Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хванг Сун Хонг: «Ўтган йилги мағлубиятлардан тўғри хулоса чиқарганмиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Репортажлар
A A A

"Бунёдкор" ва "Поханг Стилерс" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Хванг Сун Хонг ва 22-рақамли футболчи иштирок этишди.

Хван Сун Хонг, "Поханг Стилерс" бош мураббийи:
— "Бунёдкор" — яхши жамоа, у ҳақида илиқ фикрларни айтиб ўтишим мумкин. Рақибимиз "Санфречче Хиросима" жамоаси дарвозасига 2та гол уриб ғалаба қозонгани ҳам "Бунёдкор"нинг кучидан далолат беради. Биз ўтган йилги мағлубиятлардан ўзига хос хулоса чиқарганмиз ва эртанги ўйинда эса ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Футболчи:
— Кореядан узоқ йўл босиб келдик. Бу бизга осон бўлмади. Барча қийинчиликларга қарамай, эртанги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— "Бунёдкор" ўтган йилги таркибга нисбатан 40-50 фоизга ўз таркибини ўзгартирган. Буни қандай ўрганиб чиқдингиз?
— Ҳа, "Бунёдкор"нинг бир неча футболчилари ўзгарганидан хабарим бор. Шундай бўлса-да, жамоа ўз стратегияси ва кучини сақлаб қолган. Жамоада тажрибали футболчилар йиғилган. Бу жамоани яхши ўрганиб чиқдик. Чап қанот ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов, ҳужумчи Александр Пишур, ярим ҳимоячи Фозил Мусаев яхши ўйин кўрсатишади. Умуман олганда, "Бунёдкор"нинг ярим ҳимояси кучли. Биз ҳам эртанги ўйинда майдон  марказини қўлга олишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Биринчи турда "Бейцзинг Гуан" билан голсиз дуранг ўйнадингиз. Ўша ўйин билан солиштирганда Тошкентга ўша таркибдан бор-йўғи 5-6 нафар футболчи ташриф буюрганини кўрдик. Бунинг сабаби нимада: ўша ўйиндаги футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмадингизми ёки ОЧЛга муносабат бошқачароқми?
— Бизда иккинчи таркиб деган тушунча йўқ. Барча футболчиларниг савияси бир хил. Мен футбочлилар тўла-тўкис ишонаман. ОЧЛга муносабатимиз эса жуда яхши.

— Ўйинни ёритиш учун Кореядан қанча журналист ташриф буюрганини биласизми? Уларнинг Тошкентга ташрифи жамоага қандай таъсир кўрсатади?
— Бу савол аслида менга тааллуқли эмас. Кореядан келган журналистларнинг барчаси ушбу матбуот анжуманида ўтирибди ва уларнинг сони 4 нафар. Корея матбуоти нима ҳақида ёзаётгани эса мени қизиқтирмайди. Мени кўпроқ жамоамнинг ўйини қизиқтиради. Агар ўйиндан кейин танқидлар бўладиган бўлса, мени уни қабул қилишга тайёрман.

— Ўтган йилларда жамоада кучли легионер футбочлилар тўп суришган. Масалан, Денилсон, Ристич, Асамоа... Ушбу мавсумда эса жамоа бирорта ҳам легионер футболчини ОЧЛ заявкасига киритилмади. Бунинг сабаби нимада?
— Кўп ҳолатларда хорижий футболчиларга катта эътибор қаратади. Агар қўлостингизда яхши маҳаллий футболчиларга эга бўлсангиз, нима учун уларга эътибор қаратишмасликлари керак. Мен кореялик футболчиларга ишонаман. Мен бу ҳолатни катта муаммо деб айта олмайман. Ҳали кореялик футболчилар ўзларининг энг яхши хислатларини кўрсата олишади.

— Эртанги ўйиндаги имкониятларни қандай деб ҳисоблайсиз.
— Умуман олганда, имконият 100 фоиз бўлади. Ўйиндан олдин эса имкониятлар 50/50. Жамоамиз эртага фақат ғалаба учун майдонга тушади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:27, 12.03.2013. Ўқилди: 4816 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.