Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Рақиб жамоанинг очко йўқотишини кутишни ёмон кўраман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Пахтакор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги Олий лига 23-тур баҳсидан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Унда тошкентликлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди. Рустам Мирсодиқов эса матбуот анжуманига ташриф буюрмади.

 — Чемпионат жадвалида вазият қолган тур ўйинларида фақат ва фақат ғалаба қозонишимизни талаб қилаётгани боис, ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Аввалги бир нечта ўйинларда яратилган вазиятлардан фойдалана олмагандик. Машғулотларда ишлаганимиз бизга наф берди ва 5та гол уришга эришдик. Биринчи бўлимда йигитларда иштиёқ кучли эди. Тўртинчи голни уриб олганимиздан кейин эса футболчилар тўхтаб қолишди. Натижада 2та гол ўтказиб юбордик. Ойбек Қиличев 2та гол уриб, ўзининг тўпурарлик қобилиятини тиклаганидан хурсандман. Бугунги ўйин учун Йигитларга раҳмат айтаман, мухлисларни эса ғалаба билан табриклайман.

— “Пахтакор” ўз майдонидаги сўнгги 2та ўйинда 5та гол ўтказиб юборяпти. Бу кўп эмасми?
— Албатта, бу биз учун ёмон натижа. Биз ушбу ўйингача машғулотларда асосий эътиборни ҳужумкорликкка қаратгандик. Эътироизингиз ўринли, ҳимояга ҳам кўпроқ эътибор қаратмасак бўлмайди.

— Бугунги ўйинда голларни ярим ҳимоячилар уришди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Анвар Солиев, Анвар Ражабов майдонга тушгани сезилмади. Ҳужумчилар негадир ўзларини кўрсата олишмади.
— Бизнинг тактика схемага футболчиларнинг мослашиши учун вақт керак бўляпти. Аслида бизда қанот ярим ҳимоячилари қанот ҳужумчилари ҳисобланади. Улар ҳам гол уриши керак. Бугун Каримов ва Қиличев голл урганидан, улар ўзларига юклатилган вазифани бажарганидан хурсандман.

— Мавсум якунланишига 3та тур қоляпти. “Пахтакор” чемпионатни совринсиз якунлаши мумкин. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, бундай бўлишига нима сабаб бўлган деб ҳисоблайсиз?
— Йил бошида йигитларга айтгандим: яхши жамоа охирги стратегик натижани кўзлаётганда, кучли жамоалар билан тенгма-тенг ўйнаб, пастроқ савиядаги клубларда хато қилишга ҳаққи йўқ. Биз “Олмалиқ” билан уйдаги ўйинда менсимай ўйнаб, ютқазиб қўйдик, Бухорода ютишимиз мумкин бўлган ўйинда дуранг ўйнадик. “Олмалиқ” билан сафарда ҳам рекошет орқали ўтказиб юборилган гол натижасида очко йўқотдик. Мана шу ўйинлар оқибатида биз қийин аҳволга тушиб қолдик. Ҳозирги пайтда бизнинг асосий вазифамиз, қолган ўйинларда барча ўйинларни ютиш ва рақибларнинг очко йўқотишини кутишдан иборат. Лекин мен учун рақиб хатосини кутиш яхши ҳолат эмас. Аслида ўзимиз кўп хатога йўл қўйиб бўлдик.

— Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ЖЧдаги иштирокига қандай баҳо берасиз?
— Ёмонмас. Улар кучли Марокаш билан тенгма-тенг ўйнашди, 1-турда Панамани мағлуб этишди. Дилшод Нуралиевнинг ишини доимо кузатиб юрамиз. Мен бошиданоқ жамоанинг гуруҳдан чиқишига ишонардим. Кейинги ўйинлар қийин бўлиши мумкин. Плей-офф ўйинларида кучлироқ жамоалар тўқнаш келиши мумкин. Барча юртдошларимиз қатори биз ҳам ўсмирларимизга омад тилаймиз.

— Сиз Мексика-2011да мураббийлар штабида бўлгансиз. Ўша жамоа билан ҳозирги жамоанинг фарқи нимада?
— 1994 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа шиддатлироқ ўйнашга ҳаракат қиларди. У жамоа кўпроқ ҳужумга эътибор қаратиларди. Таркибда лидер футболчилар бор эди. Аббос Махсталиев, Темур Ҳакимов. Нуралиев жамоасида етакчилар йўқ, аммо жамоавий ўйин уларда кучли. Бу жамоадаги лидер — бу Дилшод Нуралиев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:44, 23.10.2013. Ўқилди: 4462 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик