Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон – Туркия ўйинини ЎФФ 3 август куни бекор қилдирган

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан бекор қилинган. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълумотларига таяниб Kun.uz интернет нашри хабар бермоқда.

«Футбол бўйича Туркия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида 2013 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2013 йил 3 август куни Туркия футбол федерациясига юборилган расмий хат билан бекор қилинган», – дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Пресс-релизда қўшимча қилинишича, ўртоқлик учрашувини бекор қилиш тўғрисида Туркия футбол федерацияси томонидан бирор бир талаб илгари сурилмаган.

Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилиши керак эди. ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов 5 август куни ўйин учун чипталар чиқариб бўлингани, ўйинга тайёргарлик режа бўйича кетаётгани ҳақида маълумот берганди.

Бироқ, 5 август куни оқшомда Туркия футбол федерацияси расмий сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси қарши ўйин 14 август куни Тошкентдаги «ҳаддан ташқари иссиқ» бўлиши ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси Туркия терма жамоаси талабларини бажара олмаётгани ҳақидаги хатига асосан бекор қилингани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Терма жамоалар маркази Туркия миллий терма жамоасига қарши ўйин бекор қилингани борасидаги гап-сўзларга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:33, 06.08.2013. Ўқилди: 20120 марта. Фикрлар: 163 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик