Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Брайтон 34 50
7 Челси 34 48
8 Брентфорд 33 48
9 Борнмут 33 48
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ: Жароҳатлар дафтарчасига назар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маълум қилинишича, «Челси» АПЛ-2023|2024да  футболчилар жароҳатидан энг кўп азият чеккан клуб бўлди.

«Манчестер Сити»да эса ҳаммаси ажойиб - «шаҳарликлар» бу борада кучли 5та лига иштирокчилари орасида энг яхши кўрсаткичлардан бирини қайд этишди. Тушунарлики, футболда жамоа муваффақиятини кўплаб компонентлар белгилайди: сифатли трансферлар, кийиниш хонасидаги уйғунлик, мураббийнинг талабларини теран тушуниш, ишланмалар ва яхлит ўйин механизми яратишга ёрдам берувчи омиллар ва ҳоказо. Бироқ жамоа фаолиятини жароҳат аталмиш футболчининг асосий душмани бузиб юбориши ҳеч гап эмас. Айниқса, узоқ муддатли, оммавий ёки сурункали жароҳатлар.

*** 

Таҳлилларга кўра, мавсум-2023|2024 давомида АПЛ клубларида атиги 399та жароҳат қайд этилди. Нега «атиги» ибораси ишлатилмоқда? Гап шундаки, олдинги мавсумга нисбатан олганда, жароҳатлар миқдори 47 фоиз камайди. Фақат айрим нарсалар ўзгармади. Хусусан, «Челси» жароҳатлар сони бўйича «пешқадам»лигича қолди. Диққат қилинг, мавсум давомида Лондон клубининг 23 нафар футболчиси сафдан чиқди, жароҳатларнинг умумий сони эса 55тани ташкил этди (бир мавсум олдин 48та эди). Жароҳатлар дафтарчасида «Ньюкасл»нинг ҳам позицияси ўзгаргани йўқ - яна 2-ўрин. Рақамларда айтсак, «қарғалар» ортда қолган мавсум бўйи 39та жароҳат ортидан 19 нафар футболчи хизматидан маълум вақт фойдалана олишмади. 3-ёмон кўрсаткич «Тоттенхэм»да - 22 нафар футболчидан 37та жароҳат. Ўйинчининг асосий душманидан энг кам зарар кўрган клублар сифатида эса «Шеффилд Юнайтед», «Вест Хэм» ва «Вулверхэмптон» қайд этди (ҳар бирида 6тадан жароҳат). Кучли бешликда «Астон Вилла» (12та жароҳат) ва «Манчес­тер Сити» (16та жароҳат) ҳам бор.

*** 

«Челси»нинг жароҳатланган футболчилари барча мусобақалар доирасида жами 404та ўйинни ўтказиб юборишди. Бу ҳар бир сафдан чиққан футболчи ўртача ҳисобда 17,57та ўйинда клубга ёрдам беролмаганини англатади. Эътиборга олиш керак, Лондон клуби шунинг баробарида якунланган мавсум масофасида «Вест Хэм» ва «Вулверхэмптон»га нисбатан камроқ ўйинда майдонга тушди (жами 51та расмий учрашув). Таққослаш учун, «болғачилар» ва «бўрилар»да жароҳатланган футболчилар жами 31тадан ўйин­да «дам олишди» (ҳар бир футболчига ўртача ҳисобда 5,2та ўйин тўғри келади). Яна бир факт: «Челси»да мавсум бўйича барча мусобақалар ҳисобидан камида 30та ўйинни ўтказиб юборган футболчилар сони 7 нафар. АПЛнинг бошқа бирор клубида бундай катта йўқотиш йўқ. «Ливерпуль» ҳам жароҳатлардан етарлича азият чекди. «Қизиллар» жароҳатлар сони бўйича 5-ўринда қайд этилдилар, аммо уларда футболчиларга мажбуран «дам» берилган ўйин­лар сони жуда кўп - 349та (иккинчи ёмон кўрсаткич). «Ливерпул»нинг жароҳатланган ҳар бир футболчиси 16,62та ўйинда қатнашолмади (ўртача ҳисобда). Бу тикланиш жараёни узоқ муддатни талаб қилган жароҳатлар кўпроқ кузатилгани билан боғлиқ. Мисол учун, 2023 йили болдирига жиддий шикаст етган Тьяго Алькантара нақ 57та ўйинни томошабин сифатида кузатди, Жоэль Матип эса 35та учрашувдан четда қолди. Кейинги ўринлар «Ньюкасл» ва «МЮ»га тегишли. Бу жамоалар футболчилари барча мусобақалар ҳисобидан мос равишда жами 313та ва 311та ўйинни четдан кузатишди (футболчилар ўтказиб юборган ўйинлар жамландиси). Умуман, «Ньюкасл» ва «МЮ» мавсум давомида 19 нафардан футболчисини маълум муддатга йўқотди жароҳат туфайли. Битта фарқли томони, «қарғалар»да жами жароҳатлар сони «қизил иблислар»никидан бироз кўпроқ - 39га 35.

*** 

Кучли клублар орасида «Манчестер Сити»нинг кўрсаткичи намунали. Хосеп Гвардиола жамоасида футболчилар жароҳат ортидан ўтказиб юборган ўйинларнинг умумий сони 81та. Бошқача айтганда, ҳар бир жароҳатланган футболчи ўртача ҳисобда 6,75та ўйинда «шаҳарликлар»га ёрдам беролмади, холос. Бу шуни кўрсатмоқдаки, «Сити»да нафақат жароҳатлар сони кам бўлди, балки уларнинг даражаси ҳам оғир эмасди.

*** 

Агар 1000 дақиқа ўйин вақтига тўғри келган жароҳатлар сонига қарасак, «Челси» яна энг ёмон кўрсаткич соҳибидир. «Аристократлар» барча мусобақалар доирасида 51та учрашувда майдонга тушишган (қўшиб берилган вақтни ҳисобга олмасак, умумий 4590 дақиқа). Ҳар 1000 дақиқага тўғри келган жароҳатлар сони эса 11,98та. Бу кўрсаткич бўйича 2-ёмон натижа мавсум давомида «Челси»га нисбатан 10та кам ўйин ўтказган «Тоттенхэм»га тегишли эканлигини ҳам таъкидлаш ўринли: ҳар 1000 дақиқада 10,03та жароҳат. Мавсум бўйи камида 50та ўйинда майдонга тушган жамоалар орасида «Вест Хэм» энг яхши кўрсаткичга эга - 1000 дақиқада атиги 1,26та жароҳат («болғачилар» барча мусобақалар ҳисобидан жами 4770 дақиқа ўйнаганлар). 59та ўйинда иштирок этган (АПЛ вакиллари учун энг юқори натижа) «Манчестер Сити»да 1000 дақиқага тўғри келадиган жароҳатлар сони 3,01тага тенг. Агар якунда кучли бешликка кирган клубларга қарасак, бу статистика бўйича «Астон Вилла» етакчи - 1000 дақиқада 2,38та жароҳат.

«Челси»нинг қаторасига 2 мавсум АПЛда жароҳатлардан энг кўп зарар кўрган жамоа бўлгани унинг муҳитида қандайдир тартибсизликлар давом этаётганидан далолат. Чемпион «Сити»нинг кўрсаткичларига келсак, «шаҳарликлар»­да нафақат тиббий хизмат юқори даражада йўлга қўйилган, балки Хосеп Гвардиола муҳим устунликка эга - ротация имконияти. Бу жамоага бир неча турнирда жиддий босимсиз қатнашиш имконини беради.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 14.08.2024. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик