Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчилар ҳақида афсона ва латифалар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболнинг нақадар севимли ва оммавий спорт тури эканлигига яна бир ёрқин далил: мухлислар орасида буюк ижрочилар ҳақида турли афсона ва латифалар машҳур бўлиб кетган. Улар орасида пурнамо, ҳақиқатга яқинлари ҳам кўп. Қуйида шундай латифанамо «ижод»лардан айримларини яна бир марта ҳукмингизга ҳавола этяпмиз. Ўйлаймизки, уларнинг маъносига ўзингиз баҳо берасиз.

Грецияда шундай латифанамо гап юради: мамлакатдаги ҳимоячиларнинг бир гуруҳи Василис Хадзинапагиснинг олдига келиб, «сени судга берамиз» қабилида унга таҳдид солишибди. «Василис майдонда бизни фақат калака қилади ва биз бунинг учун компенсация талаб қиламиз», деб норозилик билдиришибди бечора ҳимоячилар тегишли идорага жўнатган арзномаларида. Албатта бунинг тагида катта маъно бор. Яъни Хадзинапагиснинг Греция футболи тарихидаги энг яхши ўйинчи эканлигига далолат.

Колумбияда бўлган бир футбол учрашуви ҳақида афсонавий ҳикоялар юради. Айтишларича, мухлислар Пелени майдондан ҳайдаб чиқармоқчи бўлган ҳакамнинг ўзини қувиб юбориб, Пеледан ўйинни давом эттиришини илтимос қилган экан.

Кристиан Вьери ҳақида жуда кўп ҳазил-мутойиба ва ривоятлар мавжуд. Масалан, машҳур адиб Оскар Вайлд ёруғ дунёни тарк этганига анча бўлганига қарамасдан, унинг «Бобо» ҳақида айтганларини топиб ўқиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди: «Вьери дейсизми? Э-э, ҳа дарвоқе чиндан ҳам шундай ажойиб болакай бўларди. Бир куни у майсазоримни ўриб бериш учун уйимга келганди. Ўз ишини бир зумда уддалаб, хотинимни йўлдан уришга ҳам улгурди!». Ана шу жумладан Кристиандаги барча хислатлар – футбол майдонидаги «Буратино» ва «Терминатор»лиги-ю, аёлларга нисбатан Дон Жуанлик маҳорати ўз аксини топади.

«МЮ» клуби мухлислари ўртасида машҳур бир латифа юради: «Райан Гиггз ва Стивен Жерарднинг уйларини ўғри урибди. Полициянинг хабар беришича, «МЮ» аъзосининг уйидан 11 та чемпионлик, ЧЛнинг 2 та олтин медали баробарида Англия кубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Англия суперкубоги ва лига кубогидаги ғолиблик учун берилган жами 18 та соврин ғойиб бўлибди. «Ливерпуль» сардори эса бор-йўғи битта эски чойнак билан тостеридан жудо бўлибди!». Мухлислар иккала футболчининг совринларини  шу тарзда таққослашган.

Питер Краучнинг 2 метрга чўзилган бўйи беҳисоб ҳазил-калакалар, аҳмоқона латифалар пайдо бўлишига асос яратарди. Мана шундай латифалардан бири билан танишинг: «Крауч мураббий ёнига боради, у эса дарҳол шундай дейди: «Сен аввал чўккалаб ўтирчи... ахир афтинг кўринмаяпти!» Яна бир гап: Краучнинг энг катта хатоси футболни бакетбол билан адаштириб қўйгани экан...

Лионел Месси клуб футболида қанчалик омадли бўлса, терма жамоа савиясидаги мусобақаларда шунчалик омадсиз. Айнан Аргентина термасининг мунтазам муваффақиятсизлигидан келиб чиқиб, кўпчилик Мессизни ўз жамоасини ортидан эргаштира оладиган ўйинчи, деб ҳисобламайди. Уругвай термаси мухлислари шуни асос қилиб олиб, Мессини қизиқарли техник кўрсаткич ва тавсифга эга музлатгич кўринишида таърифлашди.
- кам энергия сарфлайди;
- фақат евроразетка билан ишлайди;
- тухум қўядиган махсус жойи йўқ;
- сотиш ишлари Африка бозорларида косодга учраган.

Албатта, булар Лионелнинг фанатларига сира ёқмайди. Улар ўз ёқимтойларини Жаҳон чемпионатида ҳам ҳали ёрқин нур сочишига шубҳа қилишмайди.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com
Киритилди: 10:00, 15.11.2013. Ўқилди: 10318 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.