Баҳодир Насимов: «Дам олиш ҳақида ўйламадим»
Ўзбекистонлик футболчи Баҳодир Насимов терма жамоа таркибидаги 20 кунлик йиғиндан кейин яна Бокунинг "Нефтчи" клуби сафига бориб қўшилди. Демак, у ёзги таътилда умуман дам олмади.
"Озарбойжон Премьер-лигаси якунига етганидан кейин мен Ўзбекистон терма жамосининг йиғинига жўнаб кетдим. Қатарга қарши ЖЧ-2014 саралаш баҳсида иштирок этдим ва "дубл" қайд этдим. "Нефтчи" мураббийлар штаби менга дам беришлари мумкин эди, аммо мен таътил ҳақида ўйламадим. Шунинг учун дарҳол Австрияга етиб келдим. Асосий мақсадим — тезроқ аввалги формамга тиклаш ва асосий таркибга қайтиш", дейди Баҳодир Насимов клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Манба: www.azerisport.com
Киритилди: 09:26, 22.06.2013. Ўқилди: 6886 марта. Фикрлар: 31 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар