Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Флик Рэшфорднинг «Барселона»даги ўйинидан ҳайратда эканини яширмади [0]

Кафу Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун таркиби ҳақида гапирди [0]

Марко Матерацци Бастонининг «Интер»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Интер» устози «Лацио» билан ўйин олдидан футболчиларини огоҳлантирди [0]

Пеп Гвардиола: «Мураббийларни тинч қўйинг, лига бу ишларга аралашмагани маъқул» [0]

Кристиан Киву «Интер»нинг «олтин дубль» қайд этиш имконияти ҳақида гапирди [0]

«Интер» сардори жамоадаги мотивация билан боғлиқ шубҳаларга жавоб қайтарди [0]

«Арсенал» юлдузининг оиласида келишмовчилик юзага келган бўлиши мумкин [0]

«Манчестер Юнайтед» таркибни тубдан янгиламоқчи: камида 5 нафар янги футболчи келиши кутилмоқда [0]

«Бавария» раҳбарияти таркибдаги асосий муаммони аниқлади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дани Карвахаль: «Президентдан ҳеч ким устун бўлмаслиги жуда муҳим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Дани Карвахаль футболнинг энг юқори даражасида деярли ҳамма совринларни қўлга киритган, лекин ҳатто шундай ҳолатда ҳам, жорий ёз унинг учун ўзгача келди.

32 ёшли ҳимоячи «Реал»нинг ЕЧЛ финалига чиқишида муҳим рол ўйнади, сўнгра «Уэмбли»да Дортмунднинг «Боруссия»си билан якуний ўйиннинг 74-дақиқасида гол муаллифи бўлди, бу эса «Реал»га рекорд - 15-«шалпангқулоқ»ни қўлга киритишга ёрдам берди. Шу воқеъликдан бир ой ўтмай, Карвахаль энди Берлиндаги «Олимпиаштадион»да яна бир финалда Испания термаси билан Англияни мағлуб этиб, Европа чемпиони бўлди. The Athletic нашри Карвахалдан эксклюзив интервью олди.

- Еврони ютган жамоани ва хусусан Ламин Ямални қандай баҳолайсиз?

- Гуруҳимиз ажойиб эди. Унда энг оғир пайтларда қийинчиликларни енгишга ёрдам берадиган яхши муҳит мавжуд. Ямал ёшида (июлда 17 ёшга тўлди) у аллақачон «Барселона» каби клуб ва миллий терма жамоада юқори даражада ўйнашига ақл бовар қилмайди. У жамоага жуда яхши мослашди. Аммо у ҳали бола (кулади), шунинг учун ҳушёр бўлиш керак, лекин у ажойиб йигит.

- Евро чорак финалидаги Мусиала билан боғлиқ эпизод бўйича гапириб берсангиз.

- Бу кўпроқ мем эди. Мен Жамолга зарар етказишга ҳаракат қилмадим, аксинча қарши ҳужумни тўхтатмоқчи эдим. У тўпни ўзига жуда яхши мослаштириб олди, мени ортда қолдирди ва охир-оқибат мен уни ушламоқчи бўлдим - бўйнидан ушладим, лекин ўша вазиятда бошқача ҳаракат қилишим ҳам мумкин эди.

- Англия терма жамоасига қарши финалга қандай тайёргарлик кўрдингиз ва улар ҳақида жамоа сифатида қандай фикрдасиз?

- Таҳлил қилдик. Уларнинг кучли томонларини биламиз: Жуд Беллингем чап томондан ичкарига киради, Букайо Сака қанотга қочади... Биз яхшироқ ўйнадик, кўпроқ имкониятлар яратишга ҳаракат қилдик ва натижада Микель Ойярсабалнинг ўша голи Еврода ғалаба келтирди. Инглизлар аслида жуда рақобатбардош: улар жуда истеъдодли ва ақлли ўйинчиларга эга. Уларнинг сўнгги икки Евро финалига чиққани юқори даражадаги ёш футболчиларнинг жуда яхши авлодига эга эканлигидан далолат беради.

- Мадриддаги ғалабани нишонлаш чоғида Мората ва Родрининг Гибралтар ҳақидаги қичқириғи ва у қандай қабул қилинганлиги ҳақида нима деб ўйлайсиз?

- Улар Испаниянинг жанубий қирғоғидаги Британия ҳудудига ишора қилиб, «У испанларники, Гибралтар - испанларники» деб ҳайқиришди. Гибралтар футбол ассоциацияси УЕФАга «ўта провокацион ва ҳақоратли» ҳатти-ҳаракатларни келтириб шикоят қилганидан сўнг, бош ташкилот Мората ва Родрини биттадан ўйинга дисквалификация қилди.

- Мбаппе келганидан кейин «Реал» таркиби сизга қанчалик ёқди?

- Сафимизни Тони Кроос, Начо ва Хоселулар тарк этишганидан кейин бу муҳим ўзгариш бўлди. Килианнинг келиши билан мураббий бизда мавжуд бўлган барча ажойиб ўйинчиларга мослашиши керак. «Мальорка» ва «Лас-Пальмас» билан учрашувларда (иккала ўйинда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди) ўйинимизда бироз изчиллик йўқ эди, аммо унга эришамиз, албатта. Кейин «Бетис»га қарши ўйинда (2:0 - ғалаба) жамоа яхши натижага эришди, биз жуда яхши ўйнадик ва халқаро танаффусдан сўнг жумбоқнинг барча қисмларини бирлаштирамиз.

- Жамоада одатда чап қанотда ўйнайдиган футболчиларнинг кўплиги билан боғлиқ муаммолар борми?

- Тушунарлики, уч киши (Мбаппе, Родриго ва Винисиус) чап томонда ўзларини қулай ҳис қилишади, лекин ўтган йили қанотимда катта бўш ҳудудга эга бўлдим ва бу ҳужумдаги ўйинимни сезиларли даражада кучайтирди. Менимча, бу йил ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Агар тўп сизда бўлмаса, тартибли бўлишингиз керак, лекин тўп бўлса, мураббий бизга кўпроқ эркинлик беради. Тизим мураббийга боғлиқ - фақат у қарор қилади.

- Крооснинг 34 ёшида фаолиятини тугатиши сизни ҳам келажагингиз ҳақида ўйлашга мажбур қилдими? Фаолиятингизни «Реал»да тугатишни хоҳлайсизми?

- Кейинги ёзгача шартномам бор. Айни пайтда кетиш ҳақида умуман ўйламаяпман. Мен буни оилам билан муҳокама қиламан: ҳар бир ўйиндан, ҳар бир машғулотдан завқланишни хоҳлайман. Йиллар давомида сиз ҳар бир дақиқани кўпроқ қадрлашингиз ва завқланишингиз кераклигини тушунасиз. Клуб билан муносабатларим аъло даражада. Агар иккала томон ҳам давом эттиришга рози бўлса, бу ерда кўп йиллар қолишдан умидворман.

- Сиз болалигингиздан «Реал»дасиз. Флорентино Переснинг президент сифатидаги ишини қандай баҳолайсиз?

- У энг яхши президент. У спорт мажмуасини, стадионни такомиллаштирди, янги футболчилар олишда молиявий барқарорликка эга, у клубнинг етакчиси ва шубҳасиз хўжайини. Ҳеч ким президентдан устун бўлмаслиги жуда муҳим ва унинг «Реал Мадрид»даги фаолияти жуда таъсирли.

— Бир нечта муаммолардан сўнг (жароҳатлар туфайли Евро-2016 ва Евро-2020ни ўтказиб юборган), сиз бир неча йилдан бери жароҳатсиз ва барқарор ўйин кўрсатяпсиз. Бунинг калити нима бўлди?

— Мен машқ қилишни, кардио билан шуғулланишни яхши кўраман, кикбоксингни синаб кўрдим, чунки бу менга югуришдан кўра кўпроқ ёқади. Аммо ҳақиқат шундаки, икки йилдан бери жисмоний тайёргарлигим ва жароҳатларим устида тинимсиз ишлаяпман ва дам олиш, овқатланиш, кундалик ҳаётда калит топдим, деб ўйлайман. Мен буни жуда кеч кашф қилганимдан бироз ғазабланаман, лекин қийин дамларни енгиб ўтганимдан фахрланаман. Йиқилганингизда ва кўтарилганингизда, нарсалар янада қизиқарли бўлади.

- Агар «Реал»ни тарк этсангиз...

- Агар мен «Реал»дан кетишга қарор қилсам, Европада ўйнамайман ва алтернативалар жуда кам бўлади.

- Демак, бу қўшма Штатлар, Қатар ёки Саудия Арабистони бўлиши мумкин.

- Айнан шундай. Шу учта вариантдан бири бўлади.

- Жамоадаги ёш футболчиларидан қайси бирини ажратиб кўрсата оласиз?

- Нико Пас (яқинда «Комо»га ўтди) - ажойиб ўйинчи, Марио Мартин («Вальядолид»га ижара кетди) ҳам, Хакобо Рамон, Жоан Мартинес жароҳат олган, Юси чап ҳи-моячи сифатида жуда яхши ўйнайди. Уларнинг келажаги порлоқ бўлиши мумкин.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:24, 17.09.2024. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик