Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: "Камчилик бўлиб қолганимизда ҳам йигитлар қўлини туширишмади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Навбаҳор" – "Андижон" (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Бундай дербилар ҳиссиётларга бой ва бошқача  руҳда ўтади. Ўйлайманки, ушбу сафарги водий дербиси ҳам ўзини оқлади. Ҳиссиётларга, голларга, вазиятларга бой бўлди. Об-ҳаво ҳам туртки бўлди, ўйиндан аввал ёмғир ёғди. Майдон футбол ўйнаш учун яхши ҳолатда эди. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Охиригача интрига сақланиб турди. Ўйин якуни асабий ўтди. Майдонда камчилик бўлиб қолганимиздан кейин ҳам ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланган футболчиларимга қойил қолиш керак. Албатта, бизни  бундан бошқа йўлимиз ҳам йўқ эди. Барчасини жуда яхши тушуниб тургандик. Чунки бизни жуда катта мухлислар армияси қўллаб-қувватлаб турганди. Улар бизга қайғуришяпти, ишонишяпти ҳамда доимгидек ғалабани кутишяпти. Мураббий сифатида бир қанча ҳолатлар мени қониқтирмади. Бир қатор режаларимиз ўхшамади. Рақиб бизга ўйнашимиз учун имконият яратиб берди. Бундай пайтда бошқачароқ ўйин кўрсатсак бўларди. Биринчи ва иккинчи бўлимдаги тезкор голлар эса бизни таслим қилмади. Ўйин якунида очко олишни уддаладик. Албатта, бунинг учун йигитларга раҳмат.

- Охирги йилларда Наманганда "Андижон" ажойиб ўйин намойиш қиляпти ва ноқулай рақибга айланиб боряпти. Айтинг-чи, бу учрашувда нима ўхшади ва нима ўхшамади? Шунингдек, "Навбаҳор" майдонида энг оғир ўйин қайси бўлган?

- Савол учун раҳмат. Ҳар бир учрашув қийин ўтади. Ўйинда айнан нималар ўхшаган ёки ўхшамагани ҳақида гапирмоқчи эмасман. Режамиз бўйича биз бошқачароқ ўйин кўрсатмоқчи эдик. Иккала бўлим бошида голлар ўтказиб юборганимиз ёмон. "Навбаҳор" тўртталик услубига ўтганидан кейин бизда муаммолар кўзга ташланди. Айтганимдек, бу ердаги ҳар бир беллашув оғир ўтади. Баъзида ўйлаганларинг амалга ошади, баъзида эса йўқ. "Навбаҳор" яхши жамоа. Омад биз томонда бўлди. Бир футболчи кам бўлиб қолганимизда ҳам йигитлар қўлини туширишмади. Ўз имкониятини кутишди. Учрашувдан яхши жиҳатларни кўрса бўлади.

- Олдинги учрашувларга нисбатан таркибда ротатсия бўлишига нима сабаб?

- Биласизми, об-ҳаво туфайли айрим ўйинчиларимиз бетоб бўлиб қолишди. Крезиу шамоллаганди. Олег Зотеевда иситма бор эди. Таваккал қилиб уни майдонга туширишни истамадик. Захирадан ўйинга қўшилганлар яхши киришиб кетишди, омадли бўлди ва энг асосийси, керакли голни урдик.

- Ҳакам футболчимизга қизил карточка кўрсатди. Ўша вазиятдан олдин кўпчилик "Навбаҳор" ўйинчисига қизил кўрсатишини кутганди. Буни кутганмидингиз?

- Ўша эпизод биздан узоқда эди. Рақиб ўйинчиси қўполлик ишлатгандек кўринганди. Бизнинг ўйинчимизга қўпол ўйнагандек, эди. Лекин ҳакам халқаро тажрибага эга. Бизнинг ўзбек ҳакамларимиз орасида байроқдори. Айрим вазиятлар учун баҳслашиш мумкиндир, бироқ умумий олганда унга ортиқча эътирозлар йўқ.

- "Андижон"нинг иккала голини "Навбаҳор" футболчилари киритишди. Жамоангиз кўп ҳам вазият ярата олгани йўқ. Бундай ўйин билан ОЧЛга қанчалик тайёр бўла оласизлар?

- Ҳа, менга ёқмади. Лекин футбол хатолардан иборат. Ҳеч ким хато қилмаса футболнинг жозибаси йўқолади. Мухлислар шу боис стадионга келадилар. Бизда ҳам, "Навбаҳор"да ҳам хатолар учраб турди. Ўйинда муаммоларимиз бор. Ҳамма ўз муаммоларини тўғрилаш ҳаракатида. Тажовузкор ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, аммо ҳимояда ўтказиб юборяпмиз. ОЧЛга ҳали вақт бор. Камчиликларимиз устида ишлаймиз. ОЧЛ баҳсларида бошқа даража бўламиз.

- Таркибдан қониқяпсизми? ОЧЛ учун яна кучайтириладими?

- Албатта, йиғилган таркибдан қониқиш ҳосил қиляпман. Бу жамоа билан жиддий мақсадларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча бироз вақт керак. Кўплаб янги футболчилар бор. Бир-бирини тушуниши учун вақт талаб қилинади. Кўрамиз, вақт олий ҳакам. Ҳимояда ва ҳужумда, ўйинни ташкил қилиш бўйича ишни давом эттирамиз.

- "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" каби водий клубларининг совринли ўринлар учун имкониятини қандай баҳолайсиз?

- "Қўқон-1912" ҳам бор. Мен башоратчи эмасман. Ҳозир яққол фаворит йўқ. Эндигина 3-турни ўтказдик, нима дейишим мумкин? Ҳар бир жамоада имконият бор. Чунки ҳар бир клуб охиригача кураш олиб боряпти. Натижага бир қатор омилларнинг таъсири бўлади.

- Бу мавсумда "Андижон"нинг мақсади қандай?

- Юқори мақсад бор. Медаллар учун курашамиз. Ҳар бир ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.

Киритилди: 05:37, 29.03.2025. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.