Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кунде «Барселона»да асосий ўйинчи...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ва ўз позициясида дунёдаги энг яхшиларидан бирига айланди. Қандай қилиб?

«Барселона» Ханси Флик раҳбарлигида мавсумни ҳар тарафлама муваффақиятли бошлади: сифатли ўйин, натижа, ёрқин услуб. Бундай муҳитда бир қатор ўйинчилар очилишди. Масалан, яқинда ОАВ эътиборини тортган Рафинья ёки 10та гол билан тўпурарлар етакчиси бўлиб олган Левандовски.

Улар орасида Жюль Кунде эътибордан четда қолмоқда. Ваҳоланки, у юксак савияси эвазига Флик жамоасида муҳим роль ўйнамоқда. Франциялик иқтидорнинг ихтисоси қанот ҳимоячиси эмаслигини ҳозир кўпчилик унутишга улгурди. Келинг, яхшиси Хави ўз даврида қанотда тўп суришга кўндира олмаган марказий ҳимоячи ўта қисқа вақт ичида дунёдаги энг яхши қанот ҳимоячилари сафига кўтарилганини кўриб чиқамиз.

Кунденинг Хави давридаги вазифаси:  3-2-5 тизимида ёрдамчи ҳимоячи

Кунде «Барселона»га 2022 йилда ўтганди. Ўшанда топ-клублар эътиборини қозонган марказий ҳимоячи Томас Тухель уни қанотга туширмоқчи эканлиги сабабли «Челси» таклифини рад этгани ва «Барса»га ўтгани ҳақида ёзишганди.

Амалда Каталонияда ҳам шу ҳолат такрорланди. Мавсум давомида Хави 3-2-5 схемасидан фойдаланишга қарор қилган ва Кундени ўнг қанотга туширганди. Аслида, у тўпсиз пайтида ўнг қанотда бўлсада, жамоа олдинга интилганда учлик шаклланарди. Бу роль Кундега ёқмаслиги ҳақида кўп ёзишгани боис, Хави ўнг қанотга Араухони туширган вақтлар ҳам бўлди. 

Ниҳоят, ўзгаришлар оқибатида юз берган муаммолардан кейин мувозанат тикланди: Кунде мунтазам равишда ўнг қанотда ўйнай бошлади. Натижада жамоада ишончли ҳимоя чизиғи юзага келди: 3Қ2 блоки ҳужумга ёрдам беришдан ташқари, рақибнинг қарши ҳужумларида мустаҳкам қўрғонга айланди.

Флик даврида Жюль ўша позицияда, лекин ҳужумда янада дадилроқ

Энди «Барса» вертикал футболни намойиш этадиган дадил жамоа. Дадиллик таянч ҳудудидаги ягона ўйинчининг ҳаракати ва кўпгина ўйинчилар олдинда эканликларида намоён бўлади. Ана шу ролни кўпинча Кунде ижро этмоқда. Тўп жамоага ўтган вақтда Кунде 2та вариантни қўллайди. Биринчиси - дастлабки босқичда учликни шакл­лантиради, иккинчисида - фаоллик билан ҳужумга интилади. Бу унинг ўйинни кескинлаштирувчи кўрсаткичларини оширади. Мисол учун, ортда қолган «Осасуна» ва «Янг Бойз»га қарши баҳсларда ўта фаоллиги билан яққол ажралиб турди. Яъни, кўпроқ вақтини рақиб ярим майдончасида ҳаракатланди.

Кунде Ямал билан ажойиб боғлам яратди

Ҳужумга отланган паллада Жюль Ламин Ямал билан ёнма-ён ҳаракатлагани сабабли, бир-бирининг ҳолатига мослашишга тайёр бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Шунда тушунмовчиликлар юз бермайди.

Ҳаракатларини рақибга сездирмаслик ниятида футболчилар бир нечта вариантларни қўллашади. Масалан, Кунде Ямалнинг ортидан олдинга интилиб, шериги учун тўпни майдон бўйлаб етказиб бериш имкониятини яратади. Ёки аксинча, ярим фангдан рейд уюштириш билан Ламинга марказда бўш ҳудуд яратади.

Бундан ташқари, рақибларнинг аксарияти асосий эътиборни Ямални зарарсизлантиришга қаратиши ҳам Жюлга кўпроқ эркинлик беради. Мисол учун, яқинда «Хетафе» дарвозасига урилган гол ҳам шу жуфтликнинг ижод маҳсули. Ламин тўпни кенг позицияда қабул қилади, Кунде узатмани илиб олиш учун қанотдан олға интилади. Бир қарашда оддий, лекин самарали усул.

Жюлнинг тўпсиз бажарадиган вазифаси муҳим: баъзан омадсиз бўлсада, кўпинча яхши уддаланади

Флик даврида «Барселона» жуда дадил прессинг тизимидан фойдаланмоқда: жамоа марказий йўналишни «бетонлаб», қанотларда рақибларига кенг бўшлиқлар қолдиради. Бундай вазиятда қанот ҳимоячилари зиммасига юксак масъулият юкланади. Бу нафақат тактик, балки жисмоний тайёргарликни талаб этадиган вазифа. Ўнг қанотда тўпсиз ўйнаш бобида унча кучли бўлмаган Ламин Ямал тўп суришини инобатга олганда, вазият янада мураккаблашиб, Кунденинг ишини оғирлаштириб юборади.

Бироқ Жюль уддаламоқда. Франциялик ҳимоячининг юксак спорт формаси ва ўйинлардан кейинги қўшимча машғулотлари жуда кўп муҳокамада бўлган. Марҳамат, Фликнинг эътирози билан танишинг: «Унга ҳордиқ чиқариш зарур эканлигини ўзингиз тушунтиринг. У ўйиндан кейин ҳам машқ қилишни истайди. Бу ноўрин ҳаракат. Аввал ҳеч қачон бундай футболчига дуч келган эмасман».

Кунде эса бунга жавобан мураббийнинг бошқариш услуби ва жамоа билан муносабатини мақтайди: «Бош мураббий барча талабларини ўта аниқлик билан бизга етказади. У билан ишлаганда фақат лаззат оламиз».

Бироқ айрим камчиликлар ҳам учраб туради. Лекин бу дадил прессинг тизими туфайли юз берадиган жиддий таваккалчиликлар асорати. Баъзида улкан бўшлиқни ёпиш учун Кунде жисмонан улгура олмай қолган ва рақибга ҳужумни қанотдан давом эттириш имкониятини бериб қўйган лавҳалар ҳам бўлиб туради.

Ҳозир Жюль ажойиб спорт формасида ва «Барселона»нинг муҳим ўйинчиси мақомида тўп сурмоқда. Агар муваффақиятнинг сабабларини тизимга туширишга уринадиган бўлсак, бир нечта омилни алоҳида эътироф этиш лозим.

* Биринчиси: қачондир янги бўлган (Хави даврида бошланган) позицияга босқичма,босқич мослашиш; 

* Иккинчиси: янги бош мураббийнинг ғояларига қўшила олганлиги;

* Учинчиси: Фликнинг кўп куч талаб қиладиган услубида муҳим омил бўлган юксак спорт формаси;

* Тўртинчиси: шериги (биринчи навбатда Ямал) билан қанотдаги мукаммал ҳаракатлар.

Айни паллада Кунденинг ҳолати янада ривожланиш ва жамоадаги нуфузини оширишга етадиган даражада.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:24, 20.10.2024. Ўқилди: 1424 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик