Қаршининг «Насаф» клуби ўз уйида Қашқадарёнинг бошқа бир жамоаси «Шўртан»ни қабул қилиб биринчи бўлимда киритган голлари эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Илҳом Шомуродов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси гол билан тугади. 31-дақиқада у дублни қайд этди. Артур Геворкян томонидан етказиб берилган тўпни Шомуродов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб фарқни оширди.
Биринчи бўлим ниҳоясига етиб бораётган бир паллада эса Артур Геворкян ҳисобни йирик кўринишга олиб келган гол муаллифи бўлди. Бу вазиятда Алишер Юсуповнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарганди. Бироқ ундан қайтган тўпга эга чиққан Геворкян бўш қолган дарвозани ишғол этди. Ушбу гол ўйинда сўнггиси бўлиб қолди ва «Насаф» воҳа дербисида «Шўртан»дан йирик ҳисобда устун келиб очколари сонини 10тага етказиб олди.
ЎзПФЛ. 5-тур
НАСАФ – ШЎРТАН 3:0 (3:0)
Голлар: Илҳом Шомуродов (18, 31), Артур Геворкян (42).
«Насаф»: 25. Элдор Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 15. Зоҳид Абдуллаев (19. Элдор Бойматов, 52), 16. Алишер Юсупов, 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Илҳом Юнусов (33.Одил Хамробеков, 88), 32. Ҳамза Каримов.
«Шўртан»: 30. Александр Корнейчук, 2. Ярослав Крушельницкий, 5. Асрор Алиқулов, 6. Аббос Омонов, 10. Павел Соломин, 11. Илнур Хазигалиев (4. Жамол Отақулов, 37), 15. Обид Жўрабоев, 17. Вячеслав Понамарев (19. Иброхим Отахонов, 73), 18. Дилявер Абибуллаев, 24. Ботир Қодирқулов (20. Александр Востриков, 61).
Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев, Фаррух Сайфиев (85).
Четлатиш: Эркин Бойдуллаев (48)
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), Э. Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).