Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» ўз тарихида илк бор «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон чемпионатнинг сўнгги йиллардаги энг эътиборли қарама-қаршилиги бўлиб қолаётган «Тошкент дербиси» «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари иккинчи давранинг иккинчи учрашувида рўбарў келди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан олдинга ташланган «Пахтакор» 4-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Искандеровдан тўпни қабул қилиб олган Кахи Махарадзе икки рақибни ортда қолдирди ва чамаси 15 метрлардан «парашют» услубида Нестеров дарвозаси тўрини аниқ нишонга олди.

Ўйинни бундай темпда бошланиши кутмаган «бунёдкорчилар» бироз саросимага тушиб қолишди. «Пахтакор» эса кўпроқ ҳужумларга эътибор бера бошлади. Жамшид Искандеровнинг бир неча марта узоқ масофалардан етказиб берган тўплари натижасида меҳмонлар қулай имкониятларга эга бўлишганди. Бироқ Шерзод Каримов ва Ойбек Қиличевлар вазиятларни тушунарсиз техникалари билан йўққа чиқаришди.

Биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида «Бунёдкор» ўзига кела бошлади ва хавфли вазиятларни вужудга келтира бошлашди. Аммо ҳужумларнинг кўпига  аниқлик етишмади. «Бунёдкор»нинг биринчи бўлимдаги энг хавфли ҳужуми 42-дақиқада содир этилди. Жасур Ҳасановнинг жарима зарбаси хавфли чиққанди. Бироқ унинг зарбасини Лобанов бартараф этишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим шу тариқа якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг энг хавфли вазияти «Бунёдкор» футболчилари томонидан содир этилди. Ҳасанов чап қанотдан туриб тўпни жарима майдончаси ичига кўтарди. Пишурнинг боши билан берган зарбасини Лобанов қийинчилик билан қайтариб қолишга эришди. 54-дақиқада яна мезбонларда имконият вужудга келди. «Бунёдкор»нинг навбатдаги тезкор қарши ҳужуми хавфли кўриниш олди. Ҳужум бошлашда фаол иштирок этган Жавлон Иброҳимов Пишурнинг ўнг қанотдан етказиб берган пасини боши билан голга айлантиришга уриниб кўрди. Бироқ Лобанов тўпни эгаллаб олди.

Шундан кейин вазиятлардан фойдаланиш учун иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Лекин буни улар 83-дақиқага қадар эплай олишмади. Айнан шу дақиқада «Пахтакор» ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Жамшид Искандеров Сахоб Жўраевни алдаб ўтиб, Тимурхўжа Абдухолиқовни пас билан таъминлади. Ҳужумчининг 17-18 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бориб тушди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида «Бунёдкор» ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Акмал Шораҳмедовнинг пасидан кейин Лутфулла Тўраев боши билан Лобанов дарвозани ишғол қилди. Бироқ бу мағлубиятдан қутулиб қолиши учун етарли бўлмади. Натижада «Пахтакор» ўз тарихида биринчи марта расмий учрашувларда «Бунёдкор»дан устун келди.

ЎзПФЛ. 15-тур
БУНЁДКОР - ПАХТАКОР 1:2 (0:1)
Гол: Лутфулла Тўраев (90) - Кахи Махарадзе (4), Темурхўжа Абдуҳолиқов (83).
«Бунёдкор»: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Акмал Шораҳмедов, Дишод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Жасур Ҳасанов, Олег Зотеев (Сардор Рашидов, 52), Игорь Таран (Анвар), Олександр Пишчур.
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Владимир Козак, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Ойбек Қиличев (Анвар Солиев, 56), Шерзодбек Каримов (Темурхўжа Абдуҳолиқов, 80), Жамшид Искандаров, Игорь Сергеев (Жора Оганесян, 88).

Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Агишев (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:50, 10.08.2013. Ўқилди: 8758 марта. Фикрлар: 65 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик