Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: “Ўйиндандан мутлақо қониқиш ҳосил қилмадим”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Андижон» – «Машъал» (1:0) ўртасидаги беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Қандай фикр бўлиши мумкин? Ҳаммасини ўзингиз кўрдингизку! Ўйин борасида мутлақо қониқиш ҳосил қилмадим. Агар биринчи бўлимда нимадир ўхшаган бўлса, танаффусдан кейин ўйин борасида рақибга бутунлай ютқаздик. Яхшиҳамки, ҳисобни очишга муваффақ бўлган эканмиз. Айниқса, иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан асло қониққаним йўқ. Албатта, бунинг сабабини ўрганиб чиқамиз. Ҳартугул, мавсумдаги илк ғалабани ва уч очкони қўлга киритганимиз мени бироз бўлса ҳам қувонтирди.

— Демак, жамоангиз кўрсатган ўйиндан норозисиз, шундайми?

— Мутлақо!!!

— Натижадан-чи?

— Юқорида айтиб ўтганимдек, бирор нарсадан бироз хурсанд бўлдим. У ҳам бўлса, ҳисобдаги устунликни сақлаб қолганимиздан. Уч очко олганимиз ёқимли. Лекин ўйинга бугунгидек ёндашув билан очколарни қўлга киритиш осон бўлмайди. Аксинча, бунинг иложи йўқ. Назаримда, бизда руҳият билан боғлиқ муаммолар борга ўхшаяпти. Йигитлар ниманидир йўқотиб қўйишдан чўчиб ўйнашди. Бу саволингизга дабдурустдан тайинли жавоб беришим мушкул. Аввало, учрашувни обдон таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Ташаббусни нима сабабдан рақибга бериб қўйганимизни ўрганиб чиқмасак бўлмайди.

— Захирадан майдонга тушганлар ўйинни қанчалик кучайтира олишди?

— Мутлақо кучайтира олишмади. Ўзингиз ҳам учрашувни томоша қилдингизку. Айниқса, қанотларда тўп сурганлардан қониқмадим. Ваҳоланки, улар тажовузкорликни кўрсатишлари, ўйиндаги ҳароратни оширишлари даркор эди. Тўғри, бир-икки хавфли вазиятлар бўлди. Масалан, Абдуманнопов ёмон ўйнамади. Соҳибжонов ҳам бир-икки вазиятларда яхши ҳаракат қилди. Лекин, барибир бизга тетиклик етишмади. Айниқса, қанот ярим ҳимоячиларини шу мақсадда алмаштиргандим. Одатда, айнан шу қанотдагилар ўйинга тажовузкорликни олиб киришади. Бироқ бугун бизникиларда буни умуман кўрмадим. Катта қийинчилик эвазига кичик ҳисобдаги устунликни сақлаб қола олганимизгина мени хурсанд қиляпти, холос.

— Танаффус чоғида шогирдларингизга намойиш этаётган ўйинларидан қониқмаётганингизни айтдингизми?

— Албатта айтдим! Бизга ўйин маромини ҳис қилиш, устунликни сақлаб қолишдек муҳим жиҳатлар етишмаяпти. Тўпни назорат остида сақлаган ҳолда рақибни ожиз қолдириш, унинг ўйинини «қурутиш» керак эди, аслида. Биз бўлсак осонгина тўпни уларнинг назоратига топшириб қўйдик. Доимий равишда юқори темпда ўйнаш қийин. Яхшиҳамки, рақибнинг таркиби ёшлардан иборат. Уларга тажриба етишмади. Акс ҳолда бундай бўшашиш, ташаббусни бериб қўйиш бизга жуда қимматга тушган бўларди.

— Иккинчи бўлимда «Машъал» ўйинчиларини фаол бўлиши ва тўпни назоратга олишларини кутганмидингиз?

— Юқорида айтиб ўтганимдек, уларга ўзимиз шундай имкониятни ҳавола этдик. Футболда рақиб ўйнаш имконини берар экан, ҳаммаси тўла назоратдан чиқиб кетади. Энг ачинарлиси, биз майдон ўртасини уларга қўш-қўллаб топшириб қўйдик. Аслида бундай қилмаслигимиз керак эди. «Машъал» ўйин урғусини қарши ҳужумга қаратди ва иккинчи рақам остида ҳаракат қилди. Иккинчи таймда эса уларга ўйнаши учун имконият яратиб бердик. Яна шундай ҳолат такрорланмаслиги учун албатта хатолар устида ишлашимиз шарт. Бундан бошқача йўлимиз ҳам йўқ. Ҳаммасини таҳлил қилиб, ўрганиб чиқамиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:25, 07.04.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик