Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • 2:4
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 08.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бухоро
      • 08.08.2025 21:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Динамо 17 33
4 Бунёдкор 16 30
5 Нефтчи 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 455 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.08.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Испании. Финал. "Барселона" - "Реал Мадрид".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Сербии. ОФК - "Явор".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 "Человек из футбола". Дмитрий Булыкин.
      19:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      21:05 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Жувентуде".
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Истанбул Башакшехир".
      01:15 "Всё о главном". Сергей Корниленко.
      01:45 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Турции. "Бодрум" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      09:40 "Век нашего спорта". Анзор Кавазашвили.
      10:05 "Страна спортивная".
      10:20 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 5 км.
      11:55 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
      15:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Техническая программа.
      16:05 "Страна спортивная".
      16:20 "Культовые".
      16:50 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      18:30 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      23:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:35 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 5 км.
      01:10 "Культовые".
      01:40 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа.
      03:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:45 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.08.2025

      05:25 "Взойди на свой Олимп".
      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Чемпионат Европы в Германии. Финал.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сиэтле, США. Энтони Эрнандес против Брендана Аллена.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Взойди на свой Олимп".
      17:05 "Лучшие из лучших".
      17:35 Новости.
      17:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:45 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      00:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Марвин Веттори против Романа Долидзе.
      02:25 "Культовые".
      03:25 "Вы это видели".
      04:25 Пляжное самбо. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.08.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      07:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      12:45 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      14:30 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:45 LIVE Велоспорт. Тур де л'Эн во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      21:30 Летняя Универсиада 2025. Обзор.
      22:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      23:30 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 2 эп.
      00:00 Велоспорт. Тур де л'Эн во Франции. Этап 2.
      01:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 4.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. «Андижон» ва «Навбаҳор» клублари стадионларига мухлисларнинг кириши учун қисман тақиқ қўйилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Дисквалификациялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Андижон” — “Сурхон” / “Андижон” — “Динамо”

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги “Андижон” — “Сурхон” учрашуви давомида мухлислар томонидан ҳар хил жисмлар ва елими идишлар майдонга улоқтирилган ҳолатлар қайд этилган.

Шунингдек, Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Андижон” — “Динамо” учрашуви давомида мухлислар тартибсизликлар келтириб чиқариб, майдонга турли хил жисмлар улоқтиришган ва ўйиннинг 88-дақиқасида мухлислар улоқтирган жисм ёрдамчи ҳакамнинг бошига тегиб, унга тан жароҳати етказгани қайд этилган.

Ўзаро муҳокамалардан сўнг “Андижон” клубининг келгуси уй учрашувига стадиондаги трибуналарга томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйиш ҳамда жарима интизом чораларини қўллаш лозим топилди. Бу каби ҳолатлар такрорланган тақдирда “Андижон” клубининг уй учрашувини тўлиқ томошабинларсиз ўтказиш интизом чорасини қўллаш тўғрисида огоҳлантириш берилиши белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Андижон” футбол клубининг келгуси уй учрашувида “Бобур арена” стадионининг 1, 1А, 2, 3, 4, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 30, 31, 32-секторлари, шунингдек VIP трибуна остидаги ўриндиқларга томошабинларнинг киришига тақиқ қўйилди ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор лочинлари” — “Шўртан”
Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Шўртан” учрашувида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси ўйинни ташкил этишда кўплаб камчиликларга йўл қўйган, жумладан клуб матбуот хизмати суст фаолият олиб бораётгани фотографлар учун ажратилган ҳудудда тегишли аккредитацияга эга бўлмаган бегона шахслар аниқланган ҳамда уларнинг айримларида бошқа мусобақалар учун берилган аккредитациялар, шунингдек, Лигага умуман алоқаси бўлмаган бошқа турдаги рухсатномалар мавжуд бўлган. Қўшимчасига, техник ҳудудда тегишли рухсатномасиз бир қатор шахслар бемалол ҳаракат қилаётган бўлса-да, хавфсизлик офицери бу масалани тартибга солмаган, тиббиёт замбили учун белгиланган ходимларнинг етарли даражада бўлмагани каби камчиликлар аниқланган.

Шунингдек, клуб номидан бирор бир учрашувда муайян вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун жавобгар эканлиги белгиланган бўлса-да, стадионга ташриф буюрган мухлислар мезбон “Навбаҳор лочинлари” жамоаси вакиллари голни нишонлаётган вақтда майдонга турли жисмлар, сув тўлдирилган идишлар, тошлар, қаттиқ жисмлар, мобил телефон қувватлагичлари улоқтиришган, отилган жисмлар “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчисига тан жароҳат етказганлиги қайд этилган.

Ўзаро муҳокамалардан сўнг “Навбаҳор лочинлари” клубининг келгуси уй учрашувига стадиондаги трибуналарга томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйиш ҳамда жарима интизом чораларини қўллаш лозим топилди. Бу каби ҳолатлар такрорланган тақдирда “Навбаҳор лочинлари” клубининг уй учрашувини тўлиқ томошабинларсиз ўтказиш интизом чорасини қўллаш тўғрисида огоҳлантириш берилиши белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Навбаҳор лочинлари” футбол клубининг келгуси уй учрашувида стадионнинг 2, 3, 20, 21, CIP секторлари, шунингдек VIP трибуна остидаги ўриндиқларга томошабинларни киришига тақиқ қўйилди ҳамда “Навбаҳор лочинлари” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари”
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувидан сўнг “Навбаҳор лочинлари” жамоаси мураббийи Михаил Смирнов ҳакам шаънига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Михаил Смирновга (“Навбаҳор лочинлари”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Сурхон” — “Қўқон-1912”
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сурхон” — “Қўқон-1912” учрашувининг 52-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Хусниддин Ғофуров рақиб жамоа футболчиси тирсаги билан зарба бериб, тажовузкор ҳаракат қилганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Хусниддин Ғофуровга (“Қўқон-1912”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сурхон” — “Қўқон-1912” учрашувининг 80-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб жамоа футболчисининг оёқ қисмини босганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммаданас Ҳасановга (“Қўқон-1912”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Қизилқум”
Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашувининг 76-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов рақиб жамоа футболчисини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Темурхўжа Абдухолиқовга (“Бунёдкор”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Насаф” — “Сурхон”
Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Насаф” — “Сурхон” учрашувининг 61-дақиқасида “Насаф” жамоаси футболчиси Ойбек Бозоров тўп йўқ вазиятда рақиб жамоа футболчисининг бош қисмига зарба берганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ойбек Бозоровга (“Насаф”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Қизилқум” — “Қўқон-1912”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Қўқон-1912” учрашувининг 40-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Иқболжон Маликжонов оёғи билан рақиб жамоа ўйинчисининг оёғига тажовузкорона зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иқболжон Маликжоновга (“Қўқон-1912”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

ОКМК — “Сўғдиёна”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги ОКМК — “Сўғдиёна” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Эҳсони Паншанбе ўз техник зонасида туриб ҳакамни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Эҳсони Паншанбега (“Сўғдиёна”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Сўғдиёна” — “Пахтакор”
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Пахтакор” учрашувида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандида клуб регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, “Сўғдиёна” жамоаси учрашувни ташкил қилишдаги кўплаб камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, хавфсизлик чораларига амал қилинмаганлиги, учрашувнинг 80-дақиқасида трибунадан икки мухлис тушиб келиб, учрашувни майдонга яқин жойдан томоша қилганлиги, лицензиясиз шахсларнинг техник зонада юрганлиги, учрашувдан сўнг ҳам икки мухлиснинг майдонга югуриб тушиши, замбил ва замбил кўтарувчи ходимларнинг етарли даражада эмаслиги, замбил кўтарувчи ходимлар учун ўриндиқлар тақдим этилмаганлиги ва стадионда интернет учрашувдан кейин ишламаганлиги каби камчиликлар аниқланганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Сўғдиёна” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан” — “Машъал”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Шўртан” — “Машъал” учрашувининг 90+3-дақиқасида “Шўртан” жамоаси футболчиси Муродхўжа Жабборов тўп учун курашда рақиб жамоа футболчисига оёғи билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муродхўжа Жабборовга (“Шўртан”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Динамо” — “Сўғдиёна”
Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Динамо” — “Сўғдиёна” учрашувига тез тиббий ёрдам машинаси ўйин бошланиш вақтидан ўн икки дақиқа кеч келганлиги ва учрашув кеч бошланганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Динамо” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Пахтакор”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Пахтакор” учрашуви давомида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандига асосан “Нефтчи” жамоаси учрашувни ташкил қилишда бир қанча камчиликларга йўл қўйган. Жумладан, учрашув давомида Лига комиссари учун ажратилган хона ва дарвозалар ортида жойлашган фотографлар учун ажратилган махсус ҳудудда Wi-Fi интернет тармоғи ишламагани ҳамда учрашув аввалида жамоавий суратга тушиш учун фойдаланиладиган “Artel” бренди акс этган махсус конструкциянинг 2024-йилги мавсумдагиси майдонга олиб чиқилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Нефтчи” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон” — “Навбаҳор лочинлари”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Сурхон” — “Навбаҳор лочинлари” учрашуви давомида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандида клуб регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, стадионнинг кириш эшиги хавфсизлиги ходимларига расмийлар ва жамоа вакиллари машиналар рўйхати берилганига қарамасдан, учрашув расмийлари машинаси 15 дақиқа номаълум сабабга кўра киритилмагани қайд этилган. Мазкур ҳолат бўйича “Сурхон” клуби ушбу амалиётни лозим даражада ташкил қилмагани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Сурхон” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бухоро” — “Насаф”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Бухоро” — “Насаф” учрашувининг 61-дақиқасида “Бухоро” жамоаси футболчиси Сардор Қулматов ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Қулматовга (“Бухоро”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Пахтакор”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Пахтакор” учрашувининг 15-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси футболчиси Умар Адҳамзода ҳакам қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Умар Адҳамзодага (“Пахтакор”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Қизилқум”
Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашувининг 76-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Николоз Мали ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Николоз Малига (“Бунёдкор”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашувининг 62-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Никола Кумбурович ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Никола Кумбуровичга (“Қизилқум”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари”
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Навбаҳор лочинлари” учрашувининг 62-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Икром Алибойев ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Икром Алибоевга (“Нефтчи”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон” — “Қўқон-1912”
Суперлига чемпионатининг 4-тури доирасидаги “Сурхон” — “Қўқон-1912” учрашувининг 90+6-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Шаҳзод Бешимов ҳакамнинг қарорига эътирози учун сариқ карточка олгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳзод Бешимовга (“Қўқон-1912”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бухоро” — “Насаф”
Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Бухоро” — “Насаф” учрашуви давомида “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 15.1-бандида клуб регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгар ҳисобланиши белгиланган бўлса-да, “Бухоро” клуби учрашувни ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, тез тиббий ёрдам машинасининг кеч келиши оқибатида учрашув 9 дақиқа кеч бошлангани, Микст зонани ўраб турадиган тўсиқларнинг йўқлиги, балл-бойлар учун стуллар тақдим этилмаганлиги, стадион замбил ва замбил кўтарувчилар билан таъминламаганлиги, учрашув комиссари хонасида интернет ишламаганлиги каби ҳолатлар қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, "Бухоро" клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:24, 28.04.2025. Ўқилди: 2595 марта. Фикрлар: 85 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.