Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Истеъфо сўрайман»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Репортажлар
A A A

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

“Тўғрисини айтсам, кўп гапиришнинг кераги йўқ. Мухлислардан мағлубият учун узр сўрайман. Йигитларга эса раҳмат айтаман. Мухлисларни хурсанд этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Барча абйни ўзимга оламан”, дея ўз сўзини бошлади тушкун кайфиятдаги М.Қосимов.

“Мен ўзим ЎФФ раҳбариятидан истеъфо сўрайман. Ўз олдимизга мақсадга ета олмадик. Имкониятлардан фойдалана олмадик. Эртадан бошлаб кейинги саралаш ўйинларига тайёргарликни бошлаш керак. Терма жамоага эса янги қон керак. “Жамоа ютса барча ютади, жамоа ютқазса мураббий ютқазади” деган гап бор. Бор гап шу”, дейди бугундан бошлаб терма жамоанинг собиқ бош мураббийига айланган мутахассис.

“Фақат Осиё кубогини ўйламасдан, кейинги ЖЧ ҳақида ўйлаш керак. Ушбу ЖЧга чиқиш учун қаттиқ курашдик. Бундай тарзда имкониятни қўлдан чиқариш аламли. Мухлислар бизни қизғин қўллаб-қувватлашди. 2005 йилда бўлгани каби бу сафар ҳам мақсадга ета олмадик. Айбни яна бир марта ўзимга олган ҳолда, истеъфога чиқишимни таъкидлайман”, дейди Қосимов.

“Футболчиларга ҳеч қанақа эътирозим йўқ. Йигитлар имкон қадар жонларини бериб ҳаракат қилишди. Гуруҳ баҳсларида ҳам, бугун ҳам охиригача ўйнадик”, дея барча айбни ўз зиммасига олди “Бунёдкор” бош мураббийи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:01, 10.09.2013. Ўқилди: 14421 марта. Фикрлар: 136 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик