Куни кеча Мбаппе Telefoot нашрига интервью берди. Унинг сўзларидан сўнг ниҳоят "ПСЖ"ни тарк этиши маълум бўлди. Ҳужумчи: “Менинг келажагим энди клуб учун муҳим мавзу эмас. Энди ҳеч ким мен билан бу ҳақда гаплашмайди”.
Ва бу ёзда ҳужумчи қаерга кетишини тушуниб етгандекмиз. "Реал" уни икки йил олдин хоҳлаган эди, кейин эса трансфер амалга ошмай қолди. Икки ойдан сўнг форварднинг "ПСЖ" билан шартномаси тугайди ва Мбаппени испан грандининг футболкасини кийишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Ниҳоят, янги авлоднинг асосий футболчиси ўз миқёсига мос келадиган чемпионатда бўлади. Аммо "Реал Мадрид" таркиб томонидан қандай кўриниш олиши мумкинлигини кўриб чиқамиз.
Келинг, асосий нарсадан бошлайлик. Мбаппенинг бутун фаолиятини таҳлил қилсангиз, унинг асосий позицияси чап қанот ярим ҳимоячиси эканлигини кўрасиз. Француз ажойиб тезликка эга ва қанотда югуриш учун етарли кучга эга. Винисиус худди шу позицийида ҳозир жамоанинг асосий ўйинчиси бўлиб турибди. У шунчаки "Реал"ни тарк этиш нияти йўқлигини тасдиқлади. Бу ҳолат 2003 йилда содир бўлган воқеага ўхшайди. Ўшанда Луиш Фигу ўнг қанотда ўйнарди, кейин "Реал" Девид Бекхем жамоага олиб келган эди.
Энг аниқ ечимлардан бири бу 4-3-3 га қайтиш. "Реал Мадрид" кўп йиллар давомида бу схема билан ўйнади ва фақат ўтган ёзда Карим Бенземанинг кетиши туфайли ундан воз кечди. Албатта, Карло Анчелотти бу вариантни ўйлайди. Шунчаки бир француз ҳужумчисини бошқасига алмаштирингм тамом. Қолаверса, “ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике бу мавсумда Килианни марказий ҳужумчи сифатида ўйнатди. Ушбу конфигурацияда Винисиус чап қанотда қолади, ўнгга эса Родриго, Браҳим Диаз ёки Федерико Вальверде келиши мумкин.
Тўпсиз иш ҳажми туфайли учтасининг охиргиси энг мақбул вариант бўлиб туюлади. Гарчи кўпчилик рақиблар билан Винисиус - Мбаппе - Родриго триосини кутаётган бўлиши мумкин.
“Реал Мадрид”нинг 4-3-3 схемаси
Ушбу режанинг битта катта камчилиги бор . "Реал Мадрид" сўнгги пайтларда яхши кўринмоқда. Ва бу ерда, албатта, ҳужумкор ярим ҳимоячи Жуд Беллингем катта ҳисса қўшади, у ўзининг дебют мавсумида ҳам "Реал Мадрид"нинг ҳам, бутун Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг ўзига хос хусусияти асосан ярим ҳимоядан жарима майдончасига ёриб кириш эди. Агар Мбаппе ҳужумда бўлса, эркин зоналар камроқ бўлади. Шундай қилиб, 2-вариант мавжуд.
Анчелотти ҳозирда натижа бераётган 4-1-2-1-2 (ёки 4-4-2) схемасида давом этиши мумкин. Ушбу тактик схема мувозанат ва жамоавий ишлашни таминлайди. Ҳозир Винисиус ва Родриго Беллингемдан юқорироқда ўйнашмоқда, келакажда бу Винисиус ва Мбаппега ўзгариш эҳтимоли ҳам юқори. Битта савол - қолган ҳужумчилар билан нима қилиш керак. Родриго сўнгги икки йил ичида яхшиланди, кейин ёзда 17 ёшли Эндрик келади. Уларнинг Иккаласи ҳам Ла Лига ўйинларининг сўнггида, шунингдек, Қироллик Кубогида асосий таркибда ўйнашга ҳаракат қилса керак.
"Реал Мадрид" 4-1-2-1-2 схемаси
Яна бир муҳим жиҳат бор. "Реал"да ҳамон марказ ҳужумчиси Хоселу бор. Бир қарашда, Мбаппе ва Эндрик келганидан кейин биз уни бемалол унутишимиз мумкиндек туюлади. Испаниялик форварднинг ижара муддати шу ёзда тугайди. Лекин шуни ҳисобга олиш керакки, биринчи ва иккинчи таркибда “Реал” иккинчи қаватда рақиб жарима майдончасида камтарона кўринади. Мбаппе ва Винисиус деярли бош билан ўйнамайди. Родриго ҳам, Эндрикнинг бўйлари баланд эмас.
Хоселу чемпионатда саккизта гол урди, гарчи у ўйнаганидан кўра кўпроқ захирада ўтирди. Бугунги кунда энг аниқ ечим Родригони сотиш бўлиб туюлади, чунки у сезиларли даражада камроқ ўйнаши мумкин. Кўрамиз Анчелотти яна қандай ечимларни таклиф қилар экан?
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).