Мурод Отажонов: «Жавоб баҳси олдидан «Машъал» яхши имкониятга эга»
“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” мураббийи қатнашди.
- Аввало “Бунёдкор” мураббийлари штаби номидан ажойиб ўйин учун муборакликлар ҳаракатларини эътироф этмоқчимиз. Бу кубок учрашуви эди. Бугун қайд этилган 1:1 ҳисоби рақиб учун анча фойдали бўлди. Жавоб баҳси олдидан “Машъал” яхши имкониятга эга бўлиб олди. Бироқ “Бунёдкор”нинг кубокдаги мақсадлари улкан ва бу йўлда охиригача курашади. Легионер футболчиларнинг ўйинида пасайиш бўлаётганига турли хил сабаблар таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин. Масалан, улар “Бунёдкор” сафига қўшилишидан аввал куз-баҳор тизимига асосланган Европа футболида ўйнашган. Балки мавсумнинг узоқ давом этаётгани таъсир қилгандир, - дейди Мурод Нодирович
Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:31, 26.06.2013. Ўқилди: 3129 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).