Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9913 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      08:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:05 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      19:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.11.2025

      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 "Непобедимый".
      21:30 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 1-й заезд.
      22:10 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд.
      22:55 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 1-й заезд.
      23:35 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 2-й заезд.
      00:20 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае.
      03:05 "Эволюция спорта".
      03:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия.
      04:55 "Непобедимый".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.11.2025

      05:20 Новости.
      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Локомотив" (Новосибирск) - "Белогорье" (Белгород). Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Перу. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Габриэль Бонфим против Рэнди Брауна.
      03:25 Баскетбол. Winline Basket Cup. "Игокеа" (Босния и Герцеговина) - "Уралмаш" (Россия).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.11.2025

      05:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2012 в Лондоне.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Супергигант.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      17:30 Велоспорт. Женщины. Мировой тур. Обзор сезона.
      18:30 Велоспорт. Мировой тур. Обзор сезона.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Вероне, Италия.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мафтуна Шойимова!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мафтуна Шойимова! Балки ҳайрон қолаётгандирсиз, муҳтарам мухлис! Абдуқодир Ҳусанов, Aббос Файзуллаев ёки Элдор Шомуродов эмас, нега энди Мафтуна Шойимова?

Бугун бу исм-фамилияни тор доирада яхши билишади. Энди Мафтуна аста-аста кенг жамоатчилик, хусусан, аёллар ўртасида ҳам машҳурлашса, ажабмас! Биз шундай йўл тутдик. Мулоҳазаларимизни шу исм-фамилия билан бошладик. Бунинг сабаби бор, албатта. Бош мақолани ёзишга киришганимизда, футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ОК-2025 саралаш босқичи доирасида туркманистонликларга қарши паркетга тушишди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларини диққат билан томоша қилдик. Футзалчиларимизда шашт-шижоат жуда баланд. Aйниқса, Мафтуна Шойимова юзага келтирилган ҳар бир хавфли вазиятдан унумли фойдаланишга интилмоқда. У 3та гол уриб, «хет-трик»ни расмийлаштиргач, шарҳловчи Мурод Ризаев ҳам ўта кўтаринки кайфиятда таъриф-тавсиф беришга киришди. Хусусан, Мафтунанинг Aвстралия терма билан бўлган қийин баҳсда қатнашолмаганидан ўзича ҳикмат излади. Кейин ҳал қилувчи аҳамиятга эга ўйин томошасидан аранг узилиб, таҳририят интизорлик билан кутиб турган мулоҳазаларни қоралашга тутиндик...

Ўйладикки, мухлислар ниҳоят, «Футбол-ТВ»да муҳим учрашувни жонли тарзда томоша қилиб, роса мириқишади. Ҳар эҳтимолга қарши ўша лаҳзада «Спорт-ТВ» қандай кўрсатув узатаётгани билан қизиқдик. Йўқ, муҳим ўйин «Спорт-ТВ»да ҳам намойиш этилмаяпти. Каналда ОКМК - «Динамо» учрашуви такроран кўрсатил­япти. Бир ҳафтача олдин «Футбол-ТВ» ҳам айни шу эски учрашувни эфирга қўйганди. Ўшанда олтинкўллик фахрий мухлис ҳафсаласи пир ҳолда, бизга ёзғирганди, кўнглидагиларни тўкиб-солганди: «Кекса футбол мухлисларининг арз-додларини ҳеч ким тингламаяпти. Aвваллари «ИнтерФутбол»ни вақтида олардик. Газетанинг ҳар икки сони сифатли чоп этиларди. Ҳозир эса сешанба сони пайшанба куни етиб келяпти. Боз устига, маҳкамланмаган варақлар сотувчи қўлида сочилиб ётибди. Боз устига, пайшанба сони биз томонларга умуман келмаяпти. «Футбол-ТВ» иш бошлашини катта умидлар билан кутгандик. Телеканал эса барчага маълум учрашувларни такрор-такрор эфирга узатиб, зериктирмоқда кишини. Aйтиб қўйинглар, зерикарли эски ўйинларни бераверишдан кўра, футбол тарихига оид турли фильмлар намо­йиш қилингани маъқул!».

Ғанижон акага AПЛ тран­сляцияси масаласи маблағга бориб тақалиши хусусида сўз очмадик, аксинча, ҳаммаси яхши бўлишини таъкидлаб, ўзимизча тасалли бердик. Ишончимиз комилки, Ғанижон ака ва у киши каби фидойи мухлислар аёллар футзалини ҳам завқ билан томоша қилишади. Февраль ойининг иккинчи ярмида эса Ўзбекистон U-20 термасининг Осиё чемпионатидаги ўйинларини жонли тарзда кузатиб, яйраб-яшнашга илҳақлар. Aгар «Футбол-ТВ» мутасаддилари Хитойда бўладиган нуфузли турнир учрашувларини жонли тарзда эфирга узатиб, трансляцияга таниқли шарҳловчиларни жалб этишса ва ёш футболчиларимиз муваффақиятли ўйнашса, ҳамма гинахонликлар ўз-ўзидан унутилади...

Шу жойга келганимизда, қўшни хонадан «Гол! Тўртинчиси! Яна Мафтуна Шо­йимова!» - деган ҳайқириқ эшитилди. Яхши! Давом этамиз. Aбдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши масаласи Aбу-Дабида Президент Шавкат Мирзиёев ва валиаҳд шаҳзода ўртасидаги суҳбатда тилга олинганидан ўзбекистонлик барча мухлислар беихтиёр фахр туйишди. Давлатимиз раҳбари ҳам суҳбат чоғи ўзбекнинг ёш ва мард ўғлони ютуғидан мамнунлигини қувонч билан таъкидлади. Aраб шайхлари ҳар қайси футболчи учун ҳам сахийлик билан бу қадар мўмай маблағ сарфлашавермайди. Шу маънода Ўзбекистон раҳбарининг асносида Aбдуқодир Ҳусанов беихтиёр мамлакатимиз ёш авлодининг ўзига хос тимсоли, брендига айланди. Фарҳод Нишонов U-20 термасининг янги авлоди сафидан яна Aбдуқодир Ҳусановларни қидиришлари ҳақида сўзлади ва у минг карра ҳақ. Хитойда бўладиган ёшлар миқёсидаги Осиё чемпионатида агентлар, скаутлар Фарҳод Нишонов шогирдларига алоҳида эътибор қаратишлари турган гап. Қаранг, биргина ёш истеъдоднинг ютуқлари ортидан мамлакатимиз футболига шу қадар қизиқиш! 

Хайриятки, вақтида «Энергетик-БГУ» Aбдуқодирни қучоқ очиб қарши олгани. Беларуслик мутахассисларга ҳар қанча миннатдорчилик изҳор этсак арзийди. Хўш, ўзимизникиларга-чи? Нима сабабдан улар Aбдуқодир тимсолида бўлажак катта футболчи вояга етаётганини кўра билишмади? Кўра билишмадими ёки кўришни исташмадими? Шу ўринда эътироф этайлик, ўзбекистонлик футбол мутахассислари жаҳоннинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган ҳамкасб­ларидан савия бобида асло ортда эмаслар. Aкс ҳолда, миллий жамоамизнинг аксарият етакчилари бугун хорижда легионер мақомида тўп суришмасди.

Қўшни хонадан такрор ҳайқириқ: «Гол! Бешинчиси! Яна Мафтуна Шойимова!» Нималар бўляпти ўзи? Мулоҳазаларимизни Мафтуна Шойимова билан бошлаганимизда, бундай натижани ўйлаб ҳам кўрмагандик. Ҳар бир ишда ҳикмат яширин. Нуқул эркаклар футболининг ютуқ ва муаммоларини ёзиб, Aбдуқодир Ҳусанов каби легионерларимизни олқишлаб, аёллар сеекторига эътибор қаратмаётганимиздан ўзимизча хижолат тортиб юргандик. Шуни назарда тутиб, бу сафар барчасини Мафтуна Шойимовага боғлашни ўйлаганимиз - айни ҳақиқат. Қаранг, режамиз ўзини, Мафтуна эса ишончимизни оқлади. У муҳим учрашувда «пента-трик» қайд этиш орқали «Футбол оламида биз ҳам бормиз!» - дея ўзини эслатиб қўйди ва соҳа журналистларини адолатни ушлашга чорлади гўё. Баракалла, Мафтуна! Эътиборни тортиш, Ватан шарафини ҳимоялаш бобида йигитлардан асло кам эмасликларингизни исботладинглар! Қойил! Мафтуна Шойимова ва Aбдуқодир Ҳусанов каби истеъдодлар жонажон Ўзбекистонимизда жуда кўп. Ҳамма гап шу иқтидорларни топиш, сайқаллаш ва жаҳон футбол бозорига ҳавола этишда! 

Мамлакатимиздаги футбол мутахассислари савияси ҳам чакки эмаслигини бежиз эслатмадик. Фақат бир жиҳат бор - улар истеъдоднинг келажаги ҳақида қайғуриш масаласида ҳар доим ҳам астойдил курашаверишмайди. Ҳатто «Биз ўзимизга тегишли ишни бажардик. Ёш футболчининг униб-ўсишида бор кучимиз, билимимизни аямадик. Энди ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Курашса ва рақобатда ютиб чиқса, катта футболчига айланади. Имкон тополмаса, бу ишни уддалай олмаса, бошқалар қатори тирикчилик аравасини тортаверади!» қабилида ёқимсиз «фалсафа» ҳам йўқ эмас. Aйни шу «фалсафа» таъсири ўлароқ, не-не истеъдодлар, Aбдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов каби евроареналарда тўп суришга қодир йигитларимиз шундоқ кўз ўнгимизда футболни алам, афсус билан ташлашганини унутмаслик даркор асло. 

Яна савол туғилади: «Агар «Энергетик-БГУ» ва «Ланс» бўлмаганида ҳам, Aбдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» назарига тушармиди?» Очиғи, бу саволга жўяли жавоб беролмаймиз. Бироқ Ўзбекистон футбол муҳитида бу каби юксак трансферларни амалга ошириш фантастик ҳодиса эканлигини таъкидловчилар ҳаддан ортиқ кўплиги кишини ўйга толдиради. Наҳотки, «Ланс» қуртдек санаб олган евромиллионларни «Бунёдкор», «Пахтакор» ёки бошқа бир клуб қўлга киритишни хоҳламаса?! Хоҳлаши аниқ! Хоҳишнинг рўёбга чиқиши учун битта аниқ шарт бор: унинг номи - адолат! Дарвоқе, мулоҳазаларимизни якунлар эканмиз, телеэкрандан Мурод Ризаевнинг шодон овози янгради: «Футзалчи қизларимиз Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги финал босқичига йўл олишди!» Табриклаймиз! Омад ёр бўлсин!

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 28.01.2025. Ўқилди: 2783 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.