Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ўртоқлик учрашувида Чили терма жамоаси устидан 3:2 ҳисобида зафар қучганлиги ҳақида гапирди.
Мутахассис сўнгги учрашувдаги муваффақиятга қарамай, ҳозирда ўйинчиларининг жисмоний ҳолати энг мақбул эмаслигини, июнь ойида эса Франция терма жамоаси янада қаттиқроқ тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлади.
"Мен хурсандчиликдан сакраб ўтирмайман, лекин бу ўйинда ёмон стартдан кейин ғалаба қозониш (Германиядан мағлубият) яхши. Бу қайсидир маънода фитнес ва энергия даражаси билан боғлиқ, ҳозирги ҳолатимиз оптимал эмас", - дея Дешам сўзларини келтирмоқда L'Equipe.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Европа чемпионати гуруҳ босқичида Австрия, Нидерландия ва Польша терма жамоалари билан тўқнаш келади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).