Суперлига: «Қўқон-1912» – «Машъал» (превью)
Ўзбекистон суперлигасининг 12-тури доирасида бугун — 13-июнь куни "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.
Учрашув расмийлари
Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” — “Машъал” учрашувини Ғайрат Жўраев бошқариб боради. Унга қанотларда Ислом Носиров ва Расул Фозиловлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками — Исроил Имомназаров. Ҳакамлар ишини Жаҳонгир Саидов назорат қилади. Учрашув комиссари — Диёр Ҳотамқулов.
Ўзаро ўйинлар тарихи
Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 22 марта тўқнаш келишган. Бу ўйинларда "Қўқон-1912" 9та, "Машъал" эса 7та ўйинда ғалаба қозонган. 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати "Машъал" фойдасига — 28-26.
Ўзаро ўйинларда жамғарилган очколар бўйича "Қўқон-1912" 33, "Машъал" эса 27 очко тўплаган. "Машъал"нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси 4:2, "Қўқон-1912"нинг энг катта ғалабаси эса 3:1 ҳисобида якунланган.
“Қўқон-1912” — “Машъал” ўйини 13-июнь куни 20:00да старт олади.
Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:24, 13.06.2025. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар