Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саидазамат Мирсаидов: «Ўзимга қолса, «Навбаҳор»дан кетмайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айтиш шарт эмас, водий, хусусан, Наманганда футболга қизиқиш юқори даражада.

Дейлик, «Навбаҳор» мамлакатимизда мухлислар ташрифи бўйича ҳамиша етакчи ўринлардан жой олиб келади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда клуб мухлислари томонидан ташкил этилган гуруҳ ва каналлар ҳам талайгина. Мавсум якунида шундай гуруҳлардан бири «Навбаҳор» расмий фан-клуби» каналида жамоа ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов билан самимий мулоқот уюштирди. Қуйида шу суҳбатнинг ёзма шакли эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Саидазамат, «Навбаҳор» сафида ўйнаётганингиздан бағоят мамнунмиз. Эшитишимизча, давралар оралиғида хизматингизга «Пахтакор» ҳам жиддий қизиққан эди. Айтингчи, айнан Наманган клуби таклифини қабул қилишингизда қайси жиҳат бош омил бўлди?

Ҳа, чиндан ҳам, «Пахтакор» собиқ клубим - «Олимпик»нинг бир қатор етакчилари қатори менга ҳам таклиф билан чиққанди. Аммо музокара жараёни якуний бос­қичгача етиб бормади. Бу орада «Навбаҳор» вакиллари анча ишонарли келишув асосида чақиришди ва якунда Наманганда ўйнашни маъқул кўрдим.

Аслида «Пахтакор» мактаби тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Аммо фаолиятингизни бошқа клубларда давом эттирмоқдасиз. Бунинг сабаби кўпчилик учун қизиқ...

«Пахтакор»дан 2020 йил охирида кетганман. Ўшанда ёшлар жамоасида ўйнардик. Мавсум якунлангач, бир қатор сафдошларим ва бизни узоқ вақт шуғуллантирган мураббийларимиз бошқа жамоаларга йўл олишганди. Хуллас, шерикларимдан айрилгач, мен ҳам «Пахтакор» тизимида қолишни истамадим. Бу орада «Олимпик» лойиҳаси бошланди ва фаолиятимни Темур Кападзе қўл остида давом эттирдим.

- «Навбаҳор» мухлислари сизни келаси йили ҳам жамоада кўришдан умидворлар. Бу борада шахсий режаларингизни ошкор эта оласизми?

Мамнуният билан айтишим мумкинки, амалда яна 1 йиллик шартномам бор. Агар раҳбарият «Навбаҳор»да фақат маҳаллий футболчиларни ўйнатиш йўлидан бормаса, унда келаси мавсум ҳам Наманганда тўп сураман. Айни пайт бошқа клублардан ҳам таклифлар тушмоқда, лекин ўзимга қолса, ҳозирча «Навбаҳор»дан кетмайман.

- Жамоа «Андижон»га қарши кечган кубок финалида бурчак зарбаларидан сўнг голлар қўйиб юборди. Аксига олиб, рақибнинг учинчи голи билан тугаган стандарт вазиятга сиз сабабчи бўлдингиз. Аслида ўша ҳолатда тўпни бурчак эмас, ён чизиқ томон тепиб юбориш ҳам мумкин эди-ку...

Тан оламан, майдондаги ҳолатни баҳолашда шошилиб қолдим, лекин бурчак зарбаси мутлақо бошқа эпизод-ку. Дейлик, мен туфайли пенальти белгилангани йўқ ёки рақибга тўпни олдириб ҳам қўймадим... Тўпни бурчакдан ўйинга киритилиши - бу моҳия­тан янги эпизод. Шундай экан, «Андижон»нинг учинчи голида ёлғиз мени айблаш унчалик тўғри эмас. Ўша куни стандарт вазиятларда мутлақо ишончсиз ҳаракатланганимиз эса айни ҳақиқат. 

- Кубок финали фаолиятингиздаги энг аламли ўйин бўлса керак...

- Ҳозирга қадар финалда икки марта мағлубият аламини тотиб кўрдим. Энг оғриқлиси дарҳақиқат, Фарғонадаги ўйин.

- «Навбаҳор»нинг бир ўйинда бешталаб гол уришини анчадан буён кўрмаётгандик. Мавсум якунига келиб маҳсулдорлик кескин ошгани ўйин услуби ўзгарганига боғлиқми ёки...?

- Эътибор қаратган бўлсангиз, иккинчи даврада анча ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этдик. Бироқ баъзи учрашувларда вазиятлардан самара чиқаришда оқсадик. Сўнгги турларда эса бу борада омадимиз чопди. Эҳтимол, мураббий кўрсатмаларини тўғри бажара бошлагандирмиз, балки финиш маррасида ўйинимиз ҳам мукаммал даражада шакллангандир...

- «Навбаҳор»га собиқ устозингиз Темур Кападзенинг келиши эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кўпайганди. Сизнинг­ча, нисбатан яхши натижалар қайд этган Сергей Лушанга ишонч билдириш керакми ёки янги мавсумга Кападзе бошқарувида тайёргарлик кўриш мақсадга мувофиқ?

- Ўзингиз таъкидлаганингиздек, Сергей Лушан қисқа вақт­да «Навбаҳор» натижаларини анча яхшилади. Қолаверса, у ўсиб келаётган ёшларга қўрқмасдан ишонч билдирди. Клубнинг келгуси режалари ҳам айни шу тамойилга асосланган. Яъни «Навбаҳор»ни қайси мураббий бошқаришидан қатъий назар, келаси йилги режа ва мақсадлар аниқ белгиланган. Менимча, ҳар икки мураббий танланган ушбу стратегия асосида самарали иш юрита олади. Менга қолса, халқаро ўйинлар орқали катта тажриба тўплаган Темур Кападзе келишини хоҳлардим, шунинг баробарида Лушан билан ишлашни давом эттириш ҳам ёмон эмас.

- Тасаввур қилайлик, Темур Кападзе «Навбаҳор»га келсаю, сизга хориждан яхши таклиф тушса, қандай йўл тутардингиз?

- Қайтараман, жамоа билан ҳамкорлигимиз яна 1 йил давом этиши керак шартнома бўйича. Хуллас, хориждан таклиф тушса ҳам, Наманганда қолардим, барибир. 

- Аслида мавсум бошидаёқ «Навбаҳор» сафига қўшилишингиз мумкин эди. Бироқ «Олимпик» раҳбарияти сизни қўйиб юбормади...

- Ҳа, нафақат мен, балки «Олимпик»даги кўплаб футболчилар бошқа клублар билан келишувга эришиб бўлишганди. Якунда ЎФА ташаббуси билан барча йигитлар орт­га қайтарилди. Ўз навбатида биз ҳам бундан кўзланган мақсадни тушундик. Зеро, Осиё кубоги ва Олимпиада олдидан жамоа аъзолари етарли ўйин амалиётига эга бўлишлари, ўзаро бирдамликни янада яхшилаш муҳим эди. Хуллас, шу омил туфайлигина бизни яна ярим мавсум «Олимпик»да ушлаб туришди. Бор гап шу.

- Миллий жамоамиз ЖЧ-2026 саралаши учинчи бос­қичи 5-туридан ўрин олган Қатар термасига қарши учрашувда аламли тарзда мағлубиятга учради. Сизнингча, Дохадаги ўша ўйин натижасига ҳакамлар чиндан ҳам, таъсир ўтказишдими? 

- Йўқ, менимча. Ўша ўйинда вакилларимиз 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, иккинчи бўлимда мувозанатни тиклаш уддасидан чиқишди. Шундан сўнг мураббийлар штаби дуранг натижани сақлаб қолишни маъқул кўрди, шекилли, тактик ўзгаришларга қўл урилди. Назаримда, айни шу қарор нотўғри бўлди ва бу мағлубиятга олиб келди.

Терма жамоамизнинг Олимпиададаги иштирокидан қандай тассуротлар қолди?

- Мазкур мусобақада биринчи марта қатнашдик ва менимча, ёмон таассурот қолдирмадик. Агар 2-турда мисрликларни енга олганимизда, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилардик. Турнирдаги иштирокимиз қандай чиқиши асосан шу ўйин натижасига боғлиқ эди. Афсус, энг муҳим паллада омад юз ўгирди. Шунга қарамай, Олимпиада фаолиятимизда чуқур из қолдириши муқаррар.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 28.12.2024. Ўқилди: 1697 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик