Англия Премьер-лигасининг 29-тури доирасида кечган баҳсда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ноттингем Форест» билан дуранг ўйнади — 2:2.
Мезбонлар сафида Антуан Семеньо ва Родри ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, меҳмонлардан Морган Гиббс-Уайт ҳамда Эллиотт Андерсон гол муаллифига айланишди.
Ушбу натижа билан «Манчестер Сити» Англия чемпионатидаги 4 та ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатди. Жамоа АПЛ турнир жадвалида 60 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ноттингем Форест» эса 28 очко билан 17-поғонада бормоқда.
Англия Премьер-лигаси. 29-тур 05.03.2026 | 00:30 «Этихад», Манчестер