Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3814 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги футбол мавсуми томошабинларни ҳайратда қолдирди...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛда кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда. «Тоттенхэм»даги фаолияти туфайли Нуну Эшпириту Санту обрў-эътиборидан жудо бўлди.

Лекин Постекоглунинг, унга қадар Конте ва Моуриньонинг «тақачилар»даги иш тажрибалари жамоадаги омадсизликлар мураббий малакасининг ўлчови эмаслигини кўрсатади. «Тоттенхэм» шунақа ўзига хос жамоа. Мафия ҳақидаги фильмларга хос гуноҳлар билан айбланган грециялик Маринакиснинг «Ноттингем Форести» эса мавсум қаҳрамони сифатида эътироф этилди. Миллиардер соҳиб клубнинг қарзларини тўлайди, Эшпириту Санту эса юксак савияли жамоани шакллантирди. Жорий мавсумда «ўрмончилар» ички чемпионатда 6та ўйинли ғалабалар сериясини қайд этишди, очколар бў­йича «Арсенал» билан ёнма-ён боришмоқда.

«Реал» ва «ПСЖ» -  ЕЧЛнинг ўртамиёна  жамоалари

Мадридлик ва парижлик грандлар соҳиблари ҳозирча ЕЧЛнинг янги форматидан норозилар. Чунки уларнинг жамоалари турнирда мағлубиятга учрамоқдалар. Дастлабки 6та учрашувда фаворитлар 3 мартадан майдонни бош эгиб тарк этишди. Луис Энрике Франциянинг пешқадам клубини бошқармоқда, Лига 1да таъқибчилардан ўзиб кетган жамоа Суперкубок баҳсида «Монако»ни маҳв этди. Бироқ еврокубок мусобақаларида «Манчестер Сити»га қарши мураккаб беллашув кутиб турибди. Қолаверса, Гвардиола жамоаси ҳам турнир жадвалининг қуйи қисмида, «Реал» ва «ПСЖ» ўртасида бормоқда. Париж гранди ҳозирча плей-офф гуруҳига чиқа олмади, Анчелотти жамоасини эса нуфузли турнирни тарк этадиган гуруҳдан атиги 2 очко ажратиб турибди.

«Манчестер Сити»да омадсизликлар серияси

Ҳеч ким, ҳатто Гвардиоланинг ўзи ҳам 2025 йил аввалига қадар жамоа 9та мағлубиятни ва қабул қилиши 2та ёқимсиз дурангга имзо чекишини хаёлига ҳам келтирмаганди. 5та ўйинли мағлубиятлар серияси эса, даҳшатли кўрсаткич. Бироқ Хосеп омадсиз фаворит машаққатли йўлини босиб ўтди. «Шаҳарликлар» доимо рақибларига нисбатан ёмон ўйин кўрсатишмади, лекин ЕЧЛ ва АПЛда жиддий хатоликларга йўл қў­йишди. Тўғри, жамоа «Лестер» ва «Вест Хэм»ни маҳв этди, бироқ улар мавсумнинг яхши жамоалари эмас. Холанднинг ҳолатини январнинг охирида «ПСЖ» ва «Челси»га қарши ўйинларда баҳо берамиз.

«Интер» ва таъқибчилар шиддати

Ўтган йили Инзаги бирданига яққол устунликка интилмади, лекин якунда 2-ўриндаги жамоани нақ 19 очкога ортда қолдирганди. Ҳозир «Милан» амалдаги Италия чемпионидан драматик тарзда Суперкубокни тортиб олди. Лекин Контенинг «Наполи»си ва Гасперининг «Аталанта»си ички чемпионатда фаворитни асабийлашишга мажбур этишмоқда. Ўйлаймизки, сенсациянинг юз бериш эҳтимоли юқори эмас. Ҳозирча, «Интер» Италия чемпионатидаги энг кучли машина. Бироқ Скудетто учун кураш жонланиб қолгани аниқ. Рақобатчилардан фаворитни енгиш талаб этилади, Инзаги жамоаси ҳозирча атиги битта мағлубиятни тан олган.

«Байер» «кумуш товоқ» учун курашмоқда

Бундеслиганинг амалдаги чемпиони авваллари одатга кўра «Бавария»га насиб этадиган соврин даъвогарлари каби турнир жадвалида паст-га тушиб кетмади. Навқирон Компанининг жамоаси ҳамон фаворит, ахир унинг таркибида Кейн, Мусиала ва Киммихлар бор. Лекин Хаби Алонсонинг «Байер»ида ҳам етарли қувватга эга. Чемпион жамоа Вирц ва марказий хавбек Жакани, яна бир қатор муҳим ўйинчиларни таркибда сақлаб қолишди. Мадридликлар Алонсо бўйича қарорни кечиктиришгани боис, Хаби «Реал» чақирувини бир йил кутадиган бўлди. «Байер»нинг руҳияти кўтарилди.

«Ювентус»да дуранглар синдроми

ЕЧЛда «Сити»дан устун келган жамоа энди рақибларига очколарни ҳадя этиб, Скудетто учун курашмайдиган бўлиб қолди. Шунингдек, Италия Суперкубоги беллашувида ҳам ғалаба учун «кекса синьора»га тажриба етишмади. Дуранглар синдроми янгиланган навқирон жамоага босим ўтказмоқда. Фахрийларни тарқатиб юбориш ва ўзгаришлар давом этмоқда. Жамоа Моттага «Болонья»даги фаолияти туфайли яхши таниш бўлган ҳужумчи Зиркзеени Туринга таклиф қилиш ниятида. Бироқ у ҳозирча «Ювентус»га қайтмади. Туркиялик Йилдиз улкан иқтидор эканлиги аниқ.

«Атлетико» етакчилар ортидан қувмоқда

13 йилдан бери ишонч ва садоқат билан «Атлетико»да хизмат қилаётган Диего Симеонега ҳар қанча тасанно камлик қилади. Бежизга уни футбол оламида энг кўп иш ҳақи (йилига 34 млн. евро) оладиган мураббий мақомига кўтаришмаган. Мадридда аргентиналик мутахассисни «Реал»даги Мбаппедек ҳурмат қиладилар. «Матрасчилар» шарафини ўз фаолиятида 200дан кўпроқ ўйинларни «қуруқ» ўтказган Ян Облакдек моҳир дарвозабон қўриқлайди. Жамоада дебютант Галлахер ва Аргентина терма жамоаси аъзоси Де Паулдек савияли хавбеклар тўп суришади. Олдинги чизиқда эса Гризманн, жаҳон чемпиони Альварес ва норвегиялик Сёрлот керакли натижани таъминлашади.

Ўртамиёналар  «Тоттенхэм» ва «МЮ»

Бу жамоалардаги омадсизликларни кутилмаган ҳодиса, деб бўлмайди. «Тақачилар» ва «қизил иблислар» анча йиллардан бери бошқарувдаги нўноқ услубдан азият чекиб келишмоқда. Мутасаддилар учун мўмай даромад бўлса бас, натижа уларни қизиқтирмайди. Бироқ раҳбарият шунчалик ажойиб таркибга эга бўлган икки номдор жамоанинг 12- ва 13-ўринга тушиб кетишини ўйлаб кўрмади. Чемпионшипга тушиб кетишга оид ҳазиллар кўпайиб бормоқда. Чунки бу жамоаларни хавфли ҳудуддан 7-8 очко ажратиб турибди. Постекоглу ва Аморим ўз шогирдларини элитада жон сақлаш учун курашишларига йўл қўймасалар керак. Бироқ улар ўзлари мўлжаллаган ЕЧЛ ҳудудидан (4-ўрин) анча узоқдалар.

«Рома»нинг америкача ғилдиратма ҳайинчалаклари

«Милан» Консейсауни мураббийликка таклиф этди, Сержиу эса келиши билан Италия Суперкубогини қўлга киритди. Жорий мавсумда «Реал»ни енгган жамоага бу таъсирчан ўзгариш қўшимча куч бўлиши аниқ. Бироқ «Рома»нинг барқарор ўйин кўрсатишига ҳатто қария Раньери ҳам кафолат бера олмайди. Ишнинг пачавасини клубнинг америкалик соҳиби Дэн Фридкин чиқарди. Яъни, у жамоанинг мавсум стартидаги мағлу-бият ва дурангларидан чўчиб, «бўрилар» афсонаси бўлган навқирон Де Россини истеъфога чиқарди. Бу ўйланмаган қарор эди, янги келган Юрични четлатишга тўғри келди. Раньери Рим дербисида ғолиб чиқди, лекин «Рома» 10-поғонага «михланиб» қолди.

«Ливерпуль» ёқимли  тарзда ҳайрон қолдирди

Кўпчилик «Ахир мен айтган эдимку!» иборасидан фойдаланади. Қандайдир ижобий жиҳат бобида ҳақ бўлиш жуда ёқимли. Мухлислар орасида Слотнинг соврин учун курашишини башорат қилганлар борлигига шубҳа қилмаймиз. Лекин Арненинг шу қадар шиддатли старт олишини ҳатто улар ҳам кутмаганликлари аниқ. Мураббий «Энфилд Роуд»да мавсум сенсацияси бўлмиш «Ноттингем Форест»дан енгилди, аммо бу Виржиль ван Дейк билан Муҳаммад Салоҳнинг мавсумдаги ягона омадсизликлари. Слотнинг «Ливерпул»и чинакам фаворитга хос сермазмун ва сермаҳсул ўйинлари билан ҳатто рақиб жамоалар мухлисларини ҳам ўзига ром этмоқда. Энг муҳими, жамоа-ни Маскка бериб қўймаслик. Илон клубга қизиқиб қолгани рост, лекин у сайёрамиздаги энг бадавлат савдойи кимса.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:00, 28.01.2025. Ўқилди: 1804 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.