Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танқид қандай бўлади ёки мен Саркисян тарафдориман

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Раддиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Юртимизда чоп этиладиган футболга оид газеталарнинг мазмун ва моҳияти жиҳатидан бир-бирига ўхшаш бўлишига қарамасдан, мен доимо уларнинг барчасини харид қиламан.

Сешанба куни 4та газета қўлимда бўлади. Менга таниш ва таниш бўлмаган ижодкорларнинг фикр-мулоҳазалари мени қизиқтиради. Уларнинг ютуқ ва камчиликлари билан кўпинча ўзлари билан ўртоқлашаман. Чунки уларнинг кўпчилиги мендан анча ёш.

Бу сафарги таклифларимни мақола орқали етказмоқчиман. Чунки бунга сабаблар етарли.
Биринчиси, Бобомурод Абдулланинг «Корнер»ми ёки «Бурчак тупи»? мақоласи. Баъзи фикрларига тўлиқ қўшилмасам-да, лекин мақолада ўринли фикрлар билдирилган. Фақат алам ва нафрат билан ёзилганлигини тушуниш қийин. Чунки журналист танқид билан шахсиятга тегиш, бировнинг устидан кулишнинг фарқига бориши керак. Назаримда, Бобомурод шарҳловчи укаларим билан стадионларда учрашганида эътирозларини тушунтирганда мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар ҳолда ҳамкасблар бир-бирларини тушунишлари табиий ҳол ва фойдаси кўпроқ бўларди, деб ўйлайман. Чунки ҳар бир ҳаракатнинг тагида мақсад ётади. Мақсад эса фойдаси кўпроқ тегадиган йўлни тўғри танлашдир. Бўлмаса қилаётган ишингдан не наф. Мақола ҳақида кўпчилик ҳамкасбларим билан фикр алмашдим. Албатта кимдир уни мақтади, кимдир ёмонлади. Нима дейишганини ёзмай қўя қолай («у ўзи шунақа, доимо тирноқ остидан кир қидиради», дейдиганлар ҳам учради). Яна бошқаси парвоям қилмади. Газета бироз варақлаб кўрилганда эса кўпчилик ҳоҳолаб кулиб юборишди. Чунки «Майдапас футбол – «капут» мақоласида Бобомурод миллийликка умуман эътибор бермасдан ўзининг иккинчи мақоласига қарши чиққан эди. Бу эса унинг фикрларини сохтага айлантирди-қўйди. Бошланди кесатиқлар. «Пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга», «Гадонинг душмани гадо бўлади», «Олдин ўзингга боқ, кейин ногора қоқ»...

Ҳурматли (жаноб эмас), Бобомурод. Мен эса “пас”, “капут”, “барсук”, “контрҳужум”, “рельс”, “рационал”, “фундаментал”, “молекулалар”, “антитанқидий”, “глобалист” каби сўзларингизни танқид қилмоқчимасман, шарҳловчи укаларимни ҳам оқламоқчимасман. Чунки ҳеч ким хатодан холи эмас. Аввало бизга эътиборли бўлганингиз учун раҳмат. Албатта, биз тегишли хулосаларни чиқарамиз. Фақатгина шуни айтмоқчиманки, фикр билдирилаётганда «менинг назаримда», «менинг фикримча», «менинг наздимда», «менимча» каби сўзларни кўпроқ ишлатишингизни хоҳлардим. Бу ҳақда бошқа ёзувчи журналист укаларимга ҳам кўп гапирганман. Чунки у фақат сизнинг фикрингиз, қонун эмас. Эртага нима бўлишини сиз билмайсиз. Масалан, “майдапас футбол – капут”, “Барсанинг даври тугади”, “Мессининг даври тугади”, дейишдан олдин «мени назаримда» ёки «мени фикримча» деб қўйсангиз бўлди, олам гулистон. Эртага «Барселона» ютишда давом этса уялиб қолмайсиз. Худди «Милан» билан бўлган ўйиндан кейин кўпчилик изза бўлиб қолганидек. Ўшанда ҳам кўпчилик «Барса» даври тугади, дейишган эди. Модрич Ўзилдан кучлироқ, дейиш учун ҳам аввало “менинг фикримча” дейиш керак. “Реал” “Гранада”дан кучли демоқчи, бўлсангиз қўшимча сўзлар шарт эмас албатта, менинг фикримча.

“Барса”нинг “асаббузар, майдапас футболи”, “тўп назорати устига қурилган эзма футбол”, “барсукча футбол” каби жумлаларни ишлатганингиз нафақат бошқаларга, балки ўзингизга бўлган ҳурматсизликдир. Бу одобсизликдан бошқа ҳеч нарса эмас. Нафратингизни ичингизда сақлаганингиз маъқул. Чунки фарзандингиз сиз учун қанчалик қадрли бўлганидек, ўша услуб ҳам ким учундир қадрлидир. Сизга ёқмайдиган услуб бу ёмон услуб дегани эмас. Чунки ўша услуб “Барса”ни ушбу мавсумда Испанияда чемпион қилди, ЕЧЛ ва Испания кубогида ярим финалгача олиб келди... Иньестага телефон қилдим. Бобомуродга ёқмаса, ўйнамай қўя қолайлик деди (бу ҳазил).

Фикримча, “Барселона” ҳали ҳам дунёнинг энг кучли жамоаларидан биридир. Мен уларни катта меҳнат эвазига қурилган махсус қурилмага ўхшатаман. Қайсидир қисми бўлмаса яхши ишламайди. Лекин ҳамма қисми бўлса шундай ишлайдики... ҳакамлар уч марта хато килсалар ҳам, “Бавария”дек ракиб билан тенгма-тенг кураш олиб бориши мумкин, фикримча. “Инқироз” деган сўзнинг ҳам маъносини тушуниб олишингиз керак.

Ёки «Реал» мағлубиятга учраса ҳам дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб қолаверади. Энг зўр қарши ҳужум ва тотал футболи тамом дегани эмас, “Бавария”нинг ютуғи наҳотки «капут» деган сўзга асос бўлса. “Бавария” финалда ютқазса шиддаткор, тажоввузкор, атлетик футбол капут деб ёзиш керакми?! Йўқ, албатта. Ҳамманинг услуби ўзига қадрли. Дунёнинг энг зўр футболчиси Месси ҳақидаги фикрингиз ҳам ғалати. Агар мухлис шундай фикрлар билдирганда ҳам тушунардим. Чунки улар беғубор бўлади. Мағлубиятда шарҳловчини айблашади, гол уролмаса ўйинчини сўкишади, гол урса кўкларга кўтаришади ва ҳ.к.

«Шўртан» –«Навбаҳор» учрашуви шарҳловчиси ҳақидаги фикрларингиз ҳам мантиққа зид. «Адашиб кетди» билан «фарқига бормади» ўртасида катта фарқ бор. Чунки шарҳловчимиз 90 дақиқа ҳакам билан мураббийни фарқига бораётган эди-ку. Охирида шошиб адашган бўлиши мумкин. Лекин бу Игорь Криушенкони танимади, дегани эмас-ку. Бу танқидми ёки кир қидириш? Мақола ёзаётганда неча марта ўчириб, неча марта тўғрилаш имкониятингиз бор сизда. Кичкина мониторга қараб ўйинни шарҳлаётганда шарҳловчида унақа имконият йўқ. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек, баъзи фикрларингиз ўринли. Камчиликлар устида албатта ишлаймиз. Бизга ўринли танқид бўлса бўлди. Яқинда энг яхши кўрган укаларимдан бири Хушнудбек «Реал» - «Барса» ўйинида Давроннинг менга берган саволини бошқача тушунган эди. Яъни, Даврон фақат “Барселона” ҳақида сўради. Савол «Барса» ва «Реал»ни таққослаш ҳақида эмас эди. Лекин Хушнудбек тушунмасдан “Реал” ҳам кучлилар билан ўйнаяпти-ку, деб ҳайрон қолдирди. Ҳасан нега чарчади? –деган саволга Ҳасан ўтин ташиб чарчади, Ҳусан ўтин ташиб чарчамади, деб жавоб бермайман-ку... Факат Ҳасан ўтин ташиб чарчади деб жавоб бераман.

Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, футболни ўта бадиийлаштириш ҳам керак эмас. Масалан, “ўлкамизда баҳор”, “футбол карвони йўлга тушди” қабилидаги шоирона гаплар унча ярашмайди, мени фикримча. Лирика спортга қарама-қарши. Шарҳда шеър айтиб берсак тасаввур қилинг. Шунингдек, “корнер”ни сиз айтганчалик бурчак тўпи деб ҳам бўлмайди, аслида. Чунки тўп бурчакники эмас. Бурчак зарбаси дейилади. Жарима тўпи эмас, жарима зарбаси дейилади, аслида. Лекин мухлислар бу ибораларни ҳазм қилишяпти. “Аут”, “офсайд”, “техника”, “дриблинг”, “пенальти” каби сўзларни футболдан олиб ташлаш нотўғри, деб ўйлайман. Унда футболни оёқ тўпи дейишимизга тўғри келади. Исмларни ўзбекчалаштиришга ҳам мен каршиман. Яҳё Тўражон, Зайниддин Зайдон ва ҳ.к.
Кейин ҳар бир кўрсатувни ўз мақсади, режаси бор. «Футбол шарҳи»да миллий чемпионатимиз мусобақаларидан ташқари, ўзбек футболидаги ютуқ ва муаммолар ҳақида гап боради. «Турдан-тургача» кўрсатуви мухлисларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб тайёрланяпти. Жамоаларимиздаги ютуқ ва камчиликларга ҳам эътибор қаратиляпти. Жаҳон футболи ва футболчиларидан керакли жиҳатларини, ижобий томонларини ўрнак олиш барчамизнинг вазифамиздир. Месси, Роналдудек бўлишни қайси болакай хоҳламайди дейсиз. Бу борада Давронни қўллаб-қувватлаш керак. Даврон ҳам, Дилшод ҳам ўз ишининг усталари. Ишонасизми, фаолиятим давомида шарҳловчи бўлишни хоҳлаган, газета ва радиоларда ишлаган 100 нафарга якин журналистлар синовдан ўта олишолмаганлигини биламан. Уларнинг қанчаси камеранинг ҳайбатини енга олишолмаган.

Мен «Футбол мундиал» газетаси ва «Нефтчи» клуби раҳбарларидан ҳам хафаман. Бўлиб ўтган воқеаларда эса кўпроқ клуб раҳбарларининг хатолари сабаб бўлди, деб ўйлайман. Яъни, улар воқеалар шундай тус олишини олдиндан ҳис қилишлари керак эди. Юрий Вазгеновични эса ширин гап билан, ҳурмат билан йўлини топиб, аввалроқ кузатишлари керак эди. Ўзи журналист халқи шунақа бўлади. Аввал роса мақтаб кўкка кўтаради, кейин ёмонлаб ерга туширади. Мураббийнинг қисмати бу. Ютганда яхши, ютқазса ёмон. Ўз вақтида Фергюсон ҳам ҳакамларни, мухлисларни, журналистларни хафа килган. Лекин бу жаҳл устида бўлади. Ота ҳеч қачон сўроқ килинмайди фарзанд томонидан. Битта қўпол ҳаракат 26 йиллик меҳнатни йўққа чиқара олмайди.

«Футбол мундиал» газетаси муқовасидаги «Кимдир ўзи кетади, кимнидир кеткизишади» деган ёзувлар, у ердаги расмлар журналистика этикасига умуман тўғри келмайди. «Нефтчи» жамоаси қийин аҳволдалигини тушуниб турибман. Лекин бу ҳурматсизлик масаланинг ечими эмас.

Қадрли ҳамкасблар! Бу ўтар дунёда кечиримли бўлайлик. Оғирроқ бўлайлик. Истардимки, Юрий Вазгеновични худди Фергюсондек ҳурмат билан кузатишса. Фарғона вилояти раҳбарлари, фарғоналик журналистлар Юрий Вазгенович билан тезда дўстона вазиятда келишиб олишларини, ва албатта, унинг 26 йиллик меҳнати ҳамда 70 йилга яқин умри ҳаққи ҳурмати чиройли байрам билан кузатишларини чин дилдан кутиб қоламан. Зеро, бу мураббий қолган умрини бахаловат ўтказсин. Шунда «Нефтчи» жамоасининг ишлари ҳам олдинга босса ажаб эмас.

Мурод Ризаев,
Ўзбекистон телерадиокомпанияси,
«Спорт» телеканали футбол шарҳловчиси

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:47, 17.05.2013. Ўқилди: 9673 марта. Фикрлар: 58 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.