Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 13.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:1
      • Андижон
      • 13.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • 0:4
      • Машъал
      • 14.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Шўртан
      • 14.06.2025 20:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Пахтакор
      • 14.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 15.06.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 15.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 15.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қўқон-1912 12 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 11 5

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 12-тур

14/06 20:00 ОКМК - Шўртан
14/06 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
14/06 20:00 Қизилқум - Сўғдиёна
15/06 20:00 Сурхон - Нефтчи
15/06 20:00 Насаф - Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм - Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Дортмунд".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Фрайбург".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вольфсбург".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Майнц 05".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Аугсбург".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Дортмунд".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. Обзор сезона.
      21:35 Новости футбола.
      21:40 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Фрайбург".
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вольфсбург".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Майнц 05".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.06.2025

      06:20 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      09:40 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      10:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      12:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      13:25 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 1.
      15:10 "Непобедимый".
      15:40 LIVE Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия. Прямая трансляция.
      20:55 "Лучшие из лучших".
      21:25 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      23:15 "Легенды овального мяча".
      23:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 2.
      01:15 "Непобедимый".
      01:45 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1.
      03:55 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      08:00 Профессиональный бокс. Никита Цзю против Коэна Мазудье. Бой за вакантные титулы IBF Australia и WBO Inter-Continental в 1-м среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      12:40  Х/ф "Я - Златан".
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1. Прямая трансляция.
      15:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Женщины. Winline Суперлига. "Локомотив" (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия. Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 2. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
      02:55 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 6 в Осло, Норвегия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.06.2025

      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      07:30 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      10:30 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      13:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      14:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      14:30 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 5 эп.
      14:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Разминка. Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Мотоспорт. Суперспорт. Чемпионат мира. Этап 6 на трассе Мизано, Италия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Мотоспорт. Супербайк. Чемпионат мира. Этап 6 на трассе Мизано, Италия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Интро. Прямая трансляция.
      18:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Артур Геворкян: «Муҳим ўйинлар олдинда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Охирги пайтларда дадил қадамлар билан чемпионат шоҳсупаси томон илгарилаб бораётган «Насаф» кетма-кет ғалабаларга эришиб, ўз мавқиени анча яхшилаб олди. Кетма-кет чемпионатдаги саккизта ғалабадан кейин вилоятимиз бош жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси билан бир хил очко тўплаб, биринчи-иккинчи ўринларда бормоқда.

Қувонарли томони шундаки, футболчиларимиз кўп ҳолларда тезкор, замонавий ўйин намойиш этиб, ўз мухлисларига кўпгина голлар ҳадя этишмоқда. Кўтаринки руҳ, оилавий муҳит, ҳақиқий рақобатчилик жамоада ҳукм сурмоқда. Бу эса футболчиларнинг мухлисларнинг ишончини оқлашга, энг аввало ўзига бўлган ишончини оширмоқда, футбол майдонларида ҳақиқий жонкуяр сифатида ҳаракат қилишга ундамоқда. Артур Геворкян, Азамат Алланиязов, Илҳом Шомуродов, Зоҳид Абдуллаев, Эркин Бойдуллаев каби ўйинчиларда яхшигина тўпурарлик қобилияти борлиги кўриниб қолди. Мутахассисларнин таъкидлашича, бунақаси ҳали жамоада бўлмаган. Шу ва бошқа мавзулар ҳақида  – жамоанинг сардори Артур Геворкян билан суҳбатлашдик.

— Артур, ўтган мавсумдан кейин жамоани кўпгина легионерлар тарк этгач, «Насаф»да хорижий спортчилардан фақат Сиз қолдингиз. Переплеткинс, Бошкович, Петрович кетгандан сўнг яккаланиб қолмадингизми?
— Асло.  Сиз айтиб ўтган легионерлар жамоада ўзини бегона  ҳис этмасди. «Насаф»да соғлом муҳит ҳукм суришга раҳбарият жуда катта эътибор берганлиги туфайли ҳамма бир бири билан дўстона мунособатда эди. Буни Переплеткинс хам, Бошкович ҳам ҳозир-да тасдиқлашлари мумкин. Менга келсак, ўзбек футболи мен учун бегона эмас. Туркманистон ва Ўзбекистон — қўшни давлатлар, одамлари бир-бирига ўхшаш. Урф-одатлари ҳам деярли бир хил. Бундан ташғари, қарийб саккиз йилдирки, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаяпман. Мисол учун, Туркманистонда бор йўғи икки йил тўп сурганман. Кейинчалик Қозоғистоннинг «Есил–Богатир» жамоасида қисқа муддат ўйнаганман. У ерда ўша вақтда, яъни 2006 йилда Рустам Шаймардонов ва Зайниддин Тожиевлар билан бирга ўйнардик.

— Футболга ёшликдан меҳр қўйиб келганмисиз?
— Футболга келишимга акам Давид сабабчи бўлган. Аслида 6-7 ёшимда гимнастика билан шуғулланиб турганман, шу спорт тури секциясига қатнаганман. Лекин ҳар бир машғулотдан кейин болалар билан тўп тепардик. Баъзида ўйинларимиз жуда узоққа чўзилиб кетарди. Футболга бўлган иштиёқимни сезиб, акам мени футбол секциясига етаклаб борди. Ўшанда саккиз ёшда эдим. Ўйиним мураббийларга ёқди, шекилли, мени «Нисса» жамоасининг тайёрлов гуруҳига таклиф этишди. Хуллас, мен шу клуб тарбияланувчисиман. Бу ерда ўн саккиз ёшгача тўп сурганман, кейинчалик эса Красноводск, ҳозирги Туркманобод жамоасида икки йил ўйнаганман. Тўғрисини айтсам, чемпионат савияси эндигина ўсиб бораетганди, шунинг учун мураббийлар бошқа чемпионатларда ўйнашни маслаҳат беришди. Биринчи хорижий клуб, айтиб ўтганимдек, Қозоғистоннинг «Есиль» жамоаси бўлди.

— Ўзбекистонга, хусусан,«Шўртан»га қандай келиб қолгансиз?
— Бунга таниқли мураббий Саид Сеидов сабабчи бўлган. У киши Туркманистонда таниқли мураббий, мамлакат терма жамоасида ҳам, «Нисса»да ҳам менга устозлик қилган. Саид Сеидов 2006 йилда Ғузорда ишлаган эди ва мени шу ерга таклиф этди. Бу таклифни рад этолмадим. Бундан ташқари, Петропавловскдаги об-ҳаво менга бироз ноқулай бўлди: совуқ ва жуда кўп ёғингарчилик тузукроқ ўйнашга имкон бермасди. «Шўртан»да тўрт йил ўйнаганимдан кейин, мени «Пахтакор»га таклиф этишди. Бу жамоада ҳам асосий таркибда майдонга тушардим, клуб раҳбарияти янги шартнома таклиф этаётган чоғида Анатолий Демьяненкодан таклиф тушди. Иккиланмай Қаршига йўл олдим. Мана, уч йилдан бери «Насаф»да тўп сураяпман. Бу жамоага, Қарши шаҳрига кўникиб қолдим. Мухлислар кўчада кўриб, доимо саломлашишади, ўз истакларини билдиришади, дастхат олишга интилишади. Бу — меҳр белгисидир. Тўғрисини айтсам, бундай самимий муносабатларни кутмагандим. Бу албатта, мени ва оила аъзоларимни қувонтирадиган ҳолат.

— Оила аъзоларингиз ҳақида гапириб берсангиз.
— Уйланганман, икки нафар фарзандим бор. Рафиқам Маргарита ҳозирча Ашхабодда яшаяпти, футболнинг ашаддий ишқибози. «Насаф»га мухлислик қилиши табиий. Тўнғич ўғлим Арам 5 ёшда, иккинчиси Микаэль эндигина учга кирган. Яқин кунларда улар ҳам Қаршига келишмоқчи. Клуб раҳбарияти ажратиб берган хонадонда яшамоқчимиз.

— Фарзандларингизнинг ҳам футболчи бўлишини истармидингиз?
— Футбол — бу бир томондан истъедод бўлса, иккинчи томондан оғир меҳнат. Ҳар ким ҳам бунга бардош бера олмайди. Фарзандларимга келсак, албатта, ота сифатида уларнинг ҳам моҳир футболчи бўлиб етишиб чиқишларини орзу қиламан. Лекин, етук футболчи бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Арам ва Микаэллар ҳали ёш, уларнинг қайси спорт турини танлашларини ҳозирча билмайман. Лекин, албатта, бирор бир спорт тури билан шуғулланишларини биламан — футболми ёки гимнастика, волейбол ёхуд енгил атлетика. Хуллас, кўнгилларига ёққан тури билан шуғулланишлари мумкин. Бу масалада олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

— Артур, жамоада сардорлик қилиш Сизга юклатилган. Бу вазифа оғирлик қилмаяптими?
— Бу жамоанинг ва бош мураббийнинг қарори. Ҳозир сардорлик менга юклатилган экан, бу вазифани сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилаяпман. Сардор — бошқалар учун ўрнак бўла олиши керак. Лекин доимо юксак савияда ўйнаш қийин — олдингиларга нисбатан машғулотларда ҳам, ўйин мобайнида кўпроқ ҳаракатланиш, энг аввало ўйлаб ҳаракатланиш лозим бўлаяпти. Қийин бўлса ҳам жамоадошларимнинг ишончини оқлашга қўлимдан келгунча ҳаракат қилаяпман. Қай тарзда бажараяпман, бажара олаяпманми –йўқми, бу – мухлисларга ҳавола. Ҳозирча эътирозлар йўқ, шекилли. Агарда жамоа ишончини оқламайдиган бўлсам, дарҳол сардорлик вазифасини топширишга тайёрман.

— Сиз илгари Туркманистон терма жамоасига тез-тез чақиртирилиб турардингиз. Охирги пайтларда қўшни давлатнинг термасида кўрмаяпмиз?
— Чақирувлар ҳозир ҳам келмоқда. Лекин минг афсус, ватаним терма жамоаси ҳозирча иккинчи— учинчи даражали турнирларда иштирок этмоқда. Бундан ташқари, ФИФА томонидан белгиланган расмий кунларда эмас, балки кўп давлатларда, шу жумладан Ўзбекистонда чемпионат қизғин давом этаётган пайтларга чақирув тўғри келмоқда. Терма жамоада учинчи даражали ўйинда иштирок этишдан «Насаф» таркибида чемпионатнинг муҳим учрашувларида қатнашишни афзал деб ўйлайман.

— Клубда кимлар билан илиқ муносабатдасиз, яқин дўстлар орттирдингизми?
— Клуб раҳбарияти шундай сиёсат олиб бормоқдаки, футболчилар ҳаммаси – бир оила фарзандларидек. Ҳамма билан бирдек муносабатда бўлишга интиламан. Ёшлар кўпинча «Артур ака» деб мурожаат этишади, тенгдошларим эса, қисқача ғилиб «Ара» деб чақиришади. Ҳатто мухлислар ҳам кўчада менга шундай мурожаат этишади. Мен бундан асло хафа эмасман.

— Сизга бошқа клублар, шу жумладан, хорижий клублардан таклифлар тушса, жамоани тарк этармидингиз?
— Таклифлар йуқ эмас, аммо мен бугун «Насаф» аъзосиман. Шартномам 2014 йил охирида тугайди. «Насаф»да мени ҳамма нарса қониқтиради. Шунинг учун барча таклифларни рад этганман. Россия, Украина, Козоғистоннинг ўртамиёна жамоасида ўйнагандан кўра, юксак мақсадларни кўзлаётган «Насаф»да тўп сурганим афзал эмасми?

— Илгари Геворкян баъзи жарима тўпларини қойилмақом қилиб ижро этарди, лекин ҳозир негадир бундай зарбаларни кўрмаяпмиз.
— Тўғри айтасиз. Илгари пенальтиларни ҳам, 20-25 метрлик масофадаги жарима тўпларини ҳам ижро этардим. Лекин жамоада бирор ўйинчи мендан яхшироқ ижро этаётган бўлса менинг зарба беришим шартмас. Масалан, аввалари Шуҳрат Мирхолдиршоев зарбаларни ижро этарди. Ҳозир эса Алишер Юсупов ёки Эркин Бойдуллаевлар яхшигина зарбаларга эгадирлар. Шундай экан, менинг иштироким шарт эмас. Лекин доимо машқ қилиб бормоқдаман.

— Сизнинг сардорлик вазифангиз билан боғлик. Бир вақтлар «Насаф»да ўйнаган таниқли футболчи – автоҳалокат туфайли тўшакка михланиб қолган Камолиддин Кенжаевдан ҳол-аҳвол сўраб турибсизларми?
— Шахсан менга бу йигит билан бир жамоада ўйнаш насиб этмади. Лекин клуб раҳбарияти, бош мураббийимиз, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов ва бошқалар доимо Кенжаев билан алоқада бўлиб туришади. Камолиддин ҳозир ҳам клубимиз аъзоси саналади. Сардор сифатида бу каби масалаларга, албатта, эътибор беришимиз лозим.

— «Насаф» тўққиз ўйиндан бери ғалаба қозониб келмоқда. Шунинг учун ҳам жамоа пешқадамлар қаторида. Бу йил жамоа чемпионат ғолиблиги ва Ўзбекистон Кубоги учун кураш олиб борадими?
— Албатта, йигитларимиз ғалабага чанқоқ. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун интилишади. Агарда қолган ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказиб, ғалабаларга эришсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин олдинда жиддий ўйинлар жуда кўп. Шунинг учун ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Ишонч билан бир нарсани айтаман: жамоамиз энг юксак мақсадлар учун курашади.

Аъзам АЛИҚУЛОВ ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 15:48, 09.09.2013. Ўқилди: 4160 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 9
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.