Бугун 8 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лео эмас, балки Леонардо!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон футболи дурдонаси Лионель Месси MLS айвонидаги энг бой ўйинчи эмас. «Интер Майами»да аргентиналик юлдуз билан миллиардер вориси ўйнамоқда.

Леонардо Кампана - саёҳат ишқибози ва жампер (сакраш бўйича мутахассис).

Лионель Месси тарихдаги энг муваффақиятли ва кўп маош олувчи футболчилардан бири, албатта. Аммо Лео чамаси 650 миллион долларга тенг бойлиги билан MLS тугул, ҳаттоки, «Интер Майами» клубида ҳам 1-ўринда эмас. Афсонавий аргентиналикнинг клубдошлари орасида оиласининг бойлиги икки ҳисса кўп футболчи ҳам бор. Гап эквадорлик 23 ёшли Лео­нардо Кампана ҳақида кетмоқда. У 1,5 миллиард долларга тенг бойлик вориси саналади. Футболчининг онаси Изабель Кампана йирик қишлоқ хўжалиги ерлари, кўчмас мулк ва туристик марказлар эгасидир. Отаси - Пабло Кампана эса эквадорлик таниқли сиёсатчи ва тадбиркор. У бир неча йил олдин мамлакат савдо вазири сифатида ишлаган, ҳозир ўз юртида йирик девелоперлик компанияси бош директори ва асосчиси ҳисобланади. Катта Кампана вақтида профессионал теннис билан шуғулланган. Хусусан, Атланта Олимпиадаси теннис турнирида Эквадор байроғи остида иштирок этган. Пабло 1996 йили ATP рейтингида 165-ўринга кўтарилган ва кейингисида ракеткаларини михга илган. 51 ёшли бизнесменнинг футболга муҳаббати теннисга нисбатан меҳридан кам эмас. Ҳар ҳолда, ўғлининг клуби - «Интер Майами» хўжайинларидан бири - Дэвид Бекхэм билан дўстона муносабати ҳам бежиз эмас.

Хуллас, шахсан Пабло Кампананинг ўзи ўғли футбол мактабида таҳсил олишини истайди. Эътиборли факт: Леонардо 16 ёшида «Барселона» билан шартнома тузди, тўғри, Испанияники эмас, балки Эквадорники назарда тутилмоқда. Гуаякиль шаҳри клубида тажриба оширган кичик Кампана кейинчалик, 19 ёшида Эквадор ёшлар термаси сафига қўшилди ва жамоа билан Жанубий Америка чемпионатида зафар қучди. Қолаверса, Леонардо ўша турнирнинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» совринига эга чиқди. Қаҳрамонимиз шундан сўнг Польша мезбонлик қилган U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Бироқ иқтидорли ҳужумчининг Европа футболига юзланиши айтарли натижа келтирмади. Яъни «Вулверхэмптон» ёшлар жамоаси сафидан жой олган кичик эквадорлик асосий таркибга ўтолмади. Шундан сўнг Португалиянинг «Фамаликан» ва Швейцариянинг «Грасхоппер» клубларида қисқа вақт ижара муддатини ўтаган Леонардо Америка диёрига қайтиб, «Интер Майами» билан шартнома тузди. Айтиш ўринли, у Флорида жамоасида деярли ҳар 2-ўйинида гол урмоқда.

Transfermarkt талқинига кўра, 23 ёшли ҳужумчининг трансфер суммаси 3,5 миллион еврога тенг. Умуман, Леонардо ҳозирга қадар MLS доирасидаги жами 52та ўйинда 20та гол тўплади. Кампана бир нечта реклама шартномаларига эга, бу унинг ота-онасидан молиявий мадад сўрамаслиги учун кифоя қилади. Леонардо яна саёҳат ишқибози ҳам: маҳбубаси Ариана билан дунёнинг турли бурчакларида бўлишга улгурган. Профессионал футболчининг севимли машғулотлари орасида парашютдан сакраш алоҳида ўрин тутади. Умуман, Леонардонинг ҳаёт тарзи анча хилма-хил. Мисол учун, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини доимий равишда осмонда учиши акс этган суратлари билан бойитиб боради. Айниқса, Галапагос ёки Гавайи оролидаги таътиллар вақти олинганлари кўп. Кампана шунингдек, сурат чизишга иштиёқманд. Тўғрироғи, поп-арт йўналишига қизиқадиган футболчида замонавий рассомлар картиналаридан тўпланган катта коллекцияси ҳам бор. Дейлик, Майамида машҳур рассом Леонардо Идальго билан дўстлашган. Асосийси, Кампана аргентиналик юлдуз билан ўйнанаётганидан бахтиёр. У ўз интервьюсида Мессини алоҳида мақташга ҳам улгурди: «Лио­нель жамоага ички хотиржамлик бағишламоқда. Майдонда баъзан йўл-йўриқ кўрсатади, ўйинлар олдидан йигитлар билан самимий гаплашади. Асосийси, майдонда ҳар нарсага қодир бўлсада, ўзини ҳеч кимдан устун қўймайди».

ЭНГ МАШҲУРИ - МЕССИ

SSRS таҳлил гуруҳи томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси АҚШда энг машҳур спортчи мақомини олди. Ушбу сўров 30 йил олдин йўлга қўйилган бўлиб, ҳар кварталда бир марта ўтказилади. Унда иштирокчилар энг севимли спортчиларга овоз беришади. Хуллас, Месси 2023 йилнинг охирги квартали сўровида 1-ўринни эгаллади. Эътиборли факт: аргентиналик юлдуз ушбу рейтингда ғолиб чиққан илк футболчидир. Дейлик, 2023 йилнинг дастлабки 3 кварталида Том Брэди ва Майкл Жордан (2 марта) тенгсиз бўлишганди. Умуман, SSRS сўровида Майкл Жордан, Тайгер Вудс, Пейтон Мэннинг, Кобе Брайант, Стефен Карри, Леброн Жеймс ва Том Брэди каби машҳур спортчилар кўп бора ғолиб чиқишган. Яна бир маълумот: «Интер Майами» айнан Месси трансфери таъсирида «Лос-Анжелес Гэлэкси»ни ортда қолдириб, АҚШнинг энг машҳур клубига айланди. Унинг мухлислари сони қисқа вақтда 5 баравар ошди. Қолаверса, «Интер Майами» жаҳоннинг энг машҳур клублари рейтингида 4-ўринга кўтарилди (ундан фақат «Барселона», «Реал» ва «МЮ» олдинда).

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:00, 02.04.2024. Ўқилди: 1590 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик