Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Эмирейтс» - мода ҳафталиги манзили

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сентябрь ойи охирида Лондон мода ҳафталиги марказига айланди. Анъанага мувофиқ, АПЛ юлдузлари ҳам кўргазмаларга бош суқишди.

Бу сафар янгилик ҳам кузатилди: намойишлардан бири учун тарихда илк марта футбол стадиони - «Эмирейтс» танланди. Гап шундаки, «Арсенал» Африкадан илҳомланадиган мода бренди билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Британия мода бренди - Labrum келишув асосида «Арсенал» ва Adidas билан ҳамкорликда Лондон клуби стадионини кўргазма саҳнасига айлантирди. Клуб етакчиларидан бири Деклан Райс эса 2025 йил баҳор-ёз коллекцияси модели ролида кўриниш берди. Намойиш чоғи италиялик Риккардо Калафьори ва 17 ёшли Майлз Льюис-Скелли жамоадошларининг янги соҳадаги муваффақиятини биринчи қаторда кузатишди. Шунингдек, «Арсенал»нинг собиқ футболчиси, амалдаги телебошловчи Алекс Скотт ҳам. Аслида бу Labrum London брендининг «Арсенал» билан биринчи ҳамкорлик иши эмас. Машҳур бренд ушбу мавсум Adidas билан бирга клуб учун Африканинг анъанавий рангларида сафар футболкалари ва бутун экипировка (жумладан, икки хил куртка, маш­ғулотлар формаси, жемпер, спорт шимлари) тайёрлади. 

«Эмирейтс»да намойиш этилган энг ноодатий услуб - бу «Арсенал» футболкаларининг комбинезон варианти. Айтиш керак, компания асосчиси Фоде Думбуя «Арсенал»­нинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. У Сьерра-Леонеда туғилган ва 12 ёшида Лондонга кўчиб ўтган. Думбуя эндиликда мода воситасида Ғарбий Африка анъаналарини кенг тарз­да кўрсатишга интилмоқда. Labrum London шиори ҳам ноодатий - «Эмигрантлар томонидан ишлаб чиқилган». Сьерра-Леоне жамоаси Париж-2024 Олимпиадасида ушбу бренд спорт кийимларида қатнашганини ҳам қўшимча қилиш ўринли. Labrum компаниясининг асосий расмий дўкони Лондонда жойлашган. Ушбу бренд ўтган йили Британия дизайнига қўшган ҳиссаси учун нуфузли Елизавета II мукофотига лойиқ кўрилганди. 

Лондон мода ҳафталиги дастурининг энг катта воқелиги - Burberry шоуси анъанавий тарзда кўплаб машҳурлар, жумладан, спорт юлдузларини бирлаштиради. Бу сафар шоуга Рио Фердинанд ва Марк Гехи ҳам ташриф буюришди. Февраль ойидаги шоуда эса Сон Хюн Мин, Букайо Сака, Бен Чилуэлл, Мартин Эдегор, Деле Алли ва Гарет Бэйл каби футбол намояндалари кўриниш беришганди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:08, 24.10.2024. Ўқилди: 1012 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик