Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

FIFA.com: «Қосимов ва унинг жамоасида иштиёқ кучли»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон чемпионати саралаш плей-офф учрашувларидан олдин ФИФА расмий сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтмиши ва ҳозирги куни ҳақида материал чоп этди. Унда терма жамоанинг шу босқичгача босиб ўтган йўли, аввалги саралаш кампаниясидаги ўйинлар ҳамда бош мураббий Миржалол Қосимовнинг терма жамоа бош мураббийлигидаги ҳозирни ўрни ҳақида сўз юритилади. Қуйида ушбу материал тўлиғича эътиборингизга ҳавола этилади.

Футболда биз кутган ва кутмаган ҳар қандай ҳолат содир бўлиши мумкин. Айнан шу нарса, футболни дунёдаги биринчи рақамли спорт тури бўлишига хизмат қилади. Футболда муваффақият қозониш учун катта куч, матонат ва фидоийлик каби хислатларга эга бўлиш, муваффақиятсизликка юз тутган тақдирда ҳам, фақaт олдинга қараб ҳаракатланиш, умидни сўндирмаслик даркор.

6 ҳамда 10 сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши, плей-офф босқичида Иордания терма жамоаси қарши ўйнайдиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам мана шундай умидлар билан баҳсларга киришмоқда. Ушбу жуфтликда ғалаба қозонган терма жамоа ноябрьда Жанубий Америка вакили билан бўлиб ўтадиган плей-офф учрашувларида Бразилия йўлланмаси учун кураш олиб боради.

«Оқ бўрилар» ушбу босқичга ўз тарихида иккинчи маротаба етиб келдилар ва бу сафарги натижа аввалгисидан фарқли равишда муваффақиятли бўлишига умид қилмоқдалар. Эсингизда бўлса, 2005 йилнинг октябрь ойиида, Ўзбекистон Германия-2006 йўлида ушбу босқичда Бахрайнга имкониятни бой берган эди.

Ўша аламли мағлубиятни ҳозир бошқалардан кўра кўпроқ хотирлайдиган инсон - Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни пайтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимовдир. 2005 йилда бўлиб ўтган плей-офф ўйинларининг ҳар иккисида ҳам Қосимов иштирок этган. Қосимов ўтмишдаги ўша муваффақиятсизликни унутган ҳолда терма жамоани ҳозирги баҳсларга тайёрламоқда.

42 ёшли мураббий ўтган йилнинг июнь ойида терма жамоа бошқарувига келди ва шу пайтгача кўплаб ўзгаришларни амалга ошира олди. ЖЧ саралаши 4-босқичида Қатар, Ливан ҳамда Эрон терма жамоалари устидан ғалаба қозонди. Ўз майдонида Жанубий Корея терма жамоаси билан эса дуранг ўйнади. Якунда Ўзбекистон фақат тўплар нисбатига кўра Бразилияга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади.

«Бу биз учун муваффақиятсиз натижа бўлди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганини мухлисларимиз билан бирга нишонлашимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик», - дейди Қосимов. Сўнгги тур ўйинида Қатар устидан қозонилган йирик 5:1 ҳисобидаги ғалаба ҳам Қосимов ва унинг терма жамоаси учун етарли бўлмаган эди.

«Биз аввалгидек иштиёқ ва куч билан курашишда давом этамиз. Хаёт давом этмоқда ва биз олдимиздаги тўсиқлардан ўтишимизга тўғри келади» - дейди Миржалол Қосимов.

КАТТА ТАЖРИБА
Миржалол Қосимов ушбу босқичда мағлубият аламини тотиб кўрган ягона инсон эмас. Айни дамда терма жамоа аъзолари саналадиган Сервер Жепаров ҳамда Темур Кападзелар ҳам 2005 йили Бахрайнга қарши учрашувларда иштирок этишган эди. Терма жамоа бош мураббийи ушбу футболчиларнинг бой тажрибаси Иорданияга қарши ўйинларда ас қотишидан умидвор.

Бахрайнга қарши учрашувда иштирок этган яна бир футболчи - терма жамоа дарвозабони Игнатий Нестеров Иорданияга қарши учрашувларни жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Жароҳатланганлар орасида ёш қанот ҳимоячиси Шохруҳ Гадоев ҳам бор. Миржалол Қосимов ушбу ўйинчиларнинг майдонга туша олмаслиги терма жамоанинг кайфиятига салбий таъсир ўтказмайди деган умидда.

Иорданияга қарши ўйинларда Жепаров ҳамда Кападзе, «Анжи» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, шунингдек, бир қатор бошқа истеъдодли футболчилар майдонга тушиши кутилмоқда. «Анжи»нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов 2014 йили Бразилиядаги жаҳон чемпионтида иштирок этиш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди. «Иорданияга қарши ўйинларда яхши имкониятга эгамиз. Уларнинг тўсиғидан ўта олсак, Жанубий Америка қитъаси терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Бизни жаҳон чемпионатидан 4та ўйин ажратиб турибди», - дейди футболчи.

«Терма жамонинг ўзига бўлган ишончи кучли. 2005 йилги плей-офф учрашувларида мағлубият аламини тотиб кўрган ва бундан керакли хулосалар чиқара олган инсон бу ишончни терма жамоага бағишлай олди. У ўз тажрибаси билан терма жамоани ғалаба сари қўллайди. Ҳар қандан шароитда ҳам, мундиал йўлланмаси осонликча қўлга киритилмаслиги аниқ.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 11:33, 04.09.2013. Ўқилди: 7367 марта. Фикрлар: 38 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик