Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мешал Баршам: «Акамни намуна ўрнида кўриб, у каби олдинга интилдим»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Осиё чемпионати-2023 ғолиби ва турнирнинг энг яхши дарвозабони Мешал Баршам ЖЧ-2026|ОК-2027 қўшма саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар арафасида ФИФА расмий сайтининг интервью ҳақидаги сўровига ижобий жавоб берди.

Маҳоратли кипер шу тариқа Қатар миллий жамоаси муваффақиятига тўхталди, ЖЧ-2022 таассуротларини ёдга олди ва навбатдаги квалификацион жараён ҳақида фикр билдирди.

- Қатар миллий жамоаси сўнгги бир неча йил давомида қитъа футболи шоҳсупасидан тушмаяпти. Айтинг­чи, Осиё кубогидаги такрорий ғалаба сири нима? 

- Муваффақиятнинг асосий сабаби - бу миллий футболимиз тараққиёти учун ишлаб чиқилган яхлит тизим. Қолаверса, миллий жамоа ҳам кўп йиллардан буён аниқ йўналиш бўйича ҳаракатланмоқда, йигитлар анчадан буён бирга шуғулланиб, ўйнамоқдалар. Айни шу барқарорлик ортидан майдонда бир-биримизни яхши тушуняпмиз. Осиё кубогини қаторасига иккинчи марта ютганимизда жамоавий бирдамлик катта ўрин тутгани ўз-ўзидан тушунарли. Ҳаммамиз катта мақсад сари бор куч билан интиламиз. Ҳозирда олдимизга қўйилган марраларни забт этишимизга ҳеч нима тўсиқ бўлолмаслигини қалбан ҳис қиляпмиз. Хуллас, ички кўтаринкилик ва юксак ишонч мураккаб ўйинларда ҳам ғалаба қозонишимизга ёрдам берди. Табиийки, зафар йўлида айрим қийинчиликларни енгиб ўтишимизга тўғри келди, баъзи омадсизликлар ҳам кузатилди. Мисол учун, ЖЧ-2022да мухлислар кутган натижа қайд этолмадик. Муҳими, омадсиз мундиалдан кейин ҳам танланган йўлдан чекинмадик. Чунки Қатар-2022даги муваффақиятсизлик ўрнини тезда қоплай олишимизни билардик. Шу аснода биргаликда ишлашдан чарчамадик, ғалаба қозонишимизга заррача шубҳаланмадик. Хусусан, Осиё кубогида ҳар бир ўйинни финалдек қабул қилдик. Аслида турнир чоғи олдимизга аниқ бир мақсад-марра қўймадик, дейлик, ҳал қилувчи ўйинга чиқишни ўйламадик. Шунчаки, навбатма-навбат ҳар ўйин­га тўғри ёндашишни маъқул кўрдик. Менимча, бу яна бир марта Осиё чемпиони бўлишимизда калит вазифасини ўтади.

- Испаниялик Тинтин Маркес жамоани шундоқ турнир старти арафасида қабул қилди. Сизнингча, у чемпионликни қўлга киритиш йўлида жамоага айнан нима олиб кирди?

- Жамоамизнинг аксарият аъзолари Aspire академияси тарбияланувчилари саналишади. Бу даргоҳда машғулотлар испаниялик мураббийлар яхши кўрадиган модель асосида олиб борилади. Албатта, ҳар бир мураббийнинг иш тизими маълум даражада фарқли, аммо умумий услуб ўхшаш. Жумладан, Маркес ҳам испан мураббийлик мактабининг кенг тарқалган ушбу фалсафасига мойил. Қолаверса, у бунга қадар бир неча йил Қатарда ишлаганди. Қисқаси, Тинтин футболимиз ва иш услубимизни яхши биларди, кучли ва заиф жиҳатларимиздан хабардор эди. Амалда мураббий қўллаган тактик ўзгаришларга мослашишда асло қийналмадик. Бунда Маркеснинг юксак ишончи ҳам катта роль ўйнади, албатта. Ҳар ҳолда, у биринчи кунданоқ бизга тўлиқ ишонишини таъкидлади. Шунинг баробарида унинг ғояларига асло шубҳаланмаслигимизни сўради. Охир-оқибат, ҳамфикр ишлаб, олий мақсадга эришдик. Ўзига шукр.

- Осиё кубоги лаҳзаларини эсга олсак, шахсан сиз учун энг мураккаб вазият қайси ўйинда кузатилди? Умуман, айнан қайси паллада чемпион бўлишингларни яққол ҳис қилдинглар?

- Менимча, Эрон термаси билан ўйин энг қийини бўлди. Айниқса, охирги 10-20 дақиқа. Очиғи, Алиризо Жаҳонбахшнинг голидан кейин ҳаммаси тугагани ҳақида ўйлагандим. Жуда асабий ва хавотирли ҳолат. Асосийси, барчасини уддаладик!

- Якунда сизни ОК-2023нинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олишди. Акангиз Мутаз эса баландликка сакраш бўйича Олимпиада кумуш ва олтин медалларини қўлга киритган. Фаолиятингиздаги ғалабаларда унинг муваффақия­ти таъсири ҳам борми?

- Албатта, акамнинг ютуқлари менга қўшимча мотивация - қанот бағишлади. У Қатар номидан халқаро майдонда медаллар юта бошлаган пайт мен жуда ёш бўлганман. Қисқаси, ҳамиша акамга чин намуна сифатида қараганман, унингдек муваффақият қозониш илинжида тиришганман. Оддий айтганда, Мутазнинг зафарлари таъсирида ўзимча ўйладим: «Нега энди мен ҳам шундай қилолмаслигим керак? Ахир иккимизда бир хил ген бор». Асосийси, акам ҳамиша мени борича қўллаб-қувватлади, яна рағбатлантиришни ҳам унутмади. Қачонки нимадандир қийналсам, у дарҳол ёнимга келиб, имкон борича руҳлантирарди. Шундай экан, фаолия­тимда акамнинг ижобий таъсири катта, дарҳақиқат.

- ЖЧ-2022да дастлабки ўйинни захира ўриндиғида кузатдингиз, кейинги 2тасида эса бошланғич таркибдан жой олдингиз. Очилиш ўйинида иштирок этмаслигингизни билганингизда, қандай ҳолатга тушгандингиз?

- Йўқ, ортиқча сиқилмадим, захира ўриндиғида ҳам хотиржам ўтирдим. Бинобарин, болалигимдан Қатар миллий жамоасини жаҳон чемпионатида кўришни орзу қилганман. ЖЧ-2022 мезбонлик ҳуқуқи Қатарга топширилгач, олдимда янги мақсад туғилди - мундиалда ўйнайманми ёки йўқ, миллий жамоа таркибига киришим шарт. Аллоҳга шукр, бу орзум ҳам рўёбга чиқди ортиғи билан. Ахир мухлисларимиз кўз ўнгида 2та катта ўйинда мамлакатим шарафани ҳимоя қилдим - тенги йўқ ажойиб тажриба.

- Жамоангизнинг ЖЧ-2026 саралаш кампаниясидаги имкониятини қандай баҳолайсиз? 

- Бунга қадар Ҳиндистон ва Афғонистон термаларини енгиш асносида саралаш бос­қичини яхши бошладик. Осиё кубогидаги муваффақиятдан кейин ишонч юқори. Якуний раунд масаласини имкон қадар тезроқ ҳал этиб, ортиқча босим хавфини йўқотишимиз керак. Албатта, ҳар бир гранд жамоа қатори бизда ҳам жаҳон чемпионатига бориш имконияти катта. Айниқса, Осиё кубогидаги зафар таъсирида фаворитлар қаторига қўшилдик. Ҳа, ҳозир диққат марказидамиз. Рақиблар бизга қарши учрашувларда 200 фоиз куч ишлатишга тайёр туришлари тайин. Шундай экан, ҳушёрликни ўрнига қўйиб, янада яхшироқ, кескинроқ ўйнашимиз талаб этилади.

- Акамга чин намуна сифатида қараганман, унингдек муваффақият қозониш илинжида тиришганман. Оддий айтганда, Мутазнинг зафарлари таъсирида ўзимча ўйладим: «Нега энди мен ҳам шундай қилолмаслигим керак? Ахир иккимизда бир хил генлар бор». Асосийси, акам ҳамиша мени борича қўллаб-қувватлади, яна рағбатлантиришни ҳам унутмади. Қачонки нимадандир қийналсам, у дарҳол ёнимга келиб, имкон борича руҳлантирарди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:41, 27.03.2024. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик