“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот ҳужумчи Мухаммад Салоҳнинг жорий формаcи ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Менимча, бу мутлақо одатий ҳолат. Илк беш-олти ўйинда менга фақат янги футболчилар ҳақида саволлар берилганди. Энди эса сиз аниқ бир ўйинчи ҳақида сўраяпсиз. Аммо ҳозир индивидуал ҳаракатлар ҳақида гапириш вақти эмас, деб ўйлайман. Жамоа сифатида биз ўзимиздан ҳозиргидан кўпроқни кутяпмиз. Шунингдек, жамоа сифатида "Ливерпуль" на менинг давримда, на Юрген (Клопп) даврида бунчалар кўп имкониятларни йўққа чиқаришган одатланган”, — деди Слот клубнинг расмий сайтига берган интервюсида.
Мухаммад Салоҳ кетма-кет бешта учрашувда гол ура олмаяпти. Унинг сўнгги голи 17 сентябрь куни Чемпионлар лигасидаги “Атлетико”га қарши баҳсда (3:2) урилган эди. Шу вақтга қадар мисрлик ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).