Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азиз Ҳайдаров билан «Чой устида» (тўлиқ версия)

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг "Аш-Шабоб" клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров НТТ телеканалида эфирга узатилган "Чой устида" кўрсатуви меҳмони бўлди. Кўрсатув давомида футболчи саволларга дадил-дадил жавоб бериб, кўпгина муаммоларга урғу берган. Мазкур суҳбатни тўлиқ матн кўринишида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Имижи ҳақида
Бирлашган Араб Амирликларига борганимдан кейин мен ҳам соч турмагига бошқача қарай бошладим. Чунки у ерда ҳар бир футболчи ўз имижига — ўз соч турмагига, соқол қўйиш услубига эга. Мен ҳам шунга қараб ўз соч турмагимни ўзгартиришга қарор қилдим. Бу нарса кимгадир ёқди, кимгадир ёқмади. Баъзилар "ўзингнинг соч ва соқолинг яхши эди", деди. Фикримча, ҳар бир инсон ўз услубига, ўз фикрига эга. Инсон фақатгина бир иш учун ўзгармайди. Инсон ўз имижини ўзгартирганда, унинг ўзи ҳам тубдан ўзгаради. Имижга қараб кайфият ҳам ўзгаради. Энг муҳим томони — инсонларга қанчалик ёқимлироқ бўлсанг, ўзингга ҳам ёқимлироқ бўласан, деб ўйлайман.

"Бунёдкор" стадиони ҳақида
Илк марта "Бунёдкор" стадионига Ливан билан ўйиндан олдин машғулот ўтказиш учун ташриф буюрдик. Жудаям ажойиб стадион. Ливанни 5:0 ҳисобида ютганимизда яхши бўларди, аммо йирик ҳисобда енга олмадик. Бор-йўғи 1:0 ҳисобида енгдик. Стадионга кирган одам ҳайратга тушади. Бизнинг ўйиндан кейин ушбу стадионда санъаткорлар иштирокида "Ҳаёт учун!" шиори остида футбол шоуси бўлиб ўтди. Ушбу қилинаётган ишларнинг ҳаммаси ёшларга ва футболга бўлган эътибордан далолат. Бундай стадионларни кўрган мухлислар янада руҳланиб, терма жамоаларни қизғинроқ қўллаб-қувватлашади.

ЖЧ-2014 орзуси ҳақида
Ҳали ЖЧ чиқиш имкониятидан маҳрум бўлмаганмиз, ҳали имконият бор. Биз футболчилар ўзимиз учун ҳам ҳаракат қиламиз. Мухлислар ҳам бизни тўғри тушунишларини истардим. Биз ҳам мазкур орзуимиз шунчаки орзулигича қолиб кетмаслигини истаймиз. Агар жаҳон чемпионатига чиқсак, тарих яратишимизни яхши биламиз. Ҳар бир футболчининг автобиографиясига "Жаҳон чемпионатида иштирок этган" деб ёзиб қўйилади. Барчамиз ЖЧга чиқишга ҳаракат қилдик. Агар бу сафар ўз мақсадимизга эриша олмасак, Бақоев, Гейнрих, Кападзе, Жепаров каби ёши каттароқ футболчиларда бундай имконият бошқа бўлмайди. Шунинг учун улар бизга нисбатан кўпроқ қайғуришмоқда, бизга нисбатан кўпроқ жон куйдиришмоқда. Мен ҳам ҳозир 28 ёшдаман. Кейинги ЖЧ арафасида 32 ёшда бўларканман. Кейинги ЖЧда иштирок этиш менга насиб қиладими ёки йўқми, буниси ноаниқ. Лекин бу сафар Мундиалга чиқишни чин дилдан истагандик. Сўнгги саралаш босқичида 14 очко билан ҳам ЖЧга чиқа олмадик. Буни тушунтириб бериш қийин.

Чигаллаштириб юборилган нуқта ҳақида
Эрон билан уйда ютқазиб қўйганимиз — чигаллаштириб юборилган нуқта бўлди. Агар ўша ўйинда дуранг ўйнаганимизда, масалани ҳал қилган бўлардик. Ливан билан ўйиндаги дуранг натижа — иккинчи чигал нуқта эди. Асосий рақибларимиз Ливандан кераклича очко олишди.

Эрон билан ўйиндан кейин мураббий алмашиши ҳақида
Ливан билан ўйинга бора олмадим. Чунки жароҳатим бор эди. Кейинчалик жароҳатимни операция қилдириш учун Францияга бордим. Бутун жамоа Вадим Абрамов билан 4 йил ишладик, балки 5 йилдир. Ушбу мураббийга шу қадар ўрганган эдикки, у кетганидан кейин ҳамма ҳар хил ҳолатда бўлди. Ким қанақа ҳолатда бўлганини ҳар бир футболчининг ўзи билади. Буни ҳеч ким билмайди. Биз Абрамовга ўз мураббийимиз, ўз устозимиз, ўз отамиздек қараганмиз. Лекин у одам ишдан кетди, унинг ўрнига бошқа одам тайинланди. Футболда ўзи шунақа — футболчига нисбатан мураббий кўп алмашади. Лекин ҳар бир профессионал футболчи нима бўлишидан қатъи назар, ўз клубида бўладими ёки миллий терма жамоада бўладими, фақат ўз клуб ёки терма жамоаси манфаати учун охиригача ҳаракат қилиши лозим. Севган мураббийим алмашиб кетди, ёмон кўрган мураббийим келди, деган фикр ўйинчида бўлиши керакмас. Чунки барча ишлар миллий терма жамоанинг Бразилияга бориши учун қилиняпти! Мураббий алмашганини барча тезда эсдан чиқаришга ҳаракат қилди. Миржалол Қосимов ҳам йиғилишда буни футболчиларга тўғри тушунтиришга ҳаракат қилди. Лекин Ливан билан ўйинда йўқотилган 2 очко ҳам бизга қимматга тушди. Ўзи саралаш баҳсларида ҳар бир очконинг қадри юқори. Ундан кейин эса миллий терма жамоа 3та қандай ўйинларда ғалаба қозонди? Қатарда ғалаба қозондик, Эронни Теҳронда ютдик... Эрон билан "Жар"даги ўйинда битта нарса муҳим аҳамиятга эга бўлди. Беш нафар футболчимиз майдонга туша олмади. Ўша ўйинда захира ўриндиғида ўтирган футболчиларнинг ярми ҳозир терма жамоага таклиф қилинмайди, улар йўқ. Японияни Японияда ютдик, 1:0. Майли, улар бизга кўплаб ҳужумлар қилишгандир, аммо Японияга бориб, мен бунақа ўйин кўрмаганман. Масалан, биз Японияни 4:0 ютишимиз мумкин эди, 3:0 ютишимиз мумкин эди. Бемалол. Мен аввал бунақа ҳолатни кўрмаганман. Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман, Абрамов ўзбек футболига жуда ҳам янги ҳаво олиб кирди, жудаям бошқача ҳаво. Буни тушунганлар бўлди, тушунмаганлар бўлди. Миллий терма жамоанинг ҳозирги босқичида эса Миржалол Қосимовга охиригача ишонч билдириш керак. Ҳозирги пайтда мураббийни алмаштирган билан, машҳур мураббийни олиб келган билан майдонда фақат жамоа ўйнайди. Миржалол ака терма жамоани Бразилияга олиб чиқишга ҳаракат қилишлари лозим. Фикримча, Вадим Абрамовга Ўзбекистоннинг бошқа терма жамоасини топшириш керак. Ёшлар терма жамоаси бўладими ёки олимпия терма жамоаси бўладими, фарқи йўқ. Агар эътибор берган бўлсангиз, Абрамов бошқарган сўнгги 2та олимпия терма жамоасидан бир нечта футболчилар яхши ўйнаб кетишди. Фозил Мусаев, Ойбек Қиличев, Ислом Тўхтахўжаев... Кўп футболчилар яхши даражага чиқишди. Аввалги ёшлар ёки олимпия терма жамоаларидан етишиб чиққан футболчиларни эслолмайман.

Клубларимиз ҳақида
Ҳар бир клуб ўзига яраша бой бўлиши керак. Ҳар бир клуб ўз футбол мактабига, ўз тарбияланувчиларига эга бўлиши керак. Клублар бой бўлмаганидан кейин футболчилар қаёққа боради? Биринчи лигагами, иккинчи лигагами? Мен 16 ёшимда иккинчи лигада ўйнаб юрганимда ойлигим жуда кам бўлган. Ўртоқларим устимдан кулишган. "Ундан кўра юр, фалон иш қилсак, бундан ҳам кўпроқ пул топамиз", деган таклифларни билдиришган. Қанчадан-қанча истеъдодларнинг йўқолиб кетиши мана шундан келиб чиққан. Агар Биринчи ва Иккинчи лига клубларида футболчилар оиласини боқиш учун етарли пул бўлса, бизнинг футбол бундан кейин ҳам ўсади.

Ўзбекистон ва БАА миллий чемпионатлари ҳақида
Бўш вақтим бўлиши билан интернет орқали миллий чеммпионатимизни кузатиб бораман. Ўзбекистон чемпионатида кўп ўйнадим. Чемпионатимизга ҳалол футболни олиб кириш керак. Шунда футболимиз яна 50 фоизга кучаяди. Гапларим кимгадир ёқмаган бўлса, узр. Легионер бўлганимдан жуда ҳам хурсандман. БАА клубларининг барчаси "Бунёдкор" ёки "Пахтакор" савиясида деб айтолмайман. Лекин кучли олтилик ёки ўнликка кирадиган жамоалари жудаям кучли. БАА чемпионатидаги барча футболчиларни профессионал деб айтолмайман, аммо уларнинг 75 фоизи профессионал футболчилардир. Улар ўз вақтида, ўз ишларини қилишади.

Ўйнайдиган позицияси ҳақида
Гол урган ҳужумчилар, голни қайтарган дарвозабонлар мухлисларга ёқади. Аммо ҳужумларни бузувчи ярим ҳимоячиларнинг меҳнатини мураббийлар ва мутахассислар кўра олишади, қадрлашади. Қора меҳнатни қилувчилар футболда керак. Лекин шунақа ўйинлар бўладики, унда гол уриш керак эмас, фақат югуриш керак. Масалан, Корея билан ўйинда Сеулда 0:1 ҳисобида ютқаздик. Бу жамоага сафарда қачон минимал ҳисобда ютқазганимизни эслолмайман. Корея терма жамоасининг вақт чўзганини биринчи марта кўрдим. Ҳеч қачон бунақаси бўлмаган. Бунақа жамоаларни фақат югуриш ва меҳнат эвазига ютиш мумкин. Бошқача ютиш мумкин эмас.

Блиц саволлар:
1. Сиз ҳаракат қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ярим ҳимоясида келажакда қайси футболчи ўйнаши мумкин: Аббос Махсталиев ёки Жамшид Искандаров?
Жавоб: Жамшид Искандаров.
2. Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳужумчи сифатида таклиф этилса яхши бўларди: Темурхўжа Абдухолиқов ёки Игорь Сергеев.
Жавоб: Ўйлашимча, келажакда терма жамоага Игорь Сергеев кўпроқ ёрдам беради.
3. Миллий терма жамоада сиз ўйнайдиган чизиқда сиз учун жуфтликда ўйнаш учун қулай бўлган футболчи: Темур Кападзе ёки Одил Аҳмедов.
Жавоб: Темур Кападзе билан ака-укамиз, аммо Одил билан бирга ўйнасам яхшироқ бўларди.
4. Сиз узатган тўпларни гол билан якунлаши мумкин футболчи: Улуғбек Бақоев ёки Баҳодир Насимов?
Жавоб: Бақоев.
5. Жаҳонда сизга ёқадиган ярим ҳимоячи?
Жавоб: Серхио Бускетс.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:56, 23.07.2013. Ўқилди: 12100 марта. Фикрлар: 70 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик