«Барселона» президенти Лапорта Фермин Лопес билан шартнома узайтирилишига изоҳ берди
«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес билан шартнома узайтирилгани борасида фикр билдирди.
«Фермин — фавқулодда иқтидорга эга йигит. У болалигиданоқ футбол формасида ўзини бошқалардан фарқли равишда ҳис қила олади, бош мураббий Ханс-Дитер Флик эса у ҳақида ҳар доим катта ҳурмат ва завқ билан гапиради. Унинг шартномаси 2031 йилгача узайтирилгани — ажойиб янгилик. Бу “Барселона” спорт директори Деку учун катта ютуқ. У ҳозирги кун ва келажак учун ишлаяпти. Шу қишки трансфер ойнасида айнан унинг иши самарасида футболчилар трансферидан 9 млн евро маблағ ҳам қўлга киритдик», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Ярим ҳимоячи «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар клубига 13 ёшида «Бетис» академиясидан келиб қўшилган. Асосий жамоа сафида Лопес барча мусобақаларда 114 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол ва 22 та голли узатма муаллифи бўлган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати € 70 млнни ташкил қилади.
Манба: championat.com
Киритилди: 22:07, 31.01.2026. Ўқилди: 154 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар