Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Бёрнли - Астон Вилла

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёнинг 97-рақамли ракеткаси Камилла Раҳимова Ўзбекистон фуқаролигини олгани бўйича изоҳ берди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жаҳоннинг 97-рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова спорт фуқаролигини ўзгартирди. Россиялик спортчи энди WTA турнирларида Ўзбекистон байроғи остида кортга чиқади.

Раҳимова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали нега бундай қарорга келганини очиқлади:

“Жамоам ва оилам билан узоқ маслаҳатлашганимдан сўнг спорт фуқаролигимни ўзгартиришга қарор қилдим. Бу осон қарор бўлмади, лекин мен буни нафақат профессионал, балки шахсий ривожланишим учун тўғри қадам деб ҳисоблайман.

Қарорим амбицияларим ҳамда карьерамга асосланган, шунингдек, спортчи сифатида энг яхши имкониятларни тақдим этади, деб ҳисоблайман. Шуни ҳам таъкидлашим керакки, бу ўзгариш менинг аввалги жамоам ва федерацияга бўлган ҳурматимни йўқотмайди. Лекин ҳозир мен янги имкониятлар, янги синовлар ва янги мақсадлар томон қараяпман.

Мени қўллаб-қувватлаётган барча инсонларга раҳмат. Сизларнинг менга бўлган ишончингиз ва турнирлардаги қўллаб-қувватлашингиз мен учун жуда муҳим. Умид қиламанки, сизлар ҳаётимнинг янги бобида ҳам ёнимда бўласиз”, деди Раҳимова ўзининг Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати Камилла Раҳимова халқаро турнирларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этишини маълум қилганди. Раҳимова 2001 йил 28 августда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида туғилган. Унинг онаси Руфина Раҳимова (Ялалова) ўз вақтида Ўзбекистон СССР таркибида теннис бўйича мусобақаларда қатнашган. Теннисчининг акаси Темур эса Тошкентда туғилган.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь, якшанба куни Камилла Раҳимова Франциянинг Анже шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилган WTA 125 тоифасига кирувчи турнирда ғалаба қозонди. Дунё рейтингида 112-ўринни эгаллаб турган Раҳимова мазкур мусобақасидаги ғалаба эвазига янгиланган WTA рейтингида 97-ўринга кўтарилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:11, 09.12.2025. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик