Кеча "Бухоро" жамоаси Тошкентда учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига Қарши кечган учрашувда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобида зафар қучишди.
Дастлабки бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса тошкентликлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Игорь Таран, Дилшод Жўраев, Лутфулла Тўраев ва Олег Зотеевнинг голларига пенальтидан Алишер Маҳмудов жавоб қайтара олди.
Жамоалар қуйидаги таркиб билан майдонга тушишди:
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Марко Блажич, Олександр Пишур, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов, Саҳоб Жўраев, Анвар Бердиев.
Захира: Мурод Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Олег Зотеев, Игорь Таран, Алибобо Раҳматуллаев.
"Бухоро": Ботир Носиров, Наоя Шибамура, Девид Ония, Алексей Николаев, Алишер Маҳмудов, Владимир Киликевич, Алишер Санаев, Отабек Валижонов, Илья Ильин, Баҳодир Пардаев, Асқар Муҳиддинов.
Захира: Мақсуд Шабанов, Евгений Кочнев, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Азизов, Меҳрож Ғуломов, Азамат Шарипов, Сардор Қобулжонов, Нодир Жўраев, Воҳид Шодиев
"Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонда ҳаракат қилган ҳимоячи Бобур Акбаров жамоа лагерини тарк этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).