Гандбол. Ўзбекистон терма жамоалари Таиландда ғолиб бўлишди
2013 йилнинг 3-10 декабрь кунлари Таиландда Жануби-шарқий Осиё гандбол федерацияси томонидан илк маротаба ташкил этилган чемпионатда Ўзбекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари аъзолари бош совринни қўлга киритди.
Тошкент халқаро аэропортида ғолиб спортчиларимизни кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.
Мазкур мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоа аъзолари Гонконг, Таиланд, Вьетнам ва Филиппин терма жамоаларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда яна мезбонлар билан куч синашган гандболчилар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.
Хотин-қизлар мусобақасида ҳам мамлакат гандболчиларига тенг келадигани топилмади. Спортчиларимиз Гонконг, Таиланд, Филиппин ва Вьетнам терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, бош совринга эга бўлди.
Манба: www.ca-news.org
Киритилди: 11:24, 11.12.2013. Ўқилди: 3364 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар