Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чой Канг Хи: «Ўзбекистон сафарда, биз ўз уйимизда яхши ўйнаяпмиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

ЖЧ-2014 саралашининг 4-босқич, 9-туридан ўрин олган Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Чой Канг Хи иштирок этди. Мураббий билан бирга матбуот анжуманига "Гамбург" футболчиси Сон Хеунг Мин ташриф буюрди.

— Биз эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ўйинга тайёр. Фақат буни майдонда исботлашлари керак. Ўйинчилар берган кўрсатмаларимга амал қилишади, деб умид қиламан. Эртанги баҳсни интизорлик билан кутяпмиз, — дейди Чой Канг Хи.

— Эртага Сон Хеунг Мин майдонга тушадими?
— Барча футболчилар ўйинга яхши тайёргарлик кўришди, жумладан, Сон Хеунг Мин ҳам. У Қатарга қарши ўйинда фаол ҳаракат қилганди. Агар эртага унга имконият берилса, у ўз имкониятидан фойдаланади деб ўйлайман.

— Эртага Ўзбекистон ҳужумкор тактика танлаши мумкин. Жамоа ҳимояланишга ҳам тайёрми?
— Ҳа, машғулотлар жараёнида бунинг устида ҳам ишладик. Биз ўйинда тўпни назорат қилишга ҳаракат қиламиз. Эртанги ўйинда биз аввал учрашувларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришимиз керак. Бу сафар аввалги ўйинларимизга нисбатан яхшироқ ўйнаймиз.

— Россия чемпионатида тўп сураётган Одил Аҳмедовнинг фаоллигини пасайтириш бўйича қандайдир чоралар ўйлаб қўйдингизми?
— Ушбу футболчи ўйнайдими ёки йўқми, биз учун катта аҳамиятга эга эмас. Ўзбекистон ҳозир кўтарилишда. Боз устига, Ўзбекистон сафардаги ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Лекин биз ҳам ўз уйимизда бутунлай бошқача ўйин намойиш қиламиз. Замонавий футболда легионер футболчиларнинг ўрни катта. Бизда эса бундай футболчилар кўпчиликни ташкил қилади.

Манба: www.newstomato.com
Киритилди: 16:15, 10.06.2013. Ўқилди: 7235 марта. Фикрлар: 51 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.