Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • 2:1
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 1:1
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Осасуна
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. 18-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 16 сентябрь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 18-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.
"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувининг 24-дақиқасида мезбонларнинг 9-рақамли футболчиси фарғоналикларнинг 11-рақамли аъзосига қарши қўполлик ишлатди. Гарчи у тўпга ҳаракат қилган бўлса-да, ўзини тўхтата олмагани боис рақибининг оёғига жиддий зарба бермади. Бош ҳакам Темур Тўхтасинов футболчига сариқ карточка кўрсатди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

2-вазият. "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.
"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувининг 85-дақиқасида мезбонларнинг 5-рақамли футболчиси узоқдан зарба берди. Тўп эса йўл-йўлакай меҳмонларнинг 4-рақамли футболчисининг қўлига тегди. Бош ҳакам Темур Тўхтасинов баҳсни давом эттирди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмай тўғри қилган. Ҳимоячи тўпга қўли билан ўйнамаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

3-вазият: "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.
"Навбаҳор" - "Насаф" учрашувининг 63-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонига яқин жойда зарба йўллади. Тўп эса меҳмонлар ҳимоячисига тегди ва йўналишини ўзгартирди. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев тўп қўлга тегмади, деган хулосага келди ва учрашувни давом эттирди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатни текширган ва ҳимоячи тўпни танаси билан қайтарганини кўриб чиққан. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

4-вазият. "Динамо" - "Бунёдкор" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.
"Динамо" - "Бунёдкор" учрашувининг 50-дақиқасида меҳмонлар мувозанатни тенглаштирди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев мазкур ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолат ёки фол қайд этилмаганини ва гол тоза урилганини қайд этди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР офсайд йўқ эканини текширган. Шунингдек, ҳужумчи ҳимоячига нисбатан ўйин қоидасини бузмаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият. "Динамо" - "Бунёдкор" тўқнашуви: мезбонларнинг ҳисобга олинмаган голи.
"Динамо" - "Бунёдкор" учрашувининг 79-дақиқасида меҳмонлар рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ иккинчи ёрдамчи ҳакам офсайд борлигини маълум қилди ва бош ҳакам Аскер Нажафалиев голни инобатга олмади.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳужумчи рақибидан илдамлаб кетган. ВАР офсайд чизиғини чиза олмаган. Боиси, ўйиндан ташқари ҳолат учун жавобгар техникада носозлик кузатилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

6-вазият. "Андижон" - "Локомотив" қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.
"Андижон" - "Локомотив" учрашувининг 12-дақиқасида мезбонларнинг 21-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 15-рақамли вакили билан тўп учун курашди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ҳолат пенальти учун етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун ўйнаган ва ўйин қоидасини бузмаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

7-вазият: "Андижон" - "Локомотив" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.
"Андижон" - "Локомотив" учрашувининг 45-дақиқасида мезбонлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Тўпни эса меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ҳимоячи қўл билан ўйнамаганини маълум қилди ва учрашувни давом эттирди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун ҳаракат қилган. Пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

8-вазият. "Олимпик" - "Металлург" қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.
"Олимпик" - "Металлург" учрашувининг 43-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Бурчак зарбасидан сўнг бекободликларнинг 25-рақамли футболчисига номинал мезбонларнинг 8-рақамли вакили қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов дастлаб учрашувни давом эттирди. ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери нуқтага ишора қилди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган. Бу каби ҳолларда пенальти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

9-вазият. "Олимпик" - "Металлург" қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.
"Олимпик" - "Металлург" учрашувининг 83-дақиқасида номинал мезбонлар қулай вазиятга эга бўлди. Дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган 64-рақамли футболчисини меҳмонларнинг 24-рақамли вакили зарарсизлантирди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов учрашувни давом эттирди ва пенальти белгиламади, ВАР ҳам унинг қарорини тасдиқлади.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузмаган. У тўп учун ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

10-вазият. ОКМК - "Сурхон" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.
ОКМК - "Сурхон" учрашувининг 16-дақиқасида меҳмонларнинг 19-рақамли футболчиси олмалиқликларнинг 15-рақамли аъзосига қарши эҳтиёцизлик оқибатида жиддий қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов футболчига қизил карточка кўрсатди.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан кескин тарзда қўпол ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

Киритилди: 17:00, 17.09.2024. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.