Учрашувдан сўнг "Насаф" Марказий стадиони анжуманлар залида одатдагидек матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Шўртан" жамоаси бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди.
— Учрашув кутилганидек жуда қизиқарли бўлди. "Насаф"нинг таркиби бизга нисбатан анча кучли, буни тан олиш керак. Қолаверса, улар майдонда чиройли ўйин намойиш этишди. Бизда ҳам иккита гол уришга яхши имконият бўлди, аммо бундан унумли фойдалана олмадик. Ўйлайманки, ўтган чемпионат ўйинига қараганда жамоамиз бугун яхши ўйин намойиш этишди, — дейди бош мураббий.
— Ильнур Ҳазигалиев жамоадан четлатилган деб эшитдик, шунга изоҳ бериб ўтсангиз.
— Ильнур спорт принципларини қаттиқ бўзгани учун у жамоадан четлатилди.
— Сиз раҳбарлик қилган жамоалар доимо яхши натижаларга эришган, аммо жамоадаги яхши ўйинчиларни сақлаб қололмагансиз, масалан Артур Геворкянни ҳам шундай бериб юборгансиз, бунга сабаблар нима?
— Мен мураббийлик давримда қайси ўйинчи бошқа жамоага ўтишни ҳоҳлаганда қаршилик кўрсатмаганман. Жумладан Артурга ҳам, у "Пахтакор"да ўзини кўрсатди, энди мана "Насаф"да ўйнаяпти. Қолаверса, "Шўртан" — туман жамоаси, биздан кўра, ўзингизга маълум, бошқа жамоада шароитлар ҳам яхшироқдир.
— "Шўртан"га клуб раҳбарият томонидан эътибор қай даражада? Жамоа биринчи лигага тушиб кетмайдими?
— Бизга клуб раҳбарияти томонидан эътибор жойида, аммо озроқ молиявий муаммолар бор, ўйлайманки бу вақтинчалик ҳолат. Аммо таом масаллиққа қараб тайёрланади. Умид қиламанки, жамоамизда яна кучлироқ ўйинчиларни жалб этишга ҳали имконият бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).