Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бабаянсиз «Пахтакор» қулаб қоладими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мен “Пахтакор” жамоасининг мухлисиман: унинг ҳар бир ғалабаси – менинг ғалабам, ҳар бир мағлубияти – менинг мағлубиятим. “Пахтакор” жамоасининг мухлиси сифатида жамоанинг бугунги кунда олиб бораётган трансфер сиёсати ва кўрсатаётган ўйинидан ташвишдаман. Аввалига Осиё чемпионлари лигаси, кейин эса миллий чемпионатда омадсиз ўйинлар ўтказаётган “Пахтакор” ўзининг бошқа мухлисларини ҳам хавотирга солиб қўйган бўлса, ажаб эмас.

“Аш-Шабоб”га бой берилган уй учрашувидан кейин “Пахтакор” бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида жамоанинг умумий натижасига бош мураббий эмас, вице-президент Самвел Бабаян жавоб беришини айтибди. Шундай экан, “Пахтакор” қаторасига неча йилдан бери Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмай юришига Самвел Бабаян жавоб бериши керак! Жамоанинг миллий чемпионатдаги бу йилги нурсиз иштирокига ҳам Самвел Бабаян жавоб бериши керак!

Афсуски, севимли “Пахтакор”имизда фосиқона бир одат бор: жамоа муваффақиятли иштирок қилса, муваффақиятнинг бош сабабчиси қилиб жамоа футболчилари ҳам эмас, ҳомийлари ҳам эмас, мураббийлари ҳам эмас, фақат ва фақат вице-президент Самвел Бабаян кўрсатилади. Лекин “Пахтакор” бугунгидек нурсиз иштирок қилса, бу нурсизликда Самвел Бабаяндан бошқа ҳамма айбланади: футболчилари-у мураббийлар, ҳомийлар-у мухлислар ва ҳоказо.

Энг тулки танқидчилар эса муваффақиятсизликнинг барча очиқ сабаблари ва омилларини айланиб ўтиб, жамоа футболчиларининг ёшлигини рўкач қилишга ўрганишган. Улар мавзуни шу тарафга буриб, яна Самвел Бабаянни мақташга тушишади: гўёки, бу ҳам “жонкуяр” менежернинг саъй-ҳаракатлари туфайли эмиш.

Бабаян “Пахтакор” учун нима яхшилик қилган бўлса, қандай жонкурялик кўрсатган бўлса, унинг бу эзгу ишлари унга турли “уддабуронликлар” қилиш ва бошқа жамоаларнинг манфаатларига зид ишларни амалга ошириш ҳуқуқини бермайди.

“Пахтакор” футболчиларининг ўртача ёши 21-22 ёш бўлса, жамоа ёш ҳисобланадими? Футбол ўйнаш учун айни қирчиллама пайт шу 21-22 ёш эмасми? Қолаверса, “Пахтакор”да турли ёшдаги терма жамоа вакиллари жамланилгани жамоанинг устун тарафи эмасми?

Самвел Бабаян “Пахтакор” ғами билан уйғониб, жамоа дарди билан яшаб, унинг муаммоларини ўйлаб ухлаётган бўлса, нега “жонкуяр менежеримиз” “шерлар”нинг энг яхши ўйинчиларини Хитойга ижарага бериш билангина банд? “Бунёдкор” легионери Олександр Пишурга икки учрашувда ҳам ўйин бермаган “пахтакорчи” Егор Кримец нега “Бейжинг Гуан” таркибида юрибди? Унинг хизматларидан “Пахтакор”нинг ўзи Осиё чемпионлари лигасида ҳам, миллий чемпионатда ҳам фойдаланса бўлмасмиди?

Ёки Самвел Бабаяннинг мақсади фақат ўйинчиларни хориж клубларига ижарага бериб, пул топишми? Ундай бўлса, “Пахтакор”ни футбол клуби эмас, ижара ширкати, дейишга тўғри келади.

Камолиддин Тожиев қани? Нега у ҳам Хитойда ўйнаяпти? Наҳотки, унинг ўйин даражаси “Пахтакор”нинг ҳозирги ҳимоячилари даражасидан паст бўлса? Қолаверса, бу футболчилар Хитой клубларига қанча пулга ижарага берилмоқда? Футболчиларнинг ижараларидан келаётган пуллар қайси мақсадларга ишлатилмоқда?

Ўзбекистонда ёки, жуда бўлмаса, “Пахтакор” мухлислари орасида бу саволларни Самвел Бабаянга берадиган мард борми?

Афсуски, ҳозирча йўқ! Шунинг учун ҳам биз, мухлислар, фақат миш-мишларга асосланишга мажбурмиз. Эмишки, Егор Кримец “Бейжинг Гуан” жамоасига бир йилга ижарага берилган бўлиб, унинг ижара нархи тахминан 700 минг АҚШ доллари эмиш. Камолиддин Тожиевнинг йиллик ижара нархи эса – 300 минг доллар эмиш.

Агар шу миш-мишлар тўғри бўлса, шунча пулни Самвел Бабаян қайси мақсадларга сарфламоқда? Нега у жамоатчиликкка ва мухлисларга бу борада ҳисобот бермайди? Ёки фақат жамоа ҳомийлари ака-ука Раҳимовларга ҳисобот берадими?

Бир куни “Машъал” радиосининг “Арена” дастури орқали жонли эфирга чиққан бир мухлис “Пахтакор” стадионига қачон аввалгидек мухлис кўп туша бошлайди?” деган саволга: “Қачон “Пахтакор”дан Бабаян кетса, шунда туша бошлайди!” деб жавоб берди.

Самвел Бабаяннинг “уддабуронлиги” туфайли Ўзбекистон чемпионатида иштирок қиладиган бошқа жамоалар “Пахтакор”даги адолатсиз трансфер сиёсатининг қурбони бўлиб, бу жамоаларнинг мухлислари нафақат “Пахтакор” раҳбариятидан, балки умуман жамоадан ҳам нафратланадиган бўлиб қолишган. Рўзим Аҳмедов иши бунга яққол мисолдир.

Эшитишимча, “Пахтакор” билан тузган шартномаси 2012 йил 31 декабрда тугаган Рўзимбой Аҳмедовни, яъни эркин агент мақомидаги футболчини “уддабурон” Самвел Бабаян қандайдир йўллар билан “Пахтакор”дан “Навбаҳор”га трансфер ҳам қилган эмиш. Буни Самарқанд “Динамо”сининг бош мураббийи Камо Газаровнинг интервьюсидан ўқиб қолдим. Унда самарқандлик мураббий: “Биз Рўзимбой Аҳмедовни эркин агент мақомида жамоамизга олмоқчи эдик. Аммо “Пахтакор” раҳбарияти Рўзимбойнинг “Пахтакор” билан тузган шартномаси ҳали тугамаганлигини айтиб, футболчини трансфер йўли билан сотиб олишни таклиф қилди”, - деган.

Самвел Бабаяннинг мана шундай “ҳунарлари” қачонгача давом этади?! Қачонгача “бабаянча” трансфер сиёсати минглаб ўзбек мухлисининг нафратини “Пахтакор” томонга буришда давом этади?

Ўтган йили севимли жамоамизнинг “жонкуяр менежери” унинг истеъфосини талаб қилган бир гуруҳ мухлисга тазйиқ ўтказиб, уларни милисахоналарга чақиртиришга ҳам эришди. Қизиқ: Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қилиш жиноятми? Жиноят бўлса, қайси жиноят турига кираркан? Ёки биз билмай қолиб, Самвел Бабаян сиёсий арбоб даражасига кўтарилиб кетдимикан? Жамоага мухлислик қилаётган жонкуярларни ўз фикрларини очиқ баён қилганликлари учун “участка” пунктларига етаклаб бориш, “Пахтакор”ни милисахонага етаклаб бориш билан баравар эмасми?

Эй, аҳли мухлис! Самвел Бабаяндан қутулиш вақти келмадими? Қачонгача “Пахтакор” ҳам, биз, мухлислар, ҳам битта одам олиб бораётган шубҳали ишларнинг қурбони бўлиб юрамиз? Ёки Бабаянсиз “Пахтакор” қулаб қоладими? Жамоамизда футболчи етиштириш ва ижарага бериш тизимини мукаммаллаштира оладиган ва, энг асосийси, ҳалоллик тарафига бура оладиган бошқа бир менежер топиш шунчалик қийинми?

30 июнь куни, Тошкентда бўлиб ўтадиган “Пахтакор” - “Бунёдкор” ўйини жонажон жамоамизнинг асл ҳолатини яна бир марта кўздан кечириш имконини беради. Кўрамиз, “Пахтакор” қайси йўлдан кетаётган экан?

Адҳамжон ЮСУПОВ (paxtakor2013@rambler.ru),
“Пахтакор” жамоаси мухлиси, Тошкент шаҳри

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:58, 27.06.2013. Ўқилди: 14446 марта. Фикрлар: 124 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик