Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба.

      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 1:5
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 2:0
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • 5:0
      • Лидс
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • Суперлига
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • 1:2
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • 3:1
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2287 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига: 12-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 22 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 12-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 12-тур доирасида ўтказилган ўйинларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: «Сурхон» - «Металлург» ўйини: қизил карточка.

«Сурхон» - «Металлург» баҳсининг 45+2-дақиқасида термизликларнинг 19-рақамли футболчиси бекободликларнинг 4-рақамли аъзосига қарши жуда қўпол ҳаракат қилган. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров дарҳол футболчига қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда футболчи рақибининг оёқ ҳимояланмаган қисмига бутсасининг таг қисми билан оёғини босган. Шу сабаб ҳакамларнинг қизил карточка бўйича чиқарган қарори тўғри, деб топилди.

2-вазият. «Сурхон» - «Металлург»  тўқнашуви: баҳсли пенальти.

«Сурхон» - «Металлург» учрашувининг 83-дақиқасида номинал мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси рақиби дарвозаси томон ҳужум амалга оширди. У мезбонлар ҳимоячисини алдаб ўтаётган чоғда ҳимоячи унинг оёғини босиб олди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров нуқтага ишора қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси ҳужум қилаётган футболчини қўполлик билан тўхтатиб қолган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.

3-вазият: «Насаф» - «Нефтчи» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

«Насаф» - «Нефтчи» учрашувининг 9-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда фарғоналикларнинг 2-рақамли ҳимоячиси томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери сариқ карточкани бекор қилиб, ҳимоячини майдондан четлатишга қарор қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчининг сариқ карточкаси бекор қилиниб, сўнгги умид фоли учун қизил карточка билан жазолангани тўғри қарор ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

4-вазият. «Насаф» - «Нефтчи» учрашуви: баҳсли пенальти.

«Насаф» - «Нефтчи» баҳсининг 37-дақиқасида майдон эгаларининг 10-рақамли футболчиси берган зарбадан сўнг тўп меҳмонлар аъзосининг қўлига тегди. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев  дастлаб ўйинни давом эттирди. Бироқ ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, қарорини ўзгартирди ва нуқтага ишора қилди. Шунингдек, рефери қўли билан ўйнагани учун «Нефтчи» вакилига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашди. Меҳмонлар ҳимоячисининг қўли табиий ҳолатда эмас ва у дарвоза томон кетаётган тўпни қўли билан қайтариб қолган. Пенальти белгилаш ва сариқ карточка кўрсатиш учун асос етарли.  Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият. «Бунёдкор» - «Олимпик» тўқнашуви: баҳсли пенальти.

«Бунёдкор» - «Олимпик» учрашувининг 20-дақиқасида мезбонлар бурчак зарбасини амалга ошириш имконига эга бўлди. Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонларнинг 64-рақамли вакили майдон эгаларининг 14-рақамли аъзосини оёғини босиб, унга қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов ВАРда вазиятга аниқлик киритгач, нуқтага ишора қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашди. Меҳмонлар ҳимоячиси ҳужум қилаётган футболчининг оёғини босган ва унинг йиқилишига сабабчи бўлган. Пенальти белгилаш учун асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.

6-вазият: «Бунёдкор» - «Олимпик» ўйини: қизил карточка.

«Бунёдкор» - «Олимпик» баҳсининг 42-дақиқасида мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 15-рақамли вакилига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва оёқнинг ҳимояланмаган қисмига зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов дарҳол футболчига қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи тўп учун ҳаракат қилмаган ва рақибига қарши жуда кескин ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

7-вазият: «Бунёдкор» - «Олимпик»: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

«Бунёдкор» - «Олимпик» беллашувининг 90+2-дақиқасида меҳмонлар ҳужум уюштираётган вақтда тўп майдон эгалари жарима майдонида ҳимоячининг қўлига тегди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимоячининг қўли нотабиий тарзда эди. Бу каби ҳолларда пенальти белгиланиши лозим. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

8-вазият: ОКМК - «Пахтакор»: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

ОКМК - «Пахтакор» беллашувининг 11-дақиқасида меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси узатмасидан сўнг тўп олмалиқликлар жарима майдонидаги 7-рақамли футболчига тегди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримов ВАРга бориб, ҳолатни ўрганди ва 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга аралашиб, тўғри қилди. Ҳимоячи тўп йўналишига таъсир қилган. Шунингдек, унинг қўли нотабиий тарзда турибди. Пенальти учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

9-вазият: ОКМК - «Пахтакор»: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

ОКМК - «Пахтакор» беллашувининг 76-дақиқасида меҳмонларнинг 3-рақамли ҳимоячиси майдон эгаларининг 10-футболчисини ўз жарима майдонида йиқитди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримовни ВАР ҳаками монитор ёнига чақирди ва рефери нуқтага ишора қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашди. Ҳимоячи рақибига нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатган. Бу каби вазиятларда пенальти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

10-вазият: «Динамо» - «Андижон» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

«Динамо» - «Андижон» учрашувининг 87-дақиқасида мезбонларнинг 35-рақамли футболчиси дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда андижонликларнинг 28-рақамли ҳимоячиси томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Фаррух Янсупов дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери ҳимоячини майдондан четлатишга қарор қилди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашди. Футболчи сўнгги умид фоли учун қизил карточка билан жазоланди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 11:47, 24.06.2024. Ўқилди: 2566 марта. Фикрлар: 33 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.