Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мираброр Усмонов: «Ўзбекистон Бразилияга шикоят билан эмас, ўйиндаги ғалабаси билан боради»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун, 18 июнь куни, ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Туркиядаги Жаҳон чемпионатига кузатишга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Федерация президенти Мираброр Усмонов: «Ўзбекистон Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига шикояти билан эмас, ўйиндаги ғалабаси  билан боради», - деди. ЎФФ раҳбарининг ушбу баёноти Эрон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистон-Қатар ўйинини назоратга олишни талаб қилиб, ФИФАга ёзилган шикоятига ўзига хос жавоби бўлди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари ва мураббийларига Туркиядаги жаҳон чемпионатида омад тилаган Мираброр Усмонов мамлакат раҳбарининг спортга ва, айниқса, футболга бўлган эътиборини ёритишда журналистларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлади.

«Мана, орамизда шу эътибор ва ютуқларни ёритувчи журналистлар ўтирибди. Мен уларни жуда ҳурмат қиламан, улардан ҳеч қачон ҳафа бўлмайман. Куни кеча журналистларимиздан бири: «Эрон ҳамма ёққа шикоят қилиб, ўйинларимизга таъсир ўтказаётган пайтда Ўзбекистон футбол федерацияси нега жим ўтирибди? ЎФФ ертўлага кириб кетдими?» – деб мақола ёзибди. Шундай чиқишларга жавобан айтадиган сўзим шу: «Биз келаси йил Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига ёзув-чизув ва шикоят қилиб эмас, ўйинда ғалаба қозониб борамиз!», - деди Мираброр Усмонов.

Унинг айтишича, Эрон футбол Федерацияси Ўзбекистон-Қатар ўйинини назоратга олишни талаб қилиб ФИФАга шикоят қилгач, бугун бўлиб ўтадиган ушбу учрашувга  ФИФА ўзининг махсус комиссиясини жўнатган. «Ушбу комиссия аъзолари кеча Тошкентга келишди. Улар билан учрашдик. Майли, улар бизнинг ўйинни текшираверсин. Бизнинг вазифамиз - бундай шикоят ва комисияларга чалғимасдан, бор эътиборимизни муҳим ўйинда ғалаба қозонишга қаратиш», - деди Мираброр Усмонов. Унинг сўзларига кўра, турли мусобақаларда, шу жумладан, жаҳон чемпионатида иштирок қилиш учун халқаро ташкилотларга тинмасдан шикоят ёзавериш, нафақат миллий футбол федерациясининг, балки бутун мамлакатнинг обрўсига путур етказади.

«Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг: ҳадеб ФИФАга арз қилаверса, федерацияда обрў қоладими?! Федерациянинг бундай ишлари мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсига путур етказмайдими?! Албатта, путур етказади. Шунинг учун биз эронликларнинг шикоятларига шикоятлар билан жавоб бермасдан, бор эътиборимизни ўзимизнинг ўйинга, майдонга қаратишни лозим топдик», - деди М. Усмонов.

Ўзбекистон футбол федерациясининг ушбу сўзлари, бир томондан, Эрон футбол федерациясининг охирги ҳафтадаги ҳатти-ҳаракатларига, иккинчи томондан, яқинда Stadion.Uz сайтида блоггер Бобомурод Абдулла томонидан эълон қилинган «ОФКдаги мафия, пистирмадаги японлар ва ертўладаги ЎФФ» сарлавҳали мақолага жавоб тариқасида янгради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:01, 18.06.2013. Ўқилди: 16478 марта. Фикрлар: 104 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик