Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Мирсодиқов: «Бунёдкор» бизни яхши ўрганибди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин “Жар” стадиони мажлислар залида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб бекободликлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.

— Танаффусдан фойдаланиб, Чирчиқ шаҳрида йиғин ташкил қилдик. Йиғин давомида “Локомотив” ва “Гулистон” жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ташкил қилдик. Ҳар иккала ўйин ҳам дуранг натижа билан якунланди. Ушбу ўйинлар орқали “Бунёдкор”га жиддий қаршилик кўрсатишни ният қилгандик. Бироқ маҳорат бобида устун бўлган мезбонлар бугун ҳақли ғалабани қўлга киритишди.

— Дарвозабон Маъмур Икромовнинг йўқлиги жамоанинг ўйинига салбий таъсир кўрсатмоқдами? У қачон сафга қайтади?
— Суҳроб Султонов ҳали ёш. Унга озгина тажриба етишмаяпти. Агар Маъмур сафда бўлганида ҳимоячилар ҳам бошқача ўйнашарди. У ўйин давомида ҳимоячиларни бошқариб туради. Шифокорлар Икромовни иккинчи давра бошигача сафимизга қайтаришга ҳаракат қилишмоқда.

— Жамоада ҳужум бор, аммо вазият гол билан якунлашда ҳужумчиларга тажриба етишмаётгандек...
— Ушбу мавсум бошида жамоани ёшартирганмиз. Тажриба 1-2 йил ичида келмайди. Шаҳзодбек Нурматовда ўйинлар дамовида жуда кўп имкониятлар бўлмоқда. Агар у ўша вазиятлардан фойдаланганида, чемпионат тўпурари бўларди. Унинг иқтидорига шубҳа қилмайман.

— Миржалол Қосимовнинг қанотлардан ташкил этиш тактикасини кўпчилик танқид остига олмоқда. Сиз мутахассис сифатида бунга қандай муносабат билдирасиз?
— Миржалол тажрибали мураббий ҳисобланади. У ҳар бир жамоанинг ўйин услубидан келиб чиқиб, тактика танлайди. Бизда марказий чизиқларда тажриба футболчилар ўйнаса, қанотларимизда ёш футболчилар ўйнашади. Шуни инобатга олган Қосимов бугун қанотлардан кўпроқ ҳужум ташкил қилишга қарор қилган кўринади.

— Нима учун ушбу мавсумда жамоани бирданига ёшартиришга қарор қилдингиз?
— Бир неча йиллардан бери таркиб алмашмай келмоқда. Жамоа 6-7 йил давомида битта таркибда ўйнаши мумкин эмас. Жамоага янги қон олиб кириш керак эди. Тажрибали футболчиалар ёнига ёшларни қўшиб, таркибни янгилаб бормасак, футболчилар бир жойда қотиб қолишади. Баъзи футболчилар бир йил асосий таркибда ўйнаганидан кейин, ўсишда тўхтаб қолади. Рақобат бўлса, бошқа футболчилар ҳам ҳаракат қила бошлашади. Мавсум бошида Туркияда йиғин ўтказганимиз туфайли, мавсумни яхши бошладик, деб ўйлайман.

— Қўлостингизда ўйнаган ҳеч бир футболчи сиздан норози бўлмайди. Жамоани тарк этган футболчиларнинг хафа бўлмасдан кетишига сабаб нима?
—Футболчи қачондир фаолиятини якунлаши керак. Тажрибали футболчи майдонда югура олмасаю, мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлса, бу ҳолатдан унинг жони ачимаса ҳам, менинг жоним ачийди. Вақтида, обрў билан кетишни ҳам билиши керак.

— Чемпионатимизнинг ҳозирги ҳолатига қандай баҳо берасиз?
— Ҳозирда кучсиз жамоалар ҳам савия борасида бошқа жамоаларга етиб олишди. Масалан, бугун “Пахтакор” Олмалиқда мағлубиятга учради. “Бунёдкор” ҳам бизга қарши майдонга яхши тайёргарлик билан тушди. Қайсидир жамоа рақибини менсимай майдонга тушса, у ютқазиб қўйиши ҳеч гап эмас. Аввалги йилларга қараганда чемпионат бироз кучайган деб ҳисоблайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:07, 21.06.2013. Ўқилди: 3101 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик