Юрий Лукин: «Жамоамизда молиявий муаммолар борлиги ҳақида хабарлар нотўғри»
“Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Юрий Лукин ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди.
Юрий Лукин, "Қизилқум" бош мураббийи:
“Тенг курашларга бой ўйин бўлди. Учрашув охирларида “Навбаҳор” жамоасига омад кулиб боқди ва ғалабани қўлга киритди. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади. Жамоага янги мураббийни келганлиги ҳам наманганликларнинг фойдасига хизмат қилди деб ўйлайман. Шу сабабдан ҳам футболчилар сўнгги сонияларгача курашиб, мақсадларига етишди. Жамоамизда молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. ОАВларда шундай маълумот тарқатилган бўлсада, бундай демаганман. Бари нотўғри маълумот ва бўхтондан ўзга нарса эмас. Энди чемпионатнинг қолган турларида ишончлироқ ўйин кўрсатиб, лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:18, 18.10.2013. Ўқилди: 3338 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар