Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт келажакда Бен Уайтни ўз жамоасига қайтаришга тайёр.
Англиялик мураббийнинг ўзи аввалроқ хабар берганидек, "Арсенал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси "Уч шерлар"нинг март ойидаги йиғинида иштирок этишдан бош тортди. Шунга қарамай, мураббий 26 ёшли футболчининг номзодидан воз кечмаяпти.
“Ҳаммаси Беннинг ўзига боғлиқ - бизнинг эшикларимиз очиқ. Мен унинг ҳолатини ҳурмат қилдим, чунки "Арсенал" биз билан боғланди. Мен доим эшикни очиқ қолдираман. Мен уни терма жамоада кўришни жуда хоҳлардим", - дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Бен Уайт жорий мавсум “Арсенал” сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).