Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Coca-Cola ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Coca-Cola’нинг Ўзбекистондаги бўлинмаси ўртасида узоқ йиллик стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Учрашувда ассоциация раҳбарияти, Coca-Cola Ўзбекистон бош директори Кадзумаса Мукаэ, Coca-Cola İçecek’нинг Ўзбекистондаги бош менежери Фуркан Айдин ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари иштирок этди.
Томонлар мамлакатимизда футболни ривожлантириш, миллий терма жамоаларни қўллаб-қувватлаш ва футбол маданиятини кенг оммалаштиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди.
— Бутун дунёда футболнинг энг яқин ҳамкори — Coca-Cola. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон футболи равнақига хизмат қилади ва янада мустаҳкамланиб боради, — деди Равшан Ирматов.
Учрашув якунида томонлар ўртасида 2030 йилгача мўлжалланган стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:48, 18.03.2026. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар