Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт 18 ёшли Кобби Майнунинг ноёб сифатига қойил қолди.
23 март куни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси терма жамоадаги дебютини ўтказди, Бразилияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва уч кундан кейин у термада илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва Бельгия билан учрашувда 70 дақиқадан кўпроқ ҳаракат қилди.
“Унда қўрқмаслик ва босим остида тўпни қабул қилиш ва қийин вазиятларда назоратни сақлаб қолиш учун техник қобилият борлигини кўрдик. Бу уни жамоамизда етишмаётган профил ўйинчиси эканлигини кўрсатаби, бу жуда ҳаяжонли. Мен бу ерда бўлган вақтим давомида Англия терма жамоасининг бир нечта ярим ҳимоячилари босим остида ўйнаш қобилиятига эга бўлишди", - дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради UtdDistrict.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).