Уч ўйиндан бери ғалаба нелигини билмай келаётган «Оқ-тепа» бугун ниҳоят рақибидан устун келди.
Охирги марта 9-турда ўз уйида "Регистон"ни мағлуб этган «Оқ-тепа» бугун «Орол» устидан иродали ғалабага эришди. Беллашувдаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Ислом Сеитназаров 23-дақиқада чап қанотда белгиланган жарима тўпини тўппа-тўғри дарвозага йўллаб, «Орол»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 0:1. Тошкентликлар ҳарчанд уринишмасин танаффусга қадар меҳмонлар дарвозаси томон йўл топа олишмади.
Иккинчи бўлим «Оқ-тепа»нинг устунлигида ўтди ва бу якунда ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Аввалига жамоа тўпурари Маъруф Аҳмаджонов бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, мавсумдаги 15 голига муаллифлик қилган бўлса, орадан кўп ўтмай, Рафаэль Абдураҳмонов жамоанинг ғалабасини таъминлаган гол ўз ҳисобига ёзиб қўйди - 2:1.
Ҳисоб бундан-да, йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди, бироқ меҳмонлар посбони Жақсибай Аллабергенов кўп вазиятларда ўз маҳоратини намойиш қилиб, нукусликларни муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шу тариқа орадан уч тур ўтиб, «Оқ-тепа» навбатдаги уч очкони қўлга киритди.
«ОҚ-ТЕПА» - «ОРОЛ» 2:1 (0:1)
13 октябрь. Тошкент. «Оқ-тепа» стадиони. 91 томошабин.
Бош ҳакам: Шуҳрат Ҳакимов (Андижон).
Қанот ҳакамлари: Шавкат Файзиев (Жиззах), Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах).
Захирадаги ҳакам: Алишер Усмонов (Тошкент).
Назоратчи: Алиржон Маражабов (Андижон).
"Оқ-тепа": Сарвар Хайриев, Вадим Любинский (Хушнуд Маматов, 85), Алишер Алимов, Никита Павленко, Бобур Абдураҳмонов (Вадим Ничунаев, 74), Маъруф Аҳмаджонов, Рафаэль Абдураҳмонов, Шоҳруҳ Пирназаров (Азамат Мамажонов, 77), Ислом Йўлдошев, Зокир Мирзааҳмедов (Хислат Усмонов, 81), Фаррух Зикрияев.
"Орол": Жақсибай Аллабергенов, Ербол Сеитназаров, Улуғбек Қуттибоев, Мийрас Карлибоев (Наврўз Ҳаипов, 72), Самат Полвонов, Дамир Низанов, Мурат Абдумуротов, Ислом Сеитназаров, Аллаёр Реимов, Нурлибек Таласбоев, Расул Мусаев (Ислом Уснатдинов, 80).
Голлар: Ислом Сеитназаров, 23 0:1. Маъруф Аҳмаджонов, 50 1:1. Рафаэль Абдураҳмонов, 73 2:1.
Огоҳлантиришлар: Маъруф Аҳмаджонов, 32. Самат Полвонов, 35. Дамир Низанов, 73. Наврўз Ҳаипов, 75.
Четлатиш: Наврўз Ҳаипов, 89.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).