Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Финалда «Эл-классико» кўрамизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган мавсумда "Реал" билан "Барселона" 1/2 финалда курашни тўхтатишди. Ўшанда "Реал"ни мусобақадан чиқариб юборган "Бавария" бу йил ярим финалда "Барселона" билан куч синашади.  "Реал" - "Барселона" ўйини ҳамиша ҳам катта қизиқишларга сабаб бўлиб келган. Қизиғи шундаки, Европанинг бу икки гранд жамоаси бирор марта ҳам Еврокубоклар финалида тўқнаш келмаган экан.

"Эль-классико" ҳақида ёзар эканман, бу жамоалар ўртасидаги аввалги тўқнашувлар ҳақида ёзгим келди. Ўтган асрнинг 50- йилларида "Реал" ва "Барса" нафақат Испанияда, балки Европада хар энг кучли жамоалар рўйхатини бошқаришди.

1959 йилда "Барселона" Европа Чемпионлар Кубогини ҳеч кимга бермай келаётган "Реал"ни бир неча очкога ортда қолдириб, Испания чемпионлигини қўлга киритди.

"Кўк-анор ранглилар" дарвозасини Испания терма жамоаси дарвозабони Антонио Рамальетс қўриқларди. Шунингдек, "Барса" "дирижёри" ролини каталонияликлар сафида 11 мавсум тўп сўрган Ладислао Кубала қўлга олганди. Кубала ҳозиргача "Барса" тарихидаги энг кучли футболчи ҳисобланади. ЖЧ-1954 да Венгрия терма жамоаси таркибида кумуш медални қўлга киритган Золтан Цибор ва Шандор Кочишлар каталонияликлар ҳужум чизиғини кучайтиришди. Бу юлдузларни эса футбол оламида "Сеҳргар" лақаби билан машҳур аргентиналик мураббий Эленио Эррера бошқарарди.

Чемпионлар лигаси қуръаси бу икки жамоани ярим финалда рўбару келтирди. Эррера бошлиқ "Барселона" "Реал"нинг Европа майдонларидаги юришларига нуқта қўйишга ваъда беришганди. Бироқ Мадридга келиб Эррера жамоа етакчилари Кубала ва Цибор билан жанжаллашиб қолди.

Натижада мураббий бу икки футболчининг хизматидан воз кечди. Ўйин "Реал"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

1960 йилнинг 27 апрелида бўлиб ўтган жавоб учрашувида "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун "Камп Ноу"га 130000 мухлис ташриф буюрди. Эррера яна ҳаммани хайрон қолдириб Кубала ва Циборни майдонга туширмади. "Реал" эса яна 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу воқеа Эрреранинг "Барселона"даги фаолиятига нуқта қўйишига сабаб бўлди. "Барса" мухлислари ҳамма нарсани кечириши мумкин, фақат "Реал"дан мағлубиятни эмас. Мураббийни оддий ўйингох хизматчиси кийимида орқа эшикдан чиқариб юборишди. Ўйига етиб келган Эррера уни вайрона ҳолда топди. Испаниядан Италияга йўл олган Эррера "Интер" жамоаси билан 2 мартадан Чемпионлар Кубоги, Қитъалараро кубокда ғалaба қозонишни уддалади. Бир неча марта Скудеттони қўлга киритди. Бу орада "Реал" қаторасига 5-марта Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонди.

"Барса" эса Испания чемпионлигини қўлга киритгани учун бу икки жамоа келгуси мавсумда 1/8 финалда рўбару келишди. Мадриддаги ўйинда 2:2 ҳисоб қайд этилди. Барселонада эса мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, "Реал"нинг Еврокубоклардаги ғалабали юришларига чек қўйишди. "Реал"дан эсон-омон ўтиб олган "Барселона" финалда "Бенфика"дан мағлуб бўлди - 2:3.

Бу даврга келиб Ладислао Кубала каби юлдуз футболчиларнинг ёши ўтиб қолган ва кейинги мавсумларда унинг ўрнини босадиган футболчи топилмади. Натижада "Барселона" кейинги чемпионлик титулини то жамоага голландиялик машҳур Йоханн Кройф келгунига қадар 14 йил кутишига тўғри келди.

Ўзи бу икки буюк жамоа ўртасидаги ҳар бир учрашув дунё футболи тарихини безаб берган. Бугун "Реал"-"Барселона" ўйини бор деса, футболни севадиган ҳар бир инсон борки, ўша куни ухламаслиги аниқ.

Буни қарангки, бу икки суперклуб шу пайтгача бирор марта ҳам Еврокубоклар финалида учрашмаган экан. Худди ХХ-асрнинг 2 кучли терма жамоаси - Бразилия ва Германия бирор марта ҳам жаҳон чемпионати ўйинларида бир-бирлари билан рўбару келмаганидек. Улар, ниҳоят, ЖЧ-2002 финалида ўзаро тўқнаш келишди. Роналдо томонидан Оливер Кан дарвозасига киритилган "дубль" ёдингизда бўлса керак. Энди "Реал" билан "Барса"ни ҳам ниҳоят финалда кўрамизми?..

(давоми бор)

САФАРАЛИ СИДДИҚОВ
Касби тумани, 10-сонли мактабнинг  ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 11:53, 17.04.2013. Ўқилди: 8782 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик