Ўзбекистон «Rowing&Canoe» федерацияси спортчиси Ҳолмуродов Шоҳмуроддан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган “Кломифен” моддаси борлиги аниқланган.
Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (Тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спотрчи анализида мавжудлиги)ни бузганлиги сабабли Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига асосан 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).