Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» мағлубиятлари сабаби нимада?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Пресс-релизлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун жамоамиз биринчи лига бахслари доирасида иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Ушбу мағлубият жамоамизнинг ашаддий мухлисларини жахлини чиқарди десам адашайман. Бу футбол мағлубият ва ғалаба домио ёнма-ён юради. Аммо хеч бири бесабаб бўлмайди.

Мағлубиятга учралиш сабаблари:
1. Жамоанинг жисмоний тайёргарлиги.
2. Жамоадаги ижрочининг кайфияти.
3. Жамоанинг рухий холати.
4. Мураббийнинг нотўғри танлаган тактикаси.
5. Рақиб жамоасининг ғалабага чанқоқлиги.
6. Жамоа учун ислохатлар зарурлиги
7. Хакамлар...

Агар шу кўрсаткичларга жамоамизни солиштириб тахлил қиладиган бўлсак қуйидагича кўриниш олади.

1. Жамоанинг жимоний тайёргарлиги. Очиғини айтганда бу борада "Шарқ" минтақасида жамоамизга етадиган жамоа топилмаса керак. Мавсумга тайёргарлик кўриш хали "Олий лига" иштирокчиларини аксарияти дам олаётган пайтларидаёқ бошланган. Тошкентда уч маротаба мавсумолди йиғинларини ўтказган жамоамиз шунга яраша дастлабки турларни аъло кайфиятда ўтказа олишган. Кейинги турларга келиб эса жамоада жисмоний холатида пасайиш кўрингандай бўлди. Билмадим бунга нима сабаб. Эхтимол жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис етишмас. Ёки бошқа жамоалар мавсум қизиган пайтида тўла кучга кириб олишдимикан? Хар қалай 0.75 Олий лига жамоаси бўлган жамоамиз учун, биринчи лиганинг "штатний" иштирокчиларига кетма-кет очко бериб бориши хеч кимга ёқмайди. Сўнги турларда охирги 15-20 дақиқада жамоамиздан кўра рақиб жамоаларида босим юқори бўлиб уларда имкониятлар пайдо бўляпти. Жисмоний тайёргарликни бир маромда олиб борилиши талаб қилинади.

2. Хозирда жамоамизда етарлича ижрочилар бор деб хисоблай олайман. Чунки ўтган 18 та ўйинда асосий жамоанинг юраги бўлаётган етакчи ижрочи кўрмадик. Аниқроғи 18 та ўйин(шундан иккитаси кубок бахсларида) 18-хил сценарий асосида кечди. Жамоада яққол "лидер" йўқ. Очиғини айтганда шаҳсан мен Асқар Жадигеровдан бир пайтлардагидай фаол диспетчерлик қилишини кутган эдим. Тўғри футбол жамоавий ўйин, бунда бутун жамоа тенг харакат қилиш керак. Аммо бизнинг "Ўзбек футболи" учун хамон яққол етакчи бўлиш талаб қилинади. Шундай экан бу борада бирон бир футболчини айблаб бўлмайди.

3. Жамоамиздаги рухий холатни тахлил қила олмайман. Сабаби мен жамоанинг ички холатини билмайман. Футболчиларга яратиб берилаётган шароитлар, уларни маошлари ва мукофот пулларини олиниши хақида маълумотга эга эмасман. Шунингдек ички интизом борасида хам хеч нима билмайман. Аммо хар қандай жамоанинг асосий мағлубияти айнан жамоанинг рухиятига боғлиқ бўлади.

4. Мураббий бу режиссёр ва дрижёр дегани. Айнан унинг ёзган сценарийси ва чизгилари асосида майдонда футболчилар тўп суради. Хар бир учрашувга мослаб тактика ва таркиб танлаш мураббийнинг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Жамоамиз бу йили 3 марта мағлубиятга ва бир марта дуранг ўйнаган бўлса бу учрашувлардан фақатгина "Локомотив"га қарши ўйинигина кўрдим холос. Ва айта оламанки ўша ўйинда тиктик томондан барчаси тўғри танланганди. Фақат рақибнинг тажриба ва маҳорат бобидаги устунлиги сабабли мағлуб бўлгандик. Аммо биринчилик доирасида йўқотилган очколарни аниқ сабаби билмайман. Эҳтимол мураббийнинг тактик томондан нотўғри позиция танлаганлигидир.

5. Рақиб жамоасидаги мотивация. Хар қандай жамоа борки ўзидан кўра тажрибалироқ бўлган жамоага қарши ўйинда бошқача тайёргарлик билан майдонга тушади. Лекин хар бир учрашувда эътибор билан тайёргарлик кўрилса, хар қандай жамоани ютиш мумкин. Ўзидан кучсиз жамоани менсимасдан майдонга тушишлик бу оқибатда салбий натижага олиб келади. Бир марта бўлса тасодиф, иккинчи марта бўлса иложсизлик, учунчиси эса менсимасликка олиб келади.

6. Жамоа учун ислоҳатларнинг зарурлиги. Жамоада ички мухитнинг ёмонлиги, жамоа рахбарияти билан мураббийлар штабининг келишмовчилиги, ёки мураббийлар штаби билан футболчилар орасидаги низолар туфайли жамоада пинхона "ишташлаш"лар бўлади. Бу эса рақиб жамоа учун совға бўлади. Жамоамизнинг кетма-кет очко йўқотишида эхтимол шу сабаб бўлаётгандир.

7. Хакамлар. Бу борада ортиқча таърифнинг хожати йўқ. Шундай экан бу хам сабаб бўлиши мумкин.

Биз оддий мухислармиз. Жамоанинг ички ишига аралашишига ҳаққимиз йўқдир. Аммо бу вилоятдаги ягона жамоа, бу жамоада вилоятда истиқомат қилаётган хар бир футбол мухлисининг хаққи бор. Шундай экан йўқотилган очколар учун кимдур жавоб бериши керак. Биз мухлислар учун хеч йўғи биринчи лигада жамоамиз тенгсиз бўлсин! Биз учун жамоамиз енгилмас бўлсин! Саломат бўлинглар!

Манба: www.burgutlar.com
Киритилди: 23:09, 15.06.2013. Ўқилди: 4782 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.