Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Верона
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • -:-
      • Барселона
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сергей Карпович: “Наманган шаҳри ва жамоага тезда мослашиб кетдим”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, жорий мавсумда "Навбаҳор" таркибига бир қатор хорижлик футболчилар қўшилишди. Улар орасида беларуслик ҳимоячи Сергей Карпович ҳам бор. Куни кеча 31 ёшни қарши олган тажрибали футболчи матбуот хизмати учун интервью берди.              

—  “Навбаҳор”га мослашиш жараёни қандай кечмоқда?
—  Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ, барчаси яхши. Наманган шаҳри ва жамоага тезда мослашиб кетдим. Шунингдек, оила аъзоларим, яъни, турмуш ўртоғим ҳамда қизим ҳам Наманганга ташриф буюришди. Шу боис, мослашиш борасида фақат ижобий фикрларни билдиришим мумкин.

—  Жамоага мослашишда ватандошингиз бўлган мураббийлар ҳам ёрдам беришаётган бўлса керак?
— Ҳамюртларим нафақат менга, балки, барча жамоадошларимга ёрдам беришмоқда. Мураббийлар штаби ва футболчиларнинг мақсадимиз ягона – зафар қучиш. Ушбу ният йўлида бирлашганмиз.

— Жамоадошларингиз ҳақида нима дея оласиз?
— Барчалари билан яхши муносабатдаман. Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашганмиз. Менимча, ҳаммаси яхши бўлади.

— Жамоа бош мураббийи Сергей Лушан борасида нима дея оласиз? Унинг машғулотлар жараёни ёқяптими?
— Сергей Иванович юқори савияли, яхши мутахассис. У ҳақда фақат ижобий фикрларни билдиришим мумкин.

— Жамоамиз таркибига қўшилгунингизча, юртимиз футболи ва “Навбаҳор” ҳақида маълумотга эгамидингиз?
— Ҳа, мен Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатардим. Ўтган мавсумда “Насаф” чемпион бўлди, “Навбаҳор” эса Ўзбекистон кубоги финалида “Андижон” билан ўйнади, ўша беллашувни томоша қилгандим, “Навбаҳор” ўйин якунида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, аламли тарзда мағлубиятга учраганди. Шу боис, андижонликларга қарши кечадиган бу сафарги баҳс жуда қизиқарли кечади, деган умиддаман. “Навбаҳор” мавсум якунида бронза медалини қўлга киритди. Жамоани россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошқарганида ҳам “Навбаҳор”нинг ўйинлари натижаларини кузатардим.

— Ўзбекистон Суперлигасининг савияси борасида нима дея оласиз?
— Эндигина 2 та тур ўйинлари ортда қолди. Шу боис, ҳозирча бирор нарса дейиш қийин. Лекин чемпионат баҳслари яхши кечмоқда. Суперлигада тезкор, юқори техникага эга футболчилар ўйнашмоқда. Ортда қолган учрашувлардан сўнг, чемпионат жуда яхши, деса бўлади. Савия ҳам яхши.

— Беларусь ва Ўзбекистон чемпионатларини солиштира оласизми?
— Айрим жиҳатлари ўхшаб кетади.Лекин ҳозирча аниқ гап айта олмайман.

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини ҳам кузатяпсизми?
— Ҳа, терма жамоангизнинг Қирғиз Республикаси ва Эрон термаларига қарши кечган учрашувларини томоша қилдим. Ҳамюртларингиз қирғизистонликларни мағлубиятга учратиб, эронликлар билан дурангга имзо чекишди. Ўзбекистон терма жамоасида ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имконият юзага келди. Бу борада ҳамюртларингизга омад ёр бўлишини тилайман.  

— “Навбаҳор” мухлисларига тилакларингиз...
— Ишқибозлар жамоамизни доимо муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришади. Бугунги ўйинда ҳам стадионга ташриф буюриб, муносиб мухлислик қилишларини тилайман. Биз эса ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Бизнинг маълумот

Сергей Карпович – 1994 йил, 29 мартда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида туғилган.
Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи: Виталий Юрьевич Лужинский.
Профессионал футболдаги биринчи устози: Сергей Александрович Плаксенок.
Профессионал футболдаги фаолиятини 2014 йилда бошлаган.
Фаолияти давомида Беларуснинг “Динамо” (Минск), “Берёза-2010” (Берёза), “Нафтан” (Новополоцк),  “Минск” (Минск),  “Городея” (Городея), “Торпедо-БелАЗ” (Жодино), “Ислочь” (Минск), “Неман” (Гродно), Қозоғистоннинг “Қайсар” (Қизилўрда), Россиянинг “Балтика” (Калининград) клублари, шунингдек, Беларуснинг турли терма жамоаларида ўйнаган.2020 йилдан буён Беларусь терма жамоасига номзод футболчи.
2025 йилдан “Навбаҳор”да.
Оилали, бир нафар қизи бор.
Мухлислик қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид).                                 
Кумири: Серхио Рамос.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:42, 31.03.2025. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.